Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


Ўқувчиларга инновацион технологиялар асосида дарсларни ташкил қилиш



Download 27,87 Mb.
bet345/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   341   342   343   344   345   346   347   348   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

Ўқувчиларга инновацион технологиялар асосида дарсларни ташкил қилиш
Д.Ибрагимова Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази Cамарқанд филиали ўқитувчиси
Ф.Саидов Самарқанд вилояти Ургут туман 93 мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси

Узлуксиз таълим тизимининг умумий ўрта таълим босқичида дарс машғулотларини ноанъанавий услубларда ташкил этиш замон талабларидан ҳисобланади. Шунингдек, умумий ўрта таълим босқичида ўқувчи-ёшларнинг жисмоний тарбияси, таълими, тайёргарлиги ва спорт ишлари умумдавлат миқёсида олиб борилаётган ислоҳотларнинг устивор йўналишларидан ҳисобланади, ўқув машғулотлари эса, ушбу таълим соҳасида етакчи дидактик воситадир. Республикамиз таълим тизимида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар ўқув жараёнида турли хил самарали дарс шакллардан фойдаланишни тақозо этади. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги шаклан ва мазмунан ўзгаришларнинг амалга оширилиши, масалан: мамлакатимизда профессионал спортнинг шаклланиши, миллий курашнинг таълим-тарбия тизимида ўрганилиши, шарқ курашларининг кириб келиши ана шундай мазмуний ўзгаришлар сирасига кирса, Ўзбекистон Республикасининг мустақил давлат сифатида халқаро олимпиада мусобақаларида иштирок этиши ва совринли ўринларни эгаллаши жисмоний тарбия спорт соҳасида эришилган йирик ютуқлардан ҳисобланади. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ушбу ўзгаришларни мукаммал ўзгартириб бориш ва бу жараёнларга мослашишда анъанавий таълим тизими орқали етарлича ижобий натижага эришиб бўлмайди.


Ўқувчи ёшларнинг фаоллигига, ташаббускорлигига, ҳаракатчанлигига асосланган ноанъанавий таълим-тарбия услублари ўқитиш, таълим мазмунини ўрганиш ва билим,кўникма ва малакаларни ўзлаштириш даражаларини аниқлаш жараёнларига тўлиқ қўлланилганда таълим-тарбия фаолиятининг мукаммал тизими шакллантирилади.
Биз ушбу мақоламизда жисмоний тарбия дарсларида интерфаол ҳисобланган «Ақлий ҳужум» усулини қўллашни тавсия этамиз. Ақлий ҳужум – муаммоларни ҳал қилишда кенг қўлланиладиган анчагина мукаммал методдир. У қатнашчиларни ўз тасаввурлари ва ижодларидан фойдаланишга ундайди. У берилган ҳар қандай муаммога кўп сонли ечимлар топишда ёрдам беради (бу вазиятда мен нима қилишим керак? Бу тўсиқни қандай бартараф қилишимиз керак?).

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   341   342   343   344   345   346   347   348   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish