Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСЛАРИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ



Download 27,87 Mb.
bet344/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   340   341   342   343   344   345   346   347   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСЛАРИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Д.Ибрагимова Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази Cамарқанд филиали ўқитувчиси
О. Тошмуродов Самарқанд шаҳар 13 мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси
Бугунги кунда тaълимни тaшкил этишгa қўйилaдигaн муҳим тaлaблaрдaн бири oртиқчa руҳий вa жисмoний куч сaрф этмaй, қисқa вaқт ичидa юқoри нaтижaлaргa эришишдир. Қисқa вaқт oрaсидa муaйян нaзaрий билимлaрни ўқувчилaргa еткaзиб бериш, улaрдa мaълум фaoлият юзaсидaн кўникмa вa мaлaкaлaрни ҳoсил қилиш, шунингдек ўқувчилaр фaoлиятини нaзoрaт қилиш, улaр тoмoнидaн эгaллaнгaн билим, кўникмa вa мaлaкaлaр дaрaжaсини бaҳoлaш ўқитувчилaрдaн юксaк педaгoгик мaҳoрaт ҳaмдa тaълим дaрaжaсигa нисбaтaн компетенциявий ёндошувни тaлaб этaди.
Ҳозирда бир қaтoр ривoжлaнгaн мaмлaкaтлaрдa бу бoрaдa кaттa тaжрибa тўплaнгaн бўлиб, ушбу тaжрибa aсoслaрини тaшкил этувчи усуллaр интерфaoл усуллaр нoми билaн юритилмoқдa. Қуйидaги тaълим aмaлиётидa интерфaoл усуллaридaн “Aқлий ҳужум”, “Клaстeр”дaн фoйдaлaниш бoрaсидa сўз юритaмиз.
Бу жисмоний тарбия дарсларида инновацион технологиялардан фойдаланиб, таълимни сифатини ошириш орқали, уни самарадорлигини таъминлашдир.
Маълумки жисмоний тарбия дарсларида тушунтириш, кўрсатиш, амалда бажариб кўриш услубиятларидан кенг фойдаланилади.
Жисмоний тарбия дарсларини инновацион технологиялар асосида ташкил қилиш, ўқитувчиларни аниқ тафаккурини шакллантириш қаратилади. Жисмоний тарбия таълимида репродуктив таълим (ҳаракатларни намуна асосида ўзлаштириш) ўқитувчига ўзлаштириб келган усуллар асосида бир турдаги андозадаги вазият бўйича ҳаражатларни ўзлаштиришга имкон беради. Ўқув материалини аниқ тушунарли қилиб қайд этилган ўқув маҳсулотларига мувофиқ равишда ишлаб чиқилиб алоҳида қисмларга ажратилади.
Таълим ва машқ қилишнинг қидирув моделлари жисмоний тарбияни мазмуни, табиат ва жамият билан ўзаро алоқаси, шахснинг тадқиқотчилик ҳолатига ҳамда фаол-ижтимоий фаолиятига йўналтиришга имкон яратади.
Маълумки таълим тизими мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий иқтисодий ислохатларнинг барча бўғинларида муҳим касб этади.
Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш миллий дастурида олий таълим тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш учун инновацион технологиялар тизимидан фойдаланган ҳолда ўқувчиларни ўқитишни жадаллаштиришга эришиш деб такидланган.
Шу боисдан ҳам жисмоний тарбия мутахассисларини инновацион технологиялар асосида тарбиялаш таълим сифатини ва кадрлар тайёрлаш савиясини оширади.
Булажак жисмоний тарбия мутахассисларини ўз мутахассиликлари бўйича инновацион технологиялар асосида тайёрлашни комплект равишда амалга ошириш керак.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисидаги Қонуни» 3-бандида ҳам «Таълим дастурларини танлашга табақалаштиришга ёндашув зарурлиги алоҳида кўрсатилган. Ҳозирги вақтда чет эл таълим муассасаларининг тажрибаларини ўрганиш асосида янги лойиҳаларни яратиш ниҳоятда муҳимдир. Бу борада жисмоний тарбияда катта имкониятлар борлиги ва шу имкониятлардан фойдаланиш инновацион технологиялардан фойдаланмай туриб ўзлаштиришда юқори самарага эришиш мумкин эмас.
Шу боис олдимизда инновацион технологияларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, уларни маълум қонуниятларга бўйсундириш ва қайтадан таълим тизимига жорий этиш каби мураккаб ва кўп босқичли вазифалар туради.
Жисмоний тарбия дарсларини инновацион технология асосида ўтказилиши ўз олдига ўқитиш шаклларини мақбуллаштириш вазифасини қўйишини жисмоний имкониятларни ҳисобга олган ҳолда ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш жараёнини яратиш, қўллаш ва аниқлаш тизимли усулидир.
Жисмоний тарбия дарсларида дарс мавзуларига ишлов бериш усуллари таснифи (масалан жисмоний тарбия дарси машқларни янги усуллар ёрдамида ўзлаштириш, ишлов бериш технологиясини) билдиради. Таълим технологияси эса таълим олувчиларга таълим-тарбия бериш ва уларнинг онгини ривожлантириб бориш санъати, маҳорати ва усуллари мажмуи тўғрисида таъминот деган маънони англатади.
Бу ерда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, инновацион технология методлари (уни дастлабки тушунишда) дастлаб таълимни репродуктив даражаси (ҳаракатни намуна асосида ўзлаштириш) ни эгаллаш учун ишлаб чиқилган эди.
Бугунги кунда инновацион технологияларни ўқув жараёнига жорий этишдан кўзлаган мақсад: биринчидан ўқитувчиларни дарс жараёнида ўқувчиларни билим фаоллгини, ижодий мустақиллигини, эсда сақлаш қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам берадиган ўқитиш ва ўрганишнинг ноанъанавий (янги) усуллари билан қуроллантириш, иккинчидан: уларни ўқитувчиларнинг сезги, идрок, тасаввур, хиссиёт, идоравий характер каби ички рухий (михик) фаолиятини кўчайтириш ва дунёқарашини таркиб топдириш ақлий ривожланишга кўмақ берадиган ўқитиш ва ўрганишнинг янги ноанъанавий усуллари билан таништиришдан иборат.
Хулоса қилиб айтганда, жисмоний тарбия дарсларида инновацион технологияни боғланиши, бу шубхасиз таълимга ўзига хос инновацион ёндашувидир. Жисмоний тарбия инновацион технологияда фикрнинг ифодаси, таълим соҳасида таълим жараёнини стандартлаштириш билан аниқланадиган технократик илмий онгнинг тасвиридир.
Шундай экан бугунги жисмоний тарбия дарсларида инновацион технологиялардан фойдаланиш таълимнинг асосий мақсади ва мазмуни ташкил этади. Мақсадга йўналтирилган, жорий натижаларни диагностик текшириш, таълимни алоҳида-алоҳида ўргатувчи эпизодларига бўлиб чиқиш, каби таълим жараёнини тўзишнинг барча хусусиятларини қайта тикланадиган таълим цикли жараёнини тузишнинг барча хусусиятларини қайта тикланадиган таълим цикли ғоясига мужассамлаштириш мовфиқ бўлади. У қуйидаги асосий ҳолатларни ўз ичига олади.

  • Жисмоний тарбияда таълим мақсадини умумий тарзда қўйилиши;

  • Жисмоний тарбияда таълим мақсадларини умумий тарзда қўйишидан аниқлаштиришга ўтиш;

  • Жисмоний тарбияда таълим олаётганларнинг билим даражасини дастлабки баҳолаш;

  • Жисмоний тарбияда ўқув соҳаси бўйича бажариладиган ишлар мажмуи.

  • Жисмоний тарбия машғулотларида натижаларни баҳолаш.

Ана шундай қайта тикланадиган тузилма туфайли ўқув жараёни модели мақсадларининг шажараси қуйидаги типик усулларни ўз ичига олади;

  1. Жисмоний тарбияни умумий қоидаларини ўрганиш. Мақсаини ва машғулотларда қараладиган билимлар соҳасини ўрганиш фанннинг мазмунини кўрсатади холос. Аммо жисмоний тарбияда ўқув жараёнида таълим олувчиларнинг аниқ мақсадга эришганлик ҳақида фикр юритиш учун қийинчилик тўғдиради. Шу боисдан ҳам ўқув мақсадларини у ёки бу мавзу орқали амалиётга нисбатан иструментал бўлолмайди.

  2. Ўқувчиларни жисмоний машқ жараёни билан таништириш ёки шартли белгиланган машқларни услублари билан намоиш қилиш. Мақсади педагог томонидан ана шундай қўйилиши унинг шахсий фаолияти билан боғлиқ бўлиб қолади.

  3. Жисмоний тарбияда мақсадларни ўқувчиларнинг интеллектуал эмоционал, шахсий ривожланишнинг ички жараёнлари орқали қўйиш.

Кундалик амалиётда жисмоний тарбия мутахассиси ва ўқувчи учун мақсадларни алоҳида-алоҳида ифодалаш қабул қилинган.
Бу мантиққа тўғри келади, чунки таълим педагогни ўқитиш бўйича ва ўқувчини ўқиш буйича хамкорлигидаги фаолиятдир.
Бунда мақсад ўқитувчи фаолиятига таълуқли ўргатмоқ, тушунтирмоқ, намоиш қилмоқ, хикоя қилмоқ) таълим олувчи ўқувчилар ҳаракати орқали ифодаланган режалаштирилган таълим натижаларини вазифа деб аталади.
Юқорида юритилган назарий билимларни мустаҳкамлаш мақсадида, қуйида бошқотирма, спорт топишмоқлари, кроссворд, мантиқий саволлардан намуналаридан фойдаланиш лозим.


Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   340   341   342   343   344   345   346   347   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish