III-ШЎЪБА. ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРЛАРИНИ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАРИНИ ОММАЛАШТИРИШ ВА УНИНГ АСОСИДА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ УЧУН ТАВСИЯЛАР ИШЛАБ ЧИҚИШ.
ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРЛАРИДА САМАРАЛИ ИШТИРОК ЭТИШЛАРИ УЧУН БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ РЕПРОДУКТИВ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Н.М.Кенжабоева
Сурхондарё вилояти ХТХҚТ ва УМО ҳудудий маркази, nkenjaboyeva78@mail.ru
Педагогика бўйича фалсафа доктори (PhD)
О.Б.Бердиева
Сурхондарё вилояти ХТХҚТ ва УМО ҳудудий маркази,
Педагогика фанлари номзоди
Мамлакатимизда бугунги кунда соғлом турмуш тарзи асосида ёшларимизни мустақил ҳаётга тайёрлаш масалаларига, таълим соҳасида маънавий ва жисмоний соғлом авлодни тарбиялаш, уларда репродуктив маданиятни шакллантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Натижада, узлуксиз таълим тизимида ёшларнинг репродуктив маданиятини шакллантириш мазмунини такомиллаштириш, бошланғич синф ўқитувчиларини бу жараёнга назарий ва методик жиҳатдан тайёрлаш имкониятлари кенгаяди.
Ўқувчиларнинг соғлом турмуш тарзи бу –ўқитувчиларни касбий-педагогик маданиятини шакллантиришнинг асосидир. Мактаб ўқувчиларининг соғлом турмуш тарзи биринчи навбатда ҳусусий соғлом турмуш тарзига асосланган яъни соғлиқни сақлаш соҳасида шахсий билимларга эга бўлиш, соғлом турмуш тарзига интилиш ва инсонни ўзи кундалик фаолиятида ўз соғлигини асрашга интилишидир. Дарҳақиқат соғлом турмуш тарзи бўйича билим, кўникма ва малакаларни бошланғич синфдан бошлаб шакллантириш лозим. Бунинг учун эса, даставвал бошланғич синф ўқитувчиларини ушбу жараёнга тайёрлашимиз ва уларнинг репродуктив маданиятини ривожлантиришимиз зарур. Агар ўқитувчи ўз ўқувчисининг соғлигини, сифатли билим олишини, ривожланиб ўсишини, уларнинг соғлигига таъсир этувчи зарарли одатлардан ҳоли, маънавий ўсишини ҳимоя қила олмас экан, у шахс саломатлигини муҳофаза қила олмайди.
Педагог ўқитувчилар ўз соғлигига эътиборли бўлиши билан бирга ўз ўқувчисида ҳам соғлом турмуш тарзига ҳавас уйғота билиши даркор. Бунинг энг кераклиси педагогик ўқитувчиларнинг соғлом турмуш тарзи борасидаги қарашларни таҳлил қилиб, зарурий услубий кўрсатмалар беришдир.
Ўқувчилик– бу ўзига хос гуруҳ бўлиб, доимо бир ритмда меҳнат қилиши, ақлий меҳнат тури билан интенсив шуғулланиши билан ҳаммадан фарқ қилади. Шунингдек, ўқувчиларнинг мактабдаги таълим жараёнига мослашиш, имтиҳонлар давридаги катта юкланиш ва ҳиссий зўриқиш, турли психологик ва физиологик стресслар уларнинг асаб ва юрак тизимига сезиларли таъсир кўрсатади. Бу эса ўқувчилар ўртасидаги турли асаб, юрак қон томир касалликларининг келиб чиқишига, стресслардан холи бўлиш мақсадида зарарли одатларга берилишига олиб келади.
Илмий адабиётлар таҳлилига кўра мактаб ўқувчиларининг соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш билан боғлиқ муаммоларни охирги йилларда янада кўпроқ долзарблик касб этмоқда.
Бунга сабаб соғлиқни сақлаш, соғлом турмуш тарзига оид билимларга ва муносиб дунёқарашга эга бўлмасликдир. Шунинг учун, ўқувчиларга таълим тарбия бераётган ўқитувчиларнинг соғлом турмуш тарзи, репродуктив маданиятни шакллантиришни уларга шу соҳадаги зарурий билимларни бериш, дунёқарашини қарор топтириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга амалий фаолиятли ёндашувни вужудга келтириш мақсадга мувофиқдир. Ваҳолангки, таълим тизими шахс саломатлигини шакллантирувчи ва мустаҳкамловчи муҳим бўғинлардан саналади. Шу нуқтаи назардан қараганда бошланғич синф ўқитувчиларнинг билим ва ҳаракатлари айнан шу мақсад учун йўналтирилиши, энг аввало, уларнинг ўзи ана шу соҳада зарурий билим, амалий кўникма ва малакалар билан қуролланган бўлиши лозимлигини кўрсатади.
Масалан, 1-4- синфларда “Соғломлик дарслари” ўқитилар эди. Лекин бу курсларнинг мазмунида айнан репродуктив маданиятни шакллантиришга йўналтирилган маълумотларнинг етарлича ёритилмаганлиги, хусусан, ёш даврлари сифатида бошланғич синф ўқувчилик даври хусусиятларидан келиб чиқиб репродуктив саломатлик ва репродуктив маданиятни шакллантиришга эътибор камлиги кўзга ташланарди. Ҳозирда Президентимиз ғоялари асосида бошланғич синфдан то юқори синфгача мактабларда “Тарбия” дарслари жорий этиляпти. “Тарбия” дарсларининг ичида хам айнан репродуктив саломатлик, репродуктив маданият масалалари қўйилган. Бунинг учун хам ушбу жараёнга ўқитувчи тайёр бўлиши керак
Таълим муассасаларида бошланғич синф ўқувчиларининг репродуктив маданиятини шакллантиришга қаратилган қулай муҳит ва педагогик шарт-шароитнинг йўқлиги, таълим муассасидаги педагоглар жамоаси томонидан ўқувчилардаги репродуктив маданиятни шакллантириш жараёнини тўла назоратга олинмаслиги бу соҳада қатор камчиликлар борлигини кўрсатади. Келтирилган камчиликларга асосланиб, бошланғич таълимни ривожлантиришда ўқувчиларда репродуктив маданиятни шакллантиришга қаратилган қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир;
таълим муассасасида маънавий руҳий муҳитни соғломлаштириш, моддий техник шароитини мустаҳкамлаш асосида соғлигига эътиборли, маъсулиятли шахсни тарбиялаш;
репродуктив маданиятни шакллантиришда нафақат ўқувчиларнинг , балки ота-оналар ва ўқитувчиларнинг бу соҳадаги саводхонлигини муҳим аҳамият касб этишини назарда тутиш;
репродуктив маданиятни шакллантиришнинг зарурий шарт-шароитлари, мазмун маҳияти ҳақидаги маълумот берувчи услубий қўлланмалар, тавсиялар яратиш;
бошланғич синф ўқувчиларида репродуктив маданиятни шакллантиришнинг мавжуд базасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |