Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


ТАЪЛИМ СИФАТИНИ БАҲОЛАШДА ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ



Download 27,87 Mb.
bet269/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ БАҲОЛАШДА ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
У.Қ.Утанов, О.Х.Қосимова
Самарқанд ХТХҚТМОҲМ доценти, п.ф.ф.д, СамВМИ ўқитувчиси.

Жаҳоннинг юксак даражада тараққий этган давлатларида таълим-тарбия ишларининг йўлга қўйилганлигини, таълим муассасаларида қандай амалга оширилаётганлигини ўрганиш орқали биз мустақил республикамиз миллий таълим тизимини янада ривожлантиришда, таълим тарбияда, мактаб ишини ташкил этишда эскириб, ўз долзарблигини йўқотиб бораётган фаолият шакллари ва усулларидан тезроқ халос бўлиш, уни муносиб тарзда янгилашда қўшимча бой манбалардан самарали фойдаланишимизда муҳим ўрин тутади.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 8 декабрдаги 997-сонли қарорида, умумтаълим мактаб ўқувчиларининг ўзлаштириш кўрсаткичларини назорат қилиш ва баҳолашни халқаро дастурлар асосида амалга ошириш ҳамда таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларда иштирок этиш вазифалари белгиланган[2].
Халқ таълими тизимида бундай қарорларнинг қабул қилиниши ҳозирги замон таълимида давлат ва жамият талаби, миллат манфаати йўлида келажак авлоднинг интелектуал салоҳиятни ошириш, бу орқали жамиятни ривожлантириш мақсади акс этади.
XXI аср ўз мутахассисларидан аввалгилардан бутунлай фарқ қилувчи касбий компетенсияларни талаб қилмоқда. Замонавий мутахассисларда ахборотларни таҳлил қилиш, улардан янги маълумотларни ҳосил қилиш, креатив фикрлаш каби компетенсияларни мужассам бўлиши бугунги кун талабидир.
Бунда Ўзбекистонда илғор хорижий тажрибалар асосида ўқувчиларни билим даражаларини ривожлантириш мазмуни, шакл ва методларини таълим жараёнига татбиқ этиш ва бу орқали ўқувчилар билим даражасини диагностика қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 - йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонида халқ таълими тизимининг узоқ муддатли ривожланишининг асосий йўналишлари белгилаб берилган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб PISA(The Programme for International Student Assessment) Халқаро миқиёсда ўқувчиларни баҳолаш дастури рейтинги бўйича жаҳоннинг биринчи 30 та илғор мамлакатлари қаторига киришига эришиш қайд қилинган[1,1] бўлиб халқаро баҳолаш орқали таълим жараёни сифатини дунё андозаларига мослаштириш назарда тутилган.
PISA – бу ўқувчиларни таълим соҳасидаги ютуқларини баҳолаш бўйича халаро дастур бўлиб, ундаги тест жаҳон давлатларидаги мактаб ўқувчиларининг билими ва уларни амалиётда қўллай олиш маҳоратини баҳолайди. Дастурнинг асосий мақсади – 15 ёшли ўқувчилар таълим даргоҳида олаётган билим ва тажрибаларини ижтимоий муносабатларда ва инсон фаолиятида учрайдиган турли хил ҳаётий вазифаларни ечишда қанчалик фойдалана олиш қобилиятини баҳолашдир. Ушбу синов ҳар уч йилда бир маротаба ўтказилиб, тест жараёнларида 15 ёшли ўсмирлар иштирок этади. Мактабдаги таълим сифатини мониторинг қилишга қаратилган PISA дастури асосий уч йўналишда ўтказилиши назарда тутилган бўлиб ўқиш, математика ва табиий-илмий фанлар саводхонлиги бўйича ўтказилади.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish