Ўқиш саводхонлиги ўқувчининг матн шаклида берилган маълумотларни тушуна олиш ва қайта боғлана олиш кўникмаси, жамият ҳаётида фаол қатнашиш жараёнида ўқиган маълумотлардан ўз мақсадлари йўлида фойдалана олиш, билим ва имкониятларини амалга ошира олиш лаёқатидир.
Математик саводхонлик бу ўқувчининг яшаётган дунёда математиканинг ўрнини аниқлаш ва тушиниш, асосланган математик мулоҳазалар юритиш ҳамда фикрлайдиган, қизиқувчан ва ижодкор фуқаро сифатида ҳозирги ва келажакдаги эҳтиёжларини қондириш мақсадида математикадан фойдаланиш қобилиятидир.
Табиий-илмий фанлар саводхонлиги яъни, физика(астрономия элементлари билан бирга), биология, кимё ва география фанлари ўқитиш жараёнида ҳаётий ҳодисаларда илмий усулда ҳал қилиниши мумкин бўлган муаммоларни аниқлаш, кузатув ва тажрибалар асосида хулосалар чиқариш компетенсиясини ривожлантиришдир. Бу хулосалар атрофимиздаги оламни тушиниш ва инсон фаолияти натижасида унда содир бўлаётган ўзгаришларни англаб етиш, шунга кўра, керакли қарорлар қабул қила олиш кўникмасини ривожлантириш ушбу синов йўналишининг асосий мақсадидир.
2015 йилдаги синовлар жараёнида 70 дан ортиқ давлатлар PISA халқаро дастурида иштирок этган. PISA дастури давлатларнинг таълим саҳасидаги ислоҳотларига ўз ижобий таъсирини ўтказиб келмоқда.2018 йилдаги тадқиқотларда 78 та давлатдан 600 минг нафар ўқувчи иштирок этган бўлиб, рейтинг бўйича етакчиликни Хитой ва Сингапур Эстония давлатлари қўлга киритган бўлса, Косово, Доминикан Республикаси ва Филиппин мамлакатлари охирги қаторлардан жой олган. Буюк Британия ўқувчиларида эса ўз ҳаётидан мамнун эмаслиги кўринди.
PISА да доимий равишда қатнашиб бориш орқали кўплаб мамлакатлар ўзларининг таълим тизимидаги ўзгаришларни кузатиш ва таҳлил қилиб бориш имкониятига эга бўлишди. Жумладан, тадқиқотларда узлуксиз равишда иштирок этиб келаётган, Португалия, Албания, Қатар, Молдавия, Перу мамлакатлари 2003-йилдан 2018-йилгача барқарор ўсиш суръатларига эришишдилар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2021-йилда илк маротаба PISА халқаро тадқиқотларида иштирок этади. Ҳукуматнинг 2018-йил 8-декабрдаги қарори билан шу каби халқаро тадқиқотларга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази ташкил этилган бўлиб бугунги кунда марказ салмоқли ишларни амалга ошириб бормоқда.
Мамлакатимизда мана шундай халқаро баҳолаш дастурларини таълим тизимини баҳолаш ва мониторинг қилишнинг мақбул тизимни яратилмаганлиги, ўқувчилар томонидан у ёки бу фанни ўзлаштириш даражасининг сифати ва сохада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кўламини белгилаб бориш ва тегишли ислоҳотлар ўтказиш имкониятини чеклаб қўймоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда халқаро баҳолаш дастурларини таълим тизимига жорий этиш бўйича қуйидаги тавсияларни амалга ошириш зарур.
1.Халқ таълими тизими педагог ходимларида PISA дастури талаблари бўйича баҳолаш кўникмаларини шакллантириш.
2.Халқаро баҳолаш дастурлари бўйича таълим тизимини баҳолаш ва мониторинг қилишнинг мақбул тизимини яратиш.
3.Халқ таълими тизими педагог ходимларида малака ошириш ва маҳорат дарслари жараёнида PISA дастури талаблари бўйича баҳолаш кўникмаларини услуксиз ривожлантириб бориш.
4.Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим муассасаларидаги гуруҳ ва синфларда халаро тажрибада синалган шакл ва усуллардан келиб чиққан ҳолда ўқувчилар сонининг максимал ва минимал даражасини белгилаш.
5.Халқаро таълим сифатини баҳолаш дастурларини таълим жараёнига татбиғини тезлаштириш.
6.Халқ таълими тизими педагог ходимларини PISA[4], PIRLS[5], TIMSS каби халқаро баҳолаш дастурлари бўйича билимларини ошириш учун методик таъминотни яратиш ва ундан самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |