References
1. Boyko V.P. A professionally oriented methodology for the formation of educational skills in first-year students of the faculty of foreign languages: Dis. ... cand. Ped. Science. - Lipetsk, 1993.
2. Winter I.A. Some psychological prerequisites for modeling speech activity. M.: Higher School, 1968.
3. Ivashchuk EA Independent extracurricular educational work of students as a means of improving the educational process in foreign languages in high school: Dis .... Cand. ped sciences. -M., 1989.
4. Tuchinskaya E.I. Audio-visual method of teaching foreign languages // Foreign languages. –M .: Higher school, 1964.
5. Lyakhovitsky M.V. Methods of teaching a foreign language at school. –M .: Education, 1981.
ЎҚУВЧИЛАРДА «ОММАВИЙ МАДАНИЯТ»ГА ҚАРШИ ОБЪЕКТИВ НУҚТАИ НАЗАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАР
Х.М.Тожибоева,
Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти,
E-mail: hilol0311@mail.ru
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим
Бугунги кунга келиб жаҳонда “оммавий маданият” хуружлари ёшларга сезиларли таъсир кўрсатиб, уларда мустақил фикрлаш ва ҳаётий нуқтаи назарнинг етарлича шаклланмаслигига сабаб бўлмоқда. Шунинг учун ҳам компетенцивий ёндашувга асосланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорда ўқувчиларда умумаданий компетенцияни шакллантириш устивор мақсадлардан бири сифатида эътироф этилган[1].
XXI асрнинг иккинчи ўн йиллиги Ўзбекистон таълим тизими учун алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Бу даврда ёшларни маънавий-маданий, ахлоқий ривожлантириш устивор мақсадга айланди. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун аждодларимизнинг кўп асрлик маънааий меросига мурожаат қила бошланди. Чунки бугунги кунга келиб оммавий маданиятнгинг хуружлари кўлами кенгайди. Инсоннинг қадриятлари, эътиқодлари, дунёқараши, шоу-бизнес вакилларининг мақсадларига тобеъ бўлиб қолмоқда. Бу ўз навбатида ўз-ўзини мустақил ривожлантириш ва нуқтаи назарини баён қилиш имконимятига эга бўлган шахсни шакллантириш заруриятини келтириб чиқармоқда. Ўқитувчилар олдига ўзлигини англаган, ўз-ўзини ривожлантира оладиган, ижодкор, ташаббускор, мустақил нуқтаи назарига эга бўлаган шахсни шакллантириш вазифаси қўйилмоқда. Худди шундай сифатларга эга бўлган жамият аъзоларигина ижтимоий иқтисодий маданий тараққиётни таъминлай олади. Шу билан бир қаторда инсон шахс сифатида фақатгина муайян жамиятда шакллана олади. Шунинг учун ҳам фаол ҳаётий нуқтаи назарга эга бўлган шахсни шаклланитиришга педагогик жамоатчиликнинг эътиборини қаратиш лозим.
Ўқувчиларда соғлом маънавий, маданий дунёқарашнинг шаклланишида аждодларнинг кўп асрлик тажрибаси, педагогларнинг фаолияти, маънавий-ахлоқий қадриятлар, оилавий анъаналар, таълим мазмуни, шахслараро ижтимоий муносабатлар, ижтимоий муҳит, глобал ахборот оқимлари, оммавий ахборот воситалари, адабиёт ва санъат таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам ўқувчилар билан ишлайдиган педагоглар уларда соғлом маънавий маданий дунёқарашнинг шаклланишига асос яратадилар.
Ўқитувчининг шахс маънавияти шаклланишига кўрсатадиган таъсири беқиёсдир. Бу соҳада муваффақият қозонишлари учун педагогларнинг ўзлари ҳам шахсни шакллантириш асосларини миллий маънавий қадриятларни билишлари, маънавий соғлом шахс сифатида фаолият кўрсатишлари керак. Ўқитувчиларнинг касбий-маънавий савиясига юксак талаблар қўйиш билан бир қаторда уларнинг мустақил билим олишлари ва касбий маданий савияларини оширишлари учун қулай шароит яратиш талаб қилинади. Чунки ўқитувчиларда касбий билимлар билан бир қаторда маънавий, маданий, сиёсий, ахлоқий, медиадунёқараш ҳам ривожланган бўлиши лозим [2; 17-б.].
Жаҳон тажрибаларининг кўрсатишича, ижодкор ўқитувчилар ҳар доим таълим жараёнида 2 та муҳим масалани ечишга ҳаракат қиладилар: ўқув жараёнида ўқув предмети доирасида сифатли материалларни қўллаш, ушбу материални ўқувчиларга осон етказиш методларидан фойдаланиш; тарбиявий жараённи самарали ташкил этиш учун уни мақсадга мувофиқ тарзда лойиҳалаш. Бундай иш ўқитувчидан ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш жараёнига ижодий ёндашишни тақозо этади [3].
Бугунги кунда ўқитувчининг маънавий-ахлоқий тарбияга оид фаолияти ўта масъулиятли бўлиб, биринчи навбатда ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши объектив нуқтаи назарни шакллантиришни талаб қилади. Шу маънода ўқитувчи санъат ва маданият ахли билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиши, бу соҳадаги янгиликларни ўзлаштирган бўлиши, вужудга келган вазиятларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қила олиши лозим. Кўриниб турибдики, ўқитувчи олдига қўйиладиган вазифалар нихоятда мураккаб. Ўқитувчи маълум маънода актёр бўлиши керак, лекин педагог томонидан амалга оширилаётган импровизация жараёнида хатоларга йўл қўйиш мумкин эмас.
Ҳозирги вақтга келиб, санъат, маданият, фан-техника, иқтисодиёт каби турли соҳаларда жадал ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Шунинг учун хам ўқувчи-ёшларни янги хақиқатларни қабул қилишга ўргатиш педагогнинг муҳим вазифаси ҳисобланади. Бунинг учун ўқувчиларда янги воқеликларга оид билимлар ва улардан фойдаланиш компетенциясини шакллантириш лозим. Таълим олдига қўйилаётган янги талаблар сирасига: ўқувчини билим олишга ўргатиш, янги билим ва кўникмаларни ўзлаштириш ва улардан хаётий вазиятларда фойдаланиш компетенциясини ҳосил қилиш.
Маълумки, ҳаётнинг барча соҳаларида рақобатбардошликни таъминлаш учун ҳар бир шахс ўз-ўзини такомиллаштириши керак. Шундагина бундай шахслар олдинга интилиб, кўпроқ муваффақиятга эришадилар ва маънавий жиҳатдан юксаладилар. Бунинг учун эса ҳар бир шахс мунтазам тарзда янги билимларни ўзлаштириши зарур. Бу ўринда ўқитувчининг тутган ўрни беқиёс. Чунки у ўз лаёқатларини намоён қилган ҳолда таълим-тарбия жараёнига ижодий ёндаша олиши лозим. Бунинг учун ўқитувчи таълим муассасида ўзаро мувофиқ келадиган муҳитни ярата олиши муҳим аҳамиятга эга. Ўқувчиларни юксак даражада маънавий-ахлоқий принципларга таянган ҳолда тарбиялаш икки ёқлама характерга эга бўлган педагогик жараён ҳисобланади. Бир томондан, ўқитувчи ўқувчиларни маънавий-ахлоқий ривожлантириш, уларда оммавий маданиятнинг салбий хуружларига нисбатан курашчанлик кўникмаларини шакллантириш учун ўзининг барча имкониятларини сафарбар қилиши, иккинчи томондан, ўз касбига содиқ мутахассис сифатида мустақил билим олишга интилиши, ўқувчилари, хамкасбларини хам шунга ундаши керак. Шу билан бир қаторда ўқувчиларни мужассамлаштирган ижтимоий муҳит таълимни унга мувофиқ келадиган ходиса сифатида қабул қила олиши лозим [4; 165-б.].
Бу шуни англатадики, ўқувчилар жамоаси таълимни қадрият сифатида қабул қилиши, юксак даражада ривожланган жамоа эса таълим жараёнининг махсули эканлигини тушуниб етиши муҳим аҳамиятга эга. Ўқитувчи ўқувчиларда оммавий маданиятга нисбатан объектив нуқтаи назарни шакллантириш учун юксак ахлоқ меъёрларини аждодларимиз мероси воситасида сингдира олиши давлат ва жамиятнинг таълим олдига қўяётган асосий вазифаси ҳисобланади.
Бугунги кунда ҳамкорлик педагогикасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Инсонлар орасидаги ҳамкорлик жамият аъзолари орасида ишчан мулоқот, бир-бирининг хис-туйғуларини ҳурмат қилиш, кўмаклашиш, жамият равнақи йўлида биргаликда ҳаракат қилиш туйғусини шакллантиради. Унинг асосини инсонпарварлик ташкил этади. Инсонпарварлик деганда, умуминсоний қадриятлар, инсоннинг чексиз имкониятларини тушуниш, унинг лаёқатлари ва ўз-ўзини такомиллаштиришига ишониш, шахснинг ғурур ва етуклигига ҳурмат билан қараш, унга танлов эркинлигини беришда намоён бўлади [5; 75-79-б.].
Ҳаётнинг барча соҳаларида инсон фаолиятига нисбатан кучли эҳтиёж мавжуд. Бу эҳтиёж ижтимоий муносабатлар, таълим-тарбия жараёнида шаклланади. Ўқувчи шахсини ўқитувчи фаолияти орқали шакллантириш мумкин. Бу ўринда ўқитувчи маърифат тарқатувчи устоз, маънавият тарғиботчиси, дўст, ҳамкор сифатида намоён бўлади. Ўқитувчи ўзининг шундай сифатлари билан юксак маънавиятли шахсни шакллантиришга хисса қўша олади.
Ўқувчиларни маънавий-аҳлоқий тарбиялаш, уларда оммавий маданиятга нисбатан объектив нуқтаи назарни шакллантириш жараёни кўпқиррали, мураккаб педагогик ходиса ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ўқувчи шахсини шакллантиришда педагог хизматини бўрттириб юбориш хам камайтириш хам мумкин эмас. Ўқитувчиларда ёш авлод онгига миллий ва умминсоний қадриятларни сингдириш, аждодларимиз меросидан уларни бахраманд қилиш орқали маданий бойликларимиз ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишларини таъминлаш, оммавий маданиятнинг умуминсоний аҳамиятга эга бўлган жиҳатлари ва салбий хусусиятларини улар онгига етказиш имконияти мавжуд. Худди мана шу имкониятдан таълим-тарбия жараёнида самарали фойдаланиш механизмларини ишлаб чиқиш педагоглар олдида турган долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |