16.2-расм. Платформага ўрмон материалларини
“шапка” усулда ортиш
Идишли юкларни ёпиқ вагонларда ташишда кўпинча уларнинг юк кўтаришидан 50 – 60 % фойдаланилади, шу боис идишли юкларни ёпиқ вагонларда самарали жойлаштириш катта аҳамиятга эга бўлиб, ижобий натижаларни беради. Юкнинг ва вагоннинг узунлигини, энини ва баландлигини комбинациялаб, олтита мумкин бўлган вариантада идишли юкни тахлаб жойлаштириш натижасида вагонга энг кўп юк ўринлари жойлашадиган вариант танлаб олиниди.
16.4. Юк вагонлари билан ортиш – тушириш операцияларини бажариш учун технологик вақтни аниқлаш.
Юкларни ортиш ва тушириш муддатлари - бу механизациялашган ёки механизациялашмаган усулда юкларни ортишга ва туширишга сарифланадиган вақт бўлиб, тайёрлаш, ёрдамчи ва тугатиш операцияларга сарифланган вақтни ҳам инобатга олади. Юкларни ортиш ва тушириш муддатлари юк станциялари ишини технологик жараёларини ҳамда темир йўл шахобча йўлларини технологик жараёнларини ишлаб чиқишда, вагонни айланишини ҳисоблашда, темир йўл шохобча йўлларига вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш интервалини аниқлашда ва бошқаларда фойдаланилади. Турли юкларни механизациялашган ёки механизациялашмаган усулда ортиш ва тушириш муддатлари юкларни ташиш Қоидаларининг 6-бўлимининг тегишли иловаларида келтирилган.
Станция йўлларида вагонларни ортишда (туширишда) тўхтаб туришини бошланиши вагонларни ортишга (туширишга) олиб кириб берилган пайти ҳисобланади, вагонларни ортишда (туширишда) тўхтаб туришини тугаши эса станция, юк жўнатувчидан (юк олувчидан) бир вақтни ўзида олиб кириб берилган партиядаги ҳамма вагонлар олиб чиқишга тайёрлиги ҳақида, хабар олган пайт ҳисобланади. Фронт бўйича ортишга (туширишга) қўйилган турли муддатлардаги вагонлар гуруҳи учун,
ортишга (туширишга) энг катта муддатли вагон учун белгиланган муддат, берилади. Олиб кириб берилган партиядаги ҳамма вагонлар бўшагунигача, олиб чиқилган вагонлар юк жўнатувчиларнинг (юк олувчиларнинг) ҳисобидан улар олиб чиқилган пайтдан чиқарилади.
Юкларни ташиш Қоидаларининг 6бўлимининг тегишли иловаларида келтирилган муддатлар умумий фойдаланиш жойларида жўнатувчиларнинг ва олувчиларнинг воситаларида ортишда ва туширишда вагонларни тўхтаб туриш вақтини нормалаш учун ҳамда темир йўл шохобча йўлларини эксплуатацияси ёки вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш шартномасини тузишда ва қайта тузишда вагонларни ортиш ва тушириш вақти нормасини аниқлаш учун фойдаланилади.
Фронтга сиғадиган партиядаги ҳамма вагонлар учун механиза-циялашган усулдаги ортиш ва туширишдаги вагонларни тўхтаб туриш вақт нормаси, мазкур юкни вагонга механизациялашмаган усулда ортиш ёки тушириш муддатидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Агар корхонада юкларни ташиш Қоидаларининг 6-бўлимининг тегишли иловаларида назарда тутилмаган ортиш – тушириш машиналаридан фойдаланилса ёки механизациялашган усулда юкларни ортиш ва тушириш амалга оширилса, ортиш ва тушириш муддатини
корхона темир йўли минтақавий бўлинмаси билан биргаликда ишлаб чиқади ва темир йўлига тасдиқлашга тақдим этади. Бундай муддатларни ишлаб чиқиш юкларни ташиш Қоидаларининг 6-бўлимининг 5-иловасида келтирилган “юкларни вагонларга механизациялашган ортиш ва тушириш муддатларини ҳисоблаш тартиби ҳақида услубий Кўрсатма” га мувофиқ қуйидаги тартибда амалга оширилади.
Механизациялашган усулда вагонларни ортиш ва тушириш муддати механизмлардан энг самарали ва муайян шарт – шароитларда юкларни ортиш ва тушириш операцияларини бажаришни ўзига хослигини инобатга олиб ортиш – тушириш ишларини самарали ташкил этилгандаги механизмларнинг унумдорлигидан келиб чиққан ҳисобларда аниқланади. Вагонларни ортиш ва тушириш муддатларини аниқлашда алоҳида иш операцияларини максимал биргаликда бажаришни инобатга олиш керак.
Вагонларга ортиш ёки туширишни ҳисобий муддатлари қуйидаги:
а) тайёрлаш операциялари (tтай) – пломбаларни ва симли бойлағичларни ечиш, эшик ва туйникларни очиш, эшик ўймасига тўсиқларни ўрнатиш ёки олиб қўйиш, устунлар, новлар ва кўприкчалар ўрнатиш, синовга наъмуна олиш ва бошқалар;
б) тугатиш операциялари (tтуг) – вагон эшикларини ва туйникларини беркитиш, пломбаларни ва симли бойлағичларни қўйиш,
юкларни маҳкамлаш, туширишдан сўнг вагонни тозалаш, ортилган юкни текислаш ва бошқалар;
в) механизмларни ёки вагонларни жилдириш вақтини инобатга олган ҳолда, механизмларда юкни вагонни ўзига ортиш ёки вагонни ўзидан тушириш операциялари (tюк), вақтлари йиғиндисидан иборат.
Гуруҳ вагонларини ортишда ёки туширишда барча вагонлар билан тайёрлаш операциялари, биринчисидан ташқари ва барча вагонлар билан тугариш операциялари, охиргисидан ташқари бошқа вагонлар билан ортиш ёки тушириш операциялари билан биргаликда бажарилади ва бинобарин умумий ортиш ёки тушириш муддатини ҳисоблашда инобатга олинмайди. n та вагонни ортиш ёки тушириш муддати қуйидаги формуа ёрдамида аниқланади
T tтай + (n / m) · tюк + tтуг , дақ (16.6)
бу ерда m – бир неча механизмлардан фойдаланганда бир вақитни ўзида ортиладиган ёки тушириладиган вагонлар сони.
Юкни вагондан ортишни ўзига ёки юкни вагондан туширишни ўзига сарфланадиган вақт қуйидаги формула орқали аниқланади
tюк (qв · 60) / Qт + tёр , дақ (16.7)
бу ерда qв – вагондаги юкни ўртача массаси, т;
Qт – ортиш-тушириш механизмининг техник унимдорлиги, т/соат;
tёр – ортиш-туширш жараёнида ёрдамчи операцияларга
сарфланган вақт, дақ.
Тайёрлаш, тугатиш ва ёрдамчи операцияларга ҳамда юкларни илгакка илиб олиш ва бўшатиш каби дастаки бажариладиган ва шунинг учун ҳисоб-китоблар билан аниқлаш мумкин бўлмаган операциялар хронометраж кузатуви асосида аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |