- юк жўнатувчи вагонларга ва контейнерларга белгиланган техник нормалардан кам бўлмаган миқдорларда юк ортиши шартлиги;
- темир йўли бошлиғи юк жўнатувчилар билан келишган ҳолда ташиладиган юкни хусусияти ва сифатига ва ҳаракатдаги составнинг турига мувофиқ вагонларга ва контейнерларга юк ортишнинг маҳаллий техник нормаларнитайинлаши мумкинлиги; - очиқ ҳаракатдаги составга юкларни ортиш ҳаракатдаги составнинг сиғимидан тўлиқ фойдаланиб, аммо унинг юк кўтаришидан оширмасдан амалга оширилиши; - очиқ ҳаракатдаги составларда ташишга рухсат берилган юкларнинг рўйҳати юкларни ташиш Қоидаларида белгиланиши; - юк ортишнинг техник нормалари белгиланмаган юклар вагон (контейнер) ларнинг сиғимидан тўла фойдаланиб, аммо уларнинг юк кўтаришидан оширмасдан юкланиши кераклиги; - жўнатувчи темир йўл станциясида вагон (контейнер) ларнинг юк кўтаришидан зиёд юк ортиш аниқланган ҳолатларда темир йўли-нинг талаби бўйича юк жўнатувчи ортиқча юкни тушириб олиши шартлиги; - юк жўнатувчи юкларни ташиш Қоидаларига ва Техник шартларга риоя қилиб юк ортишни амалга ошириши шартлиги; - юкларни ортишдан сўнг юк жўнатувчи вагонни ташқи сиртини ортилган юк қолдиқларидан тозалаши шартлиги белгилаб қўйилаган. Вагонларнинг юк кўтаришидан самарали фойдаланиш жуда муҳим ҳалқ ҳўжалик аҳамиятига эга бўлганлиги учун темир йўл транспортида вагонларга ва контейнерларга юклашнинг техник нормалари ишлаб чиқилган. Вагонларга ва контейнерларга юклашнинг техник нормалари юк ташиш қоидалари ва темир йўл транспорти тарифлари тўпламида эълон қилинади. Юклашнинг техник нормалари рўйхати жуда кўп сонли юк жўнатувчилар ташишга тақдим этадиган юкларигина қамраб олган холос. Кам сонли юк жўнатувчилар ташишга тақдим этадиган юклар бўйича эса темир йўли раҳбари тасдиқлайдиган юклашнинг маҳаллий техник нормалари белгиланади.
Юк ортишнинг техник нормаларини тасдиқлаш учун олдиндан катта тайёргарчилик ишлари олиб борилади. Баъзи бир ҳолатларда юкларни исканжалаш (пресслаш), идишлаш, қисмларга ажратиш пакетлаш ва шунга ўхшаш чора-тадбирлар ва юкларни олдиндан ташишга тайёрлаш ишлари олиб борилади, идишли – ўровли ва донали юкларни оптимал тахлаб жойлаштириш схемаси аниқланади. Юк жўнатувчи ва темир йўли вакилларидан иборат коммисия тузилади ва уларни назорати остида юкнинг синов партияси вагонга комиссион тартибда ортилади ва тажрибавий ташишлар амалга оширилади. Ҳар бир операцияларга аниқ
бажарилиши кузатиб турилади ва маълумотлар махсус журналга ёзилади, тажрибавий ортишлари ва ташишлар натижаси тегишли актларда аоҳида расмийлаштирилади. Сўнгра тажрибавий ортишлари ва ташишлар материаллари (актлар, журналлар, юкни жойлаштириш чизмалари, расмлар, маълумот материаллари ҳамда юк ва идиш стандартлири ва бошқалар) таҳлил қилинади, техник нормаси белгиланади ва вагонларга юкларни жойлаштириш ва маҳкамлаш усуллари ишлаб чиқилади.
Корхоналар ташишга буюртманомаларни тўлдиришда вагонларга юк ортишнинг техник нормаларини инобатга олишлари керак бўлади. Юк ташиш учун керакли бўлган вагонларни миқдорини аниқлаш ҳуқуқи темир йўлига тегишлидир. Шунинг учун юк жўнатувчилар буюртманомада вагонларни юк ортишнинг техник нормаси бўйича кераклигидан кўпроқ вагон талаб қилганларида темир йўли уларни сонини муносиб равишда камайтиради.
Вагон ва контейнерлардан рационал фойдаланиш мажбурияти ҳуқуқий чора (санкция) лар билан таъминланади. Жўнатувчи станциянинг бошлиғи (ДС) юк ортишнинг техник нормасигача (тўла сиғимигача ёки юк кўтаришигача) ортилмаган вагонларни қабул қилишни рад этиш ва қўшимча юк ортишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Вагонга қўшимча юк ортиш учун вагоннитўхтаб туришга юк жўнатувчи масъулиятли бўлади.
Вагонга техник нормадан кам юк ортилганлик фактини ва станция бошлиғининг юк ортиш талабини рад этилишини тасдиқлаш учун жўнатувчи станцияда умумий шаклдаги акт (ГУ-23) тузилади. Тузилган умумий шакилдаги акт асосида ва Уставининг 139-бандига мувофиқ, вагонларни ва контейнерларни техник нормагача ёки тўлиқ юк кўтаришигача (сиғимигача) чала юклаш (недогруз) учун юк жўнатувчидан техник нормагача ёки тўлиқ сиғимгача бўлган ҳар бир тонна чала юклаш учун 0,02 энг кам иш ҳақи миқдорида темир йўлига жарима ундириб олинади.