16-маъруза. Юкларни ортиш ва жўнатиш бўйича операциялар
Режа:
1. Вагонларнинг юк кўтаришидан ва сиғимидан фойдаланиш;
2. Вагонларга ва контейнерларга юклашнинг техник нормалари;
3. Вагонларни юк кўтаришидан фойдаланишни яхшилаш бўйича чора – тадбирлар;
4. Юк вагонлари билан ортиш – тушириш операцияларини бажариш учун технологик вақтни аниқлаш;
5. Вагон ва контейнерларни пломбалаш тартиблари;
6. Станциядан юкларни жўнатиш бўйича операциялар.
16.1. Вагонларнинг юк кўтаришидан ва сиғимидан фойдаланиш.
Халқ хўжалигида транспорт харажатларини камайтиришнинг энг муҳим имкониятларидан бири ҳаракатдаги состав (вагон, контейнер, кема, автомобиль) ларнинг юк кўтариши ва сиғимидан максимал фойдаланишдир. Шунингдек вагонларни эксплуатация қилишнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан уларнинг юк кўтаришидан ва сиғимидан тўлароқ фойдаланишга боғлиқ. Вагонларга қанча кўп юк ортилса, белгиланган ташиш ҳажмини бажариш учун шунча кам вагон талаб қилинади, ташиш таннарҳи шунча кам ва вагонларни унумдорлиги шунча юқори бўлади.
Вагонларнинг юк кўтариши (Gюк) дан фойдаланишга вагоннинг ўртача статик юкламаси (Pст) ва вагоннинг юк кўтаришидан фойдаланиш коэффициенти (λ) баҳо беради,
λ Pст /Gюк (16.1)
Вагоннинг ўртача статик юкламасини ёки битта вагонга тоннада ортилган юкни ўртача миқдори, вагонларга жами ортилган юкларни тоннадаги миқдори (Р) ни шу юклар ортилган жами вагонлар сони (∑U) га бўлиш орқали аниқланади,
Pст ∑P / ∑U , т/ваг (16.2)
Вагонларнинг ўртача статик юкламасини ўсиши вагонларга бўлган эҳтиёжни камайтиради,
∑U∑P / Pст , ваг (16.3)
Ёки вагонларнинг ўртача статик юкламасини ўсиши мавжуд вагон парки билан қўшимча миқдорда анчагина юкларни ташиш имкониятини яратади,
∑P ∑U · Pст , тон (16.4)
Вагоннинг статик юкламаси юк айланмасининг структурасига, вагон паркининг составига, юкларни ташишга тайёрлаш усулларига, зичлаб юклашга, вагонларга юклашнинг техник нормасини бажаришга ва мазкур юкни ташиш учун вагон турларини тўғри танлашга боғлиқ бўлади. Юкнинг ҳажмий массаси (γ, т/м3) ва вагоннинг солиштирма ҳажми (Vсол, м3/т) қанча катта бўлса вагоннинг статик юклама шунча юқори бўлади.
Вагон ҳажмини ва унинг юк кўтаришини ўзаро нисбати вагоннинг солиштирма ҳажмини тавсифлайди ва қуйидаги формула орқали аниқланади,
Vсол Vт / Gюк . м3/т (16.5)
Вагоннинг солиштирма ҳажми қанча юқори бўлса, енгил вазинли юкларни ташишда унинг юк кўтаришидан шунча яхши фойдаланиш, яъний вагоннинг статик юкламаси юқори бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |