16.5. Вагон ва контейнерларни пломбалаш тартиблари.
Темир йўл транспортида, бегона шахсларни вагон кузови ва контейнерларни ичига кириб боришини бартараф этиш ва ташилаётган юкларни асрашни таъминлаш мақсадида, тамбалаш – пломбалаш қурилмасидан (запорно – пломбировочные устройства қуйида ЗПУ даб юритилади) фойдаланилади. Уставнинг 61-бандида, юк ортилган цистерналар, ёпиқ, изотермик ва ихтисослаштирилган вагонлар: темир йўлининг тамбалаш – пломбалаш қурилмаси (пломбаси) да, қачонки темир йўли юк ортса ва юк жўнатувчининг тамбалаш – пломбалаш қурилмаси (пломбаси) да, қачонкиюк жўнатувчи юк ортса, пломбаланган бўлиши кераклиги белгилаб қўйилган. Тамбалаш – пломбалаш қурилма (пломба) ларини, пломбалаш тискиларини, вагон ва контейнерларни пломбалаш учун симларни темир йўли ҳақ эвазига тақдим этади.
Тамбалаш – пломбалаш қурилмаси назорат элементини муҳосаралаш тузилмаси билан биргаликда ўз ичига олган ягона конструкциядан иборат.
Вагон ва контейнерларни пломбалашда ЗПУ лардан фойдаланганда симли бойлағичлардан қўлланилмайди. ЗПУ га аниқ белгилар: жўнатувчи темир йўлининг қисқартирилган ҳарфли номи, 6 имлодан кам бўлмаган назорат белгиси, ишлаб чиқарувчи – корхона тамғаси ва ишлаб чиқарилган йилнинг охирги рақами тасвирланади. ЗПУ лар темир йўли белгилаган тартибда қатъий ҳисобга қўйилади. Вагон ва контейнерларни бир нечта ЗПУ лар билан пломбалашда уларни ҳар бирида турли назорат белгилари бўлиши керак. Вагон ва контейнерларни беркитиш ва пломбалаш тартиби ҳамда муайян ЗПУ ни ечиб олиш, темир йўли тасдиқлаган тегишли йўриқномада баён этилган бўлиши керак. Вагон ва контейнерларни пломбалаш учун фақат темир йўли билан мувофиқлаштирилган ЗПУ лардан фойдаланилади.
Юк ортилган контейнерлар юк жўнатувчининг ЗПУ (пломба) сида пломбаланади. Жисмоний шахслар тақдим этган қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари ва уй буюмлари ортилган контейнерларни, юк жўнатувчининг иштирокида ва унинг пломбаси билан транспорт – экспедиторлик ташкилоти ёки темир йўли пломбалайди. Алоҳида турдаги юкларни учун ташиш қоидаларида назарда тутилган ҳолатларда, бу юкларни туширилганидан сўнг бўш вагонлар (контейнерлар) ҳам пломбаланади.
Вагон қўрғошин пломбаларда пломбаланганда иккала эшикнинг зулфлари диаметри 6 мм ли, узунлиги 250 – 260 мм ли термик ишлов бериб куйдирилган симли боғлагичларга маҳкамланади. Симли боғлагич эшик зулфининг ва вагон девори устунидаги қулоқча тешикларидан юқорига томон қараб ўтказилади, этаклари тенглаштирилади, сўнгра бураб ўралади (21.5-расм). Вагонга иккита параллел тешикли қўрғошин пломбани осиб ўрнатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: пломбани аввал биринчи, сўнгра қайтарилиб иккинчи тешигидан пломбалаш симининг узун қисми (21-расм, а) ўтказилади; пломбалаш симининг узун қисми эшик зулфининг ва вагон девори устунидаги қулоқча тешикларидан икки маротаба айлантириб ўтказилади; сўнгра пломбалаш симининг узун қисми пломбани тешиклари орқали кетма – кет қайтарилиб ўтказилади (21-расм, б) ва ниҳоят пломба дастаки тиски (қисқич) билан қисилади (21-расм, в).
Do'stlaringiz bilan baham: |