Режа: Урушнинг дастлабки босқичидаги



Download 233,5 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi233,5 Kb.
#129727
  1   2   3   4
Bog'liq
2 жахон уруши




МАВЗУ: II- ЖАХОН УРУШИДА ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ ФАШИЗМ УСТИДАН ҚОЗОНИЛГАН ҒАЛАБАГА ҚЎШГАН ХИССАСИ
Режа:

  1. Урушнинг дастлабки босқичидаги фожиалар

  2. Эвакуация қилинган аҳолига кўрсатилган самимий ғамхўрлик

  3. Ярадор жангчиларга ёрдам кўрсатиш умумхалқ ҳаракати

  4. Ғалаба йўлидаги машаққатли меҳнат

Ўзбекистонликлар иккинчи жаҳон уруши фронтларида она юртлари учун олиб борилган аёвсиз жангларда, кучли ва маккор душманга қарши қонли урушда ўзбек халқига хос бўлган қаҳрамонлик ва мардлик, кўлда қурол билан жонажон заминни ҳимоя қила олишлик бутун қудрати билан намоён бўлди.
Энг янги тарихий тадқиқотларнинг кўрсатишича, Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистондан 1 млн. 433230 киши қатнашди. «Бир қараганда, — деб таъкидлаган эди И.А.Каримов,-...бу рақам унча катта туюлмаслиги мумкин». Лекин «1941 йилла Ўзбекистон аҳолиси бор-йўғи... 6,5 миллион киши эканини эсласак, республика халқи бошига тушган синовнинг нақадар катга экани яққол кўринади».
Келтириб ўтилган маълумотлардан кўриниб турибдики, Иккинчи жаҳон уруши фронтларида Ўзбекистон аҳолисининг 22% жанг қилган. Агар аҳолининг ярмини аёллар, болалар ва кексалар ташкил этишини ҳисобга олинадиган бўлса, мехнатга яроқли аҳолининг 40-42% зи фронтда жанг қилганлиги аниқ бўлади. Курашувчиларнинг бундай юқори салмоғи фақат фашизмга қарши коалициядаги чекланган микдордаги иштирокчи мамлакатлар учунгина хос бўлган.
Босқинчиларга қарши қўлга қурол олиб жанг қилган ўзбекистонлик жангчиларнинг умумий таркибидан 263005 киши ҳалок бўлган, 132670 киши бедарак йўқолган, 60452 ватандошимиз ногирон бўлиб қолган.
Уруш қурбонлари айниқса қайғули 1941 йилда кўп бўлди, бу вақтда фавқулодда қисқа муддат ичида Ватан мард ҳимоячиларининг кўрсатган қаҳрамонона қаршилигига қарамасдан, фашистлар армияси мамлакат ичкарисига кириб келибгина қолмасдан, шу билан бирга Совет давлатининг ҳаётий муҳим марказларига ниҳоятда кучли хавф туғдирди.
Бугунги кунда шу нарса аниқ бўлдики, СССРга ҳужум қилишга пухта ва олдиндан тайёргарлик кўрган фашистлар Германиясидан фарқли ўлароқ сталинча раҳбариятнинг айби билан Совет Иттифоқининг агрессияни қайтаришга тайёрлиги паст даражада бўлган, айнан мустабид совет давлати юқори парти ядавлат табақаси урушнинг бошланғич босқичида сон-саноқсиз ва асоссиз қурбонлар учун тарихан жавобгардир. бу вақтда коммунистик раҳбариятнинг нуқсонлари қон дарёлари билан ёпиб кетилди, айнан шу даврда яхши ўргатилмаган ёш аскарларнинг янги ва янги сафлари урушнинг халокатли гирдобига ташланди.
Бироқ СССР урушга умуман ҳозирлик кўрмаган эди, дейиш хато бўлур эди. Сталинча маъмурият «жаҳон социалистик инқилоби»ни авж олдириш стратегиясидан келиб чиқиб, ҳарбий салоҳиятни ривожлантиришга устивор даражада аҳамият берган эди. 30-йилларда мамлакатда йирик ҳарбий ишлаб чиқариш авж олдирилиб, бир қатор янги ҳарбий қурол ва техникалар кашф этилди. Афсуски, бу янги техниканинг анчагина қисми жангчиларга 1941 йилнинг ёзида эмас, балки анча кечроқ етиб борди, бунинг оқибатида улардан кўплари ҳаётлари билан жавоб бердилар. Бу ўринда саноат раҳбарларига, ҳарбий техника конструкторларига, муҳандисларига нисбатан килинган қатағонлар ҳам катта рол ўйнади. Армиядаги оммавий қатағонлар ҳам совет қуролли кучларининг жанговар қобилиятига ҳалокатли зарбалар берди. Фақат 1937 йилнинг майидан сентябрига қадар полк қўмондонларининг деярли ярми, дивизия ва бригадаларнинг деярли барча қўмондонлари, корпусларнинг барча қўмондонлари. ҳарбий округларнинг барча қўмондонлари,- ҳаммаси бўлиб 40 мингдан ортиқ киши қатағонга учради. Қўмондонлик таркибининг ниҳоятда паст касбий тайёргарлиги урушнинг дастлабки кунларида катта қурбонлар берилишига сабаб бўлди. Урушнинг бошларида қизил армия қумондонларининг фақат 7%и олий ҳар-бий маълумотга эга эди, 37%и эса, ҳатто ўрта ҳарбий ўқув юртларида тўлиқ курсни ўтмаган эди. Қўмондон кадрлар замонавий урушнинг оғир мактабини уруш майдонларида ўташларига тўғри келди.
Ҳарбий қурилишдаги қатағонлар уруш арафасидаги ҳарбий-сиёсий вазиятдаги қўпол нуқсонлар билан қўшилиб кетган эди. Совет ҳарбий разведкаси агентларининг қатъият билан огохдантиришларига қарамасдан, нацистлар Германиясининг СССРга қарши бошлаётган уруш хавфи тўғрисида чет эл антифашистларининг огоҳлантиришларини писанд қилмасдан сталинча раҳбарият гўё хавф-хатар биринчи навбатда Япониядан бошланади, деган йўлга қатьий амал қилди. Сталин Германия 1941 йилда Иттифоққа ҳужум қилмайди, деб би|э неча марта кўпчилик олдида айтган эди. Натижада, ғарбий чегараларнинг мудофаасини мустахкамлашга етарли даражада эътибор берилмади ва мудофаа узоқ муддатли ҳимояга тайёр бўлмай қолди. Сиёсий раҳбариятнинг хатолари ва нуқсонлари мамлакатга, шу жумладан, Ўзбекистон халқига қимматга тушди.


Республикада умумқўшин тузилмаларидан ташқари 14 та миллий қўшилма ва қисмлар ташкил этилган эди. Республикада тузилган кўпгина жанговар бўлинмалар Иккинчи жаҳон урушининг ҳал қилувчи операцияларида фаол иштирок этдилар ва Москвадан Берлингача жанглар билан қаҳрамонона йўлни босиб ўтдилар. Ўзбекистонлик жангчилар нацист босқинчиларни тор-мор қилиш ишига муносиб хисса қўшиб, урушнинг дастлабки давридаги фожианинг аччиқ таъмини ва урушнинг ғалаба билан якунланиш зафарларини татиб кўрдилар.
Маълумки, босқинчиларни биринчи бўлиб чегарачилар қарши олдилар. Тарих уларнинг мардлиги, қатьияти ва фидокорлиги ҳақидаги миннатдорчилик хотирасини сакдаб қолган. Қаҳрамон чегарачилар қаторида кўпгина ўзбекистонлик жангчилар ҳам бор эди. Масалан, 22 июн тонготарида Гродно яқинидаги чегара заставаси жангни биринчилардан бўлиб қабул қилди. Заставанинг қахрамонона мудофаасига лейтенант Усов ва сиёсий раҳбар Шарипов бошчилик қилдилар. Бир гуруҳ мардлар ўлимга қарши турдилар. Жангда заставанинг охирги ҳимоячиси ҳам ҳалок бўлгандан кейингина фашистлар заставага ёпирилиб киришга муваффақ бўлдилар.
В атан ҳимоячиларининг фидокорона ва қахрамонона жасорати рамзи бўлиб қолган афсонавий Брест қалъасини мудофаа қилишда ўзбекистонлик жангчилар ҳам фаол иштирок этдилар. Гарнизонда ўзбекистонлик жангчилардан Аҳмад Алиев, Дониёр Абдуллаев, Бобокомил Кашанов, Узоқ Ўтаев, Нурум Сиддиқов, Мадамин Ҳожиев, Е.Я.Лисс, Раҳимбой Арслонбоев, Саидаҳмад Бойтемиров, Ф.И.Лаенков ва бошқалар бор эди.
Дастлабки мудофаа жанглари ҳақида гапирганда, шуни таъкидлаб ўтиш муҳимки, аскарларнинг қаҳрамонлиги, афсуски, урушнинг дастлабки кунларидаги тартибсизликлар билан бир бутун бўлиб қўшилиб кетган эди. Қизил армиянинг ялпи мудофаа фронти йўқ эди, душман ташаббусни ўз қўлига олиб, зарба кетидан зарба берарди. Қизил армия чекинишда давом этиб, катга миқцордаги одам ва техникасидан ажралди. Ташлаб чиқилган ҳудуддан ҳарбий анжомлар ва ўқ-дорилар захираларини олиб чиқиб кетишнинг иложи бўлмади.
Ҳарбий ҳаракатларнинг дастлабки уч ҳафтаси мобайнида босқинчилар армияси мамлакат ичкарисига юзлаб километр кириб келди. Душманнинг ҳужум қилиш суръати суткасига қарийб 30 км. ни ташкил этарди. Латвия, Литва, Эстониянинг, Молдавия, Белоруссия ва ўнг соҳил Украинанинг жанубий қисмлари босиб олинди. Урушнинг бошланиш вақтида қизил армиянинг ғарбий чегарадаги мавжуд 170 дивизисидан 28 таси тўлиқ сафдан чиққан, 70 таси ярмигача одами ва жанговар техникасидан маҳрум бўлган эди.
Сталин ҳарбий муаммоларнинг мураккаб чигалини синал маъмурий-қатағон воситалари билан ҳал қилишга интидди.
Деярли ҳар куни армиялар, фронтларнинг қўмондонлари алмаштириларди. Улардан бир қисми қўмондонлар таркибини қўрқитиш учун отиб ташланарди.
Сталин ҳаракатдаги армиянинг ўрта ва овдий таркибига нисбатан ҳам ялписига қўрқитишнинг золимона чоралар тизимини татбиқ этди. Масалан, 1941 йил 16 августда 270-сонли буйруқ эълон қилиниб, унга биноан асирга тушганлар ўта кетган де-зиртирлар (ҳарбий хизматни ташлаб кетганлар) деб эълон қилинган, уларнинг оилалари эса «қасамёдни бузганларнинг ва Ватанни сотганларнинг оиласи сифатида қамаш»га маҳкум этиларди. Бирмунча кейинроқ Сталин тўсиқчи отрядлар ва жаримачи батальонлар ташкил этишни таклиф қилди. 1,5 млн.дан ортиқ киши жаримачи (штрафной) батальонлар сафида бўлган эди.
Фронтдаги аскарлар оилаларини гаровга олиш сталинча тартиби, ҳужум қилаётган совет жэнгчилари орқасидан тўсиқчи отрядларнинг ўт очиши, жаримачи батальонлар оқимининг ортиб бориши 1941 йилнинг ёзи ва кузидаги воқеаларнинг фо-жиали ҳалокатига ҳал қилувчи ўзгаришлар киритмади. 1941 йил-нинг октябрига келиб жанговар ҳаракатлар бораётган фронтлардаги вазият ниҳоятда оғир эди. Стратегик жиҳатдан ғоят муҳим марказлар ва аҳоли пунктлари босиб олинган эди. СССР бу вақгга келиб 2 млн.дан ортиқ одамидан ёки мавжуд ҳарбий контингентнинг 70%и дан кўпроғидан ажралиб қолган эди, шунингдек, 8,3 мингта танкидан, 43,3 мингта тўпидан, 8,2 мингта самолётидан махрум бўлганди. Агар таққослайдиган бўлсак, душманнинг йўқотишлари унчалик гангитиб қўядиган даражада эмасди. Хусусан, улар одамлар таркиби бўйича 0,5 млн. кишига (қарийб 20%), танклар бўйича 1,8 минг (қарийб қий куч-қудрати ва ҳақиқий самимий олижаноблигининг чин маънодаги исботи Иккинчи жаҳон уруши туфайли жонажон ерларини тарк этишга мажбур бўлган кишилар тўғрисида, яра-дорлар ва ногиронлар ҳақида, фронтга кетганларнинг хотин-лари ва болалари ҳақида қилинган ғамхўрлигида ўз ифодасини топди.

Download 233,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish