Режа: Умумий тушунчалар. Радиоактивлик ҳақида тушунчалар. Радиоктив нурлардан сақланиш


Радиоактив нурларнинг организмига таъсири



Download 0,53 Mb.
bet3/14
Sana26.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#467021
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
6- ma\'ruza

Радиоактив нурларнинг организмига таъсири

Радиоактив моддалар маълум хусусий хоссаларга эга бўлиб, инсон организмига таъсир қилиши натижасида хавфли вазият вужудга келиши мумкин.


Радиоактив моддаларнинг энг хавфли томони шундаки, унинг таъсири инсон организмидаги сезиш органлари орқали сезилмайди. Яъни инсон радиоактив нурлар таъсирида узоқ вақт ишлашига қарамасдан уларнинг зарарли таъсирларини мутлақо сезмаслиги мумкин. Бунинг натижаси эса аянчли тугайди. Шунинг учун ҳам радиоактив моддалар билан ишлаганда, айниқса, ўта эҳтиёткор бўлиши керак.
Инсон организмининг радиоактив нурланиши ички ва ташқи бўлиши мумкин. Ташқи томондан нурланиш маълум ташқи нурланувчи манба таъсирида кечганлиги сабабли, тарқалаётган нурларнинг кириб бориш кучи катта аҳамиятга эга. Кириб бориш кучи юқори бўлган нурларнинг организмга зарари ҳам кучлироқ бўлади.
Ички нурланиш нур тарқатувчи моддалар инсон организмининг ички тизимларига, масалан, емирилган тери қатламлари орқали қонга, нафас олиш аъзолари, ўпкага ва шилимшиқ моддаларга, овқат ҳазм қилиш аъзоларига тушиб қолган тақдирда рўй беради.
Бунда нурланиш нур тарқатувчи мода қанча вақт нурланса ёки қанча вақт давомида организмга сакланса, шунча вақт давом этади. Шунинг учун ҳам радиоактив моддаларнинг катта парчаланиш даврига ва кучли нурланишга эга бўлганда, айниқса, хавфли ҳисобланади.
Радиоактив нурланишларнинг биологик таъсири организмдаги атом ва молекулаларнинг ионланиши сифатида тавсифланади ва бу ўз навбатида ҳар хил кимёвий бирикмалар таркибларининг ўзгаришига ва нормал молекуляр бирикмаларда ўзилишлар бўлишига олиб келади. Бу ўз навбатида тирик ҳужайралардаги модда алмашинивунинг бузилишига ва организмда биокимёвий жараёнларнинг ишдан чиқишига сабаб бўлади. Катта кучдаги нурланиш таъсири узоқ вақт давом этса, баъзи бир ҳужайраларнинг ҳалокати кузатилади ва бу айрим аъзоларнинг, ҳаттоки бутун организмнинг ҳалокати билан тугайди.
Радиоактив нурланишлар таъсирида организмнинг умумий қон айланиш тизимининг бузилиши кузатилади. Бунда қон айланиш ритми сусаяди, қоннинг қўйилиш хусусияти йўқола боради, қон томирлари, айниқса, капилляр қон томирлари мурт бўлиб қолади, овқат ҳазм қилиш аъзоларининг фаолияти бузилади, одам озиб кетади ва организмнинг ташқи юқумли касалликларга қарши курашиш қобилияти камаяди.
Радиоактив моддаларнинг қўлга таъсир қилиши олдин сезилмайди. Вақт ўтиши билан қўл қурушқоқ бўлиб қолади, унда ёрилишлар кузатилади, тирноқлар тушиб кетади.
Радиоактив нурларнинг альфа ва бета нурлари ташқаридан таъсир кўрсатганда организмнинг тери қавақти етарлича қаршилик кўрсата олади. Аммо бу радиоактив нурлар овқат ҳазм қилиш аъзоларига тушиб қолганда уларнинг зарарли таъсири кучайиб кетади.
Кўпчилик радиоактив моддалар организмнинг баъзи бир қисмларида йиғилиш хусусиятига эга. Масалан жигар, буйрак ва суякларда йиғилиши бутун организмни тезда ишдан чиқаради.
Баъзи бир радиоактив моддалар зарарли бўлиб, уларнинг заҳарлилик даражаси энг хавфли зарарли моддаларникидан ҳам юқори бўлади.
Организмнинг нурланиш дозасини ҳисобга олиб радиоактив модданинг инсон организмидаги миқдорини баҳолаш мумкин



Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish