Радиоктив нурлардан сақланиш
Бир қанча илмий текшириш муассасаларида ва саноат корхоналарида ҳар хил мақсадлар учун радиоктив моддалардан фойдаланилади.
Масалан, машинасозлик саноатида радиоктив моддалардан қуйма деталлардаги камчиликларни ва пайванд қилинган жойларнинг ва деталларнинг сифатини аниқлашда кенг қўлланилади.
Кристаллсимон моддаларнинг таркибини таҳлил қилиш, ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш ва автоматлаштиришда ҳам радиоктив нурлар яхши натижа беради.
Ионлашган нурлар инсон организмига зарарли таъсир кўрсатиб, оғир касалликларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлиши мумкин. Унинг таъсирида инсон оғир касаллик ҳисобланадиган нур, оқ қон касаллиги ва ҳар хил хавфли шишлар, тери касалликларига дучор бўлиши мумкин. Шунингдек ионлашган нурлар таъсирида генетик таъсирланиш, яъни кейинги авлодларга ҳам таъсир кўрсатувчи наслий касалликлар келиб чиқиши мумкин.
Радиоктив нурларнинг энг хавфли жойи шундаки, инсон организмида бу касаллик яққол намоён бўлгунча ҳеч қандай белгига эга бўлмайди. Аниқлангандан кейинги ҳолат эса ниҳоятда оғир бўлиши ва кўпинча ўлим билан тугаши мумкин.
Радиоктив моддалар билан ишлаганда ишни тўғри ташкил қилиш ва муҳофаза чора-тадбирлар қўллаш хавфсизликни таъминлайди.
Радиоактив нурланишлар ва уларнинг хоссалари
Радиактивлик-атом ядроларининг ион нурланишлари чиқариши натижасида бошқа бир атом ядроларининг ҳосил қилишидир.
Радиоктив нурланишлар ионловчи нурланишлар деб аталади, чунки бу нурлар таъсир этган моддалар атом ва молекулаларида ионлар ҳосил бўлади. Бундай ионловчи нурланишларга рентген нурлари, радио ва гамма нурлари, альфа ва бета нурлари, шунингдек нейтрон оқимлари киради.
Альфа нурлари катта ионлаштириш хусусиятига эга бўлган, ҳаракат доираси катта бўлмаган гелий атом ядросининг мусбат зарядланган заррачалари ҳисобланади. Ҳаракат доираси катта бўлмаганлиги сабабли инсон тери қавақтигагина таъсир қилиб, терини ёриб кира олмайди, шунинг учун ҳам унча зарарли эмас.
Бета нурлари радиоктив моддаларнинг атом ядролари тарқаладиган электрон ёки позитрон оқимидир. Бу нурларнинг ҳаракат доираси анча кенг ва ёриб кириш қобилиятига эга. Шунинг учун ҳам инсон учун хавфлидир.
Гамма нурларининг ионлаш қобилияти катта бўлмасада катта ёриб кириш кучига эга бўлиб, ядро реакциалари ва радиоактив парчаланиш натижасида вужудга келадиган юқори частотадаги электромагнит нурлари ҳисобланади.
Рентген нурлари моддаларни электрон оқимлари билан бомбардимон қилганда ажралиб чиқадиган элетромагнит нурларидир.
Уларни ҳар қандай электровакуум қурилмаларида ҳосил кимлиш мумкин. Бу нурларнинг ионланиш хусусиятлари оз бўлса-да, ёриб кириш хусусияти ниҳоятда катта.
Радиоактив нурланишларнинг маълум муҳитдаги таъсирини аниқ белгилаш мақсадида «нурланишларнинг ютилган дозаси» - Дю тушунчаси киритилади.
= (15.1.)
бунда W-нурлантирилган модда томонидан ион нурларининг энергияси, Ж; m-нурлантирилган модданинг оғирлиги, кг.
Ютилган доза бирлиги сифатида рад ққабул қилинган. 1 рад 1 кг оғирликдаги модданинг 0,01 Ж энергия ютишига тўғри келади.
Рентген ва гамма нурланишларининг миқдорий тавсифи экспозицион доза ҳисобланади.
(15.2.)
бунда, Q-бир хил электр зарядларига эга бўлган ионларнинг йиғиндиси, Кл; m-ҳавонинг оғирлиги, кг.
Рентген ва гамма нурланишларининг экспозицион дозаси бирлиги сифатида кулон/килограмм (Кл/кг) ққабул қилинган.
Рентген ва гамма нурлари нурланишларининг экспозицион дозаси кулон-килограмм шундай бирликки, у нурланиш билан туташган 1 кг қуруқ атмосфера ҳавосида 1 Кл миқдордаги электр зарядларининг мусбат ва манфий белгилари бўлган ионларни вужудга келтиради.
Рентген ва гамма нурланишларининг тизимдан ташқаридаги бирлиги рентген ҳисобланади.
Ҳар хил радиоактив нурларнинг тирик организмга таъсири уларнинг ионловчи ва кириб борувчи хусусиятига боғлиқ. Ҳар хил нурлар бир хил дозада ютилганда биологик таъсири бир-биридан фарқ қилади. Шунинг учун радиация хавфини аниқлаш мақсадида доза эквиваленти бирлиги бэр киритилган (раданинг биологик эквиваленти). 1 бэр-ҳар қандай ион нурланишларининг биологик ҳужайраларда рентген ва гамма нурланишларининг 1 рад га тенг келадиган биологик таъсиридир.
Дэкв=Д4/К (15.3.)
бунда: К-сифат коэффициенти. Бу коэффициент ишлатилаётган нурланувчи модда биологик таъсирининг бирлиги сифатида ққабул қилинган рентген нурланишлари таъсирини нисбати ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |