Режа: Тарбиянинг келиб чиқиши, унинг кишилар меҳнат фаолияти билан боғлиқлиги. Ибтидоий жамиятда тарбия



Download 78,5 Kb.
bet7/10
Sana18.07.2022
Hajmi78,5 Kb.
#819065
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Eng qadimgi davrlardan vii asrgacha bo’lgan davrda ta\'lim tarbiy (1)

Болалар ва ўсмирлар.
Ҳаёт ва меҳнатнинг тўла ҳуқуқли ва тўла қимматли иштирокчилари.
Умумий ҳаётда тўла суратда иштирок этиш учун жисмоний кучи бўлмаган кексалар.
Ибтидоий жамиятда бола ўзининг ҳаёт фаолияти жараёнида катталарнинг ишларида қатнашиб, улар билан кундалик муомалада бўлиб, тарбияланар ва таълим олар эди. Ўғил болалар катта ёшдаги эркаклар билан ов қилиш, балиқ тутиш, қурол ясашда қатнашар, қизлар эса аёллар раҳбарлигида экин экиб, ҳосил йиғиш, овқат пишириш, идиш ясаш, кийим тайёрлаш ишларида қатнашганлар. Матриархат тараққиётининг охирги босқичларида ёш алоднинг яшаши ва тарбияланиши учун уғил болалрга алоҳида ва қизларга алоҳида - биринчи тарбия муассасалари - Ёшлар уйлари пайдо бўлади. Ёшлар уйларида болалар уруғ оқсоқоллари раҳбарлигида тарбияланган, меҳнатга ўтказиладиган "синовлар"га тайёрланар эдилар.
Патриархат уруғчилик жамоаси босқичида чорвачилик, деҳқончилик ва бошқа касб - ҳунар пайдо бўлиб, ривожланиб борди. Бир мунча ташкилий равишда тарбия қилиш зарурати туғилиши билан ёшларни тарбиялаш тажрибали кишиларга топшириладиган бўлди.
Жамият тараққиёти билан бирга болаларга далаларни ўлчаш, сув тошқинларини олдини олиш, одамларни даволашга оид билимлар авж олди. Натижада мактабларга ва ёзувга эҳтиёж сезила бошлади. Дастлаб суратли пиктографик хат пайдо бўлган бўлса, кейинчалик қўшни мамалакатлардан кириб келган ҳарф билан ёзиш усули пайдо бўлади ва тез тарқала бошлайди.
Эр.Ав. биринчи минг йиллик ўрталарида оромий ёзуви, Александр Македонский истилосидан кейин эса юнон ёзуви шу билан бирга форсий миххат ҳам маълум вақтларгача қўлланиб келинган.
Ўша даврда Хоразм, Суғд, Кушан, Рун, Уйғур ва бошқа ёзувлар пайдо бўлган ва бу юксалиш таълим - тарбиянинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этган.
Инсон ибтидоий жамоа булиб яшаш тарзини аста - секин ривожлантириб бориб, жаҳон маданиятида катта кашфиётлар яратди. Хитойда қоғознинг ихтиро этилиши, Ҳиндистонда ҳисоблаш ўнлик тизимининг пайдо бўлиши, Месопотамияда ер куррасини градусларга, суткани соат, дақиқа ва сонияларга бўлишнинг жорий этилиши, Марказий Осиёда Ўрта денгиз билан Ҳиндистонни боғлович карвон йўлининг вужудга келиши, кейин Марказий Осий орқали Хитойдан Ўрта денгизга "Буюк ипак йўли"нинг очилиши каби муҳим воқеалар маданиятнинг тараққий этиши ва ёзувнинг тарқалишига сабаб бўлди.

Download 78,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish