Режа: Ўсимликлар таркибида сув ва қуруқ моддалар миқдори. Ўсимлик таркибидаги макро ва микроэлементлар



Download 2,39 Mb.
bet3/9
Sana23.02.2022
Hajmi2,39 Mb.
#157219
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-mavzu taqdimoti ae5691f5ad3230046cee5e6a69e7de67

1840
  • Cu
  • 0,1
  • Mg
  • 1740
  • Mo
  • 0,005
  • S
  • 580
  • Co
  • 0,001
  • Fe
  • 130
  • Ўсимликларни сифатий кимёвий таркиби. Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосили сифатига баҳо беришда уларнинг таркибидаги инсонлар учун зарур бўлган органик бирикмалар - оқсиллар, мойлар, углеводлар, витаминлар ва бошқа кўрсатгичларга қараб баҳо берилади. Ушбу бирикмалар ўсимликда бир вақтнинг ўзида ва илдиздан озиқланиши натижасидаҳосил бўлади.
  • Оқсиллар - аминокислоталарнинг юзлаб ва минглаб қолдиқларидан тузилган юқори молекуляр органик моддалар бўлиб, моддалар алмашинувида ҳал қилувчи аҳамиятга эга ва ўсимликларнинг асосий заҳира моддаларидан бири ҳисобланади. Оқсилларнинг элементлар таркиби ўзгармас, яьни доимий бўлиб, унда углерод 51-55, кислород 21-24, азот 15-18, водород 6,-5,-7, олтингугурт 0,3-1,5 фоизни ташкил этади.
  • Оқсиллар ўз тузилишига кўра икки гуруҳга бўлинади: аминокислоталар қолдиқларидан тузилган оддий оқсиллар, яьни протеинлардан ва таркибида оқсилсиз бирикмалар билан чамбарчас боғланган мураккаб оқсиллар протеинлардан иборатдир. Барча оқсилларнинг асосий структура бирлиги аминокислоталар - таркибида карбооксил гуруҳларидан (СООН) ташқари битта ёки иккита аминогруппа (NH2) ҳам бўладиган мой қатори ёки ароматик қаторнинг органик кислоталари ҳисобланади.
  • Умуман, ўсимлик оқсиллари 20 та аминокислота ва иккита амиддан тузилган. Ўсимликларнинг оқсиллари таркибида "алмаштириб бўлмайдиган" аминокислоталар (валин, лейцин, изолейцин, троенин, метионин, цистидин, лизин, трипрофан ва фениланин) ларни бўлиши жуда муҳим аҳамиятга эга, чунки улар одам ва ҳайвонлар организмида парчалана олмайди. Ушбу аминокислоталарни одам ва ҳайвонлар фақатгина ўсимликлардан озиқ-овқат маҳсулотлари ва ем-хашак билан биргаликда олади. Шунинг учун ҳам, ўсимлик маҳсулотининг сифати оқсилларнинг миқдорига қарабгина эмас, балки уларнинг фракцион ва аминокислотавий таркибини аниқлаш асосида ҳазм бўлиши ва тўлиқ қимматлилигига қараб ҳам баҳоланади.
  • Ўсимликларнинг вегетатив органларида оқсиллар миқдори одатда, улар массасининг 5-20, бошоқли донли экинлар уруғида 6-20, дуккакли ва мойли экинлар уруғида эса 20-35 фоизни ташкил этади.
  • Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилининг сифатини баҳолашда кўпгина ундаги "хом протеин" кўрсаткичидан фойдаланилади, у барча азотли бирикмалар (оқсил ва оқсилсиз бирикмалар) йиғиндисини ифодалайди. "Хом протеин" ўсимликлар таркибидаги умумий азотнинг фоиздаги миқдорини 6,25 кўрсатгичига (оқсил ва оқсилсиз бирикмалар таркибидаги азотнинг ўртача миқдори- 16 фоиздан олинади) кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб топилади.
  • Углеводлар-ўсимликларда қандлар (моносахаридлар ва таркибида 2-3 та моносахаридлар қолдиғи бўлган олигосахаридлар), шунингдек, полисахаридлар (кархмал, целлюлоза, пектин моддалар) шаклида бўлади.
  • Барча қишлоқ хўжалик экинлари маҳсулотида кам миқдорда қанд бўлади, илдизмеваларда ва сабзавот экинларининг айрим қисмларида, узумда, резавор мева ва меваларда заҳира моддалар ҳолида тўпланади. Кўпчилик ўсимликларда моносахаридлар, асосан, глюкоза ва фруктоза, олигосахаридлар эса дисахарид - сахароза ҳолида бўлади.
  • Моносахаридлар, аввало, глюкоза – ўсимликларнинг нафас олишида асосий энергетик манба бўлиб, унинг фосфат эфирлари эса бошқа сахарофосфатлар билан биргаликда фотосинтезда, мураккаб углеводлар парчаланишида ва бошқа моддалар алмашиниш жараёнида қатнашади.
  • Глюкоза кўп миқдорда – 8 -15 фоизгача узумда бўлса, мева ва резавор мевалардаги углеводлар умумий миқдорини ярмига яқинини ташкил этади. Фруктоза данакли меваларда 6-10 фоизгача бўлса, асалда кўпроқ тўпланади. Сахароза-глюкоза ва фруктозадан ташкил топган дисахарид бўлиб, мева ва резавор меваларда, ҳамда, сабзи, ош лавлаги ва пиёз таркибида 4-8 фоизгача бўлади. Сахароза қанд лавлагида 14-22 ва шакар қамиш поясининг ширасида 11-25 фоиз атрофида бўлиб, асосий углевод заҳираси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, ушбу экинларни етиштиришдан мақсад, инсонларнинг қандга бўлган талабини қондириш учун хом ашё олишдир.
  • Крахмал - асосан, тугунакларда, пиёзбошларда ва уруғларда асосий углевод заҳираси сифатида тўпланади. Картошканинг эртапишар навларининг туганакларида крахмал миқдори 10-14, ўрта ва кечпишар навларида эса 16-22 фоизгача бўлади. Ғаллагуллилар оиласига мансуб бўлган ўсимликлар донида крахмал миқдори 55-70 фоиз атрофида бўлади.
  • Мойлар ва мойсимон моддалар (липидлар) ўсимлик ҳужайраси цитоплазмасининг тузилиш компонентлари ҳисобланади, ҳамда мойли экинларда заҳира бирикмалари фаолиятини бажаради. Қишлоқ хўжалигида етиштириладиган энг муҳим мойли экинлар ва соя уруғларидаги мойнинг ўртача миқдори қуйидагича (% ҳисобида):
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish