Хом протеин | | - Крахмал, қанд
- ва бошқа углеводлар
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | - Ўсимлик қуруқ моддасининг таркиби қуйидагича: С - 45, О- 42, Н-6,5 N-1,5 кул элементлари эса 5 фоизни ташкил этади.
- Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилининг сифати унинг таркибидаги органик ва минерал бирикмаларнинг қандай миқдорда бўлиши билан белгиланади. Қанд лавлагининг сифати унинг таркибидаги қанд миқдори билан дуккакли экинларда эса тўпланган оқсил билан баҳоланади. Сабзавот ва полиз маҳсулотлари таркибидаги озиқ моддалар миқдори турлича бўлади.
- Ўсимлик ва унинг қуруқ массаси бир биридан таркибидаги элементлар турлари бўйича кескин фарқ қилади. Тирик ўсимликнинг асосий қисмини кислород ташкил қилади.
- Ўсимликлар куйдирилганда уларда қуруқ модданинг 5 фоизига яқин кул элементлари қолади. Ўсимликлар таркибидаги азот ва бошқа кул элементлари, ўсимликни биологик хусусиятига ва ўстирилган шароитига қараб, унинг турли қисмларида ҳар хил миқдорда бўлади. Масалан, ўсимлик илдизи, пояси ва баргларида кул элементлари, унинг уруғидагига нисбатан анча кўп бўлади.
- Ўсимликлардаги азот миқдори ундаги оқсил билан узвий равишда боғлиқ,оқсил эса доимо уруғларда ва пишиб етилган ўсимликлар сомонидан кўра ёш баргларида кўплаб учрайди. Илдизмева ва туганакларга қараганда азот миқдори уларнинг поя ва палакларида кўп бўлади. Қишлоқ хўжалик экинларининг асосий ҳосилининг қуруқ модда массасини 2-5 фоизини ғаллагуллиларнинг ёш барглари ва сомонида илдизмева ва туганакларининг палагида эса 6-14 фоизгача кул бўлади. Баргли сабзавотларда кул миқдори энг кўп-20 фоизгача ва ундан ҳам юқори бўлади.
- Ўсимликлар таркибидаги кимёвий элементларнинг ўртача миқдори, % ҳисобида (Виноградов маьлумоти)
- Ҳар хил қишлоқ хўжалик ўсимликлари таркибидаги асосий озиқ элементларини ўртача миқдори, % ҳисобида
- (М.П.Петухов ва бошқалар маьлумоти)
- Ўсимликлар таркибида кимёвий таҳлиллар натижасида даврий системадаги 70 дан зиёд элементлар учраши аниқланган.
- Ҳозирги вақтда илмий тадқиқотлар натижасида шу нарса аниқландики, ўсимликларни нормал ривожланиши учун 20 элемент керакли ва 12 та элемент шартли равишда керак экан.
- Ўсимликларнинг нормал ривожланиши учун С, О, Н дан ташқари азот, фосфор, калий, кальций, магний, темир, олтингугурт керак.
- Юқорида келтирилган элементлар ўсимликларда нисбатан кўп миқдорда бўлади, қуруқ модданинг бир неча фоизидан, фоизининг юздан бир улушларига қадар бўлади ва шунинг учун ҳам улар макроэлементлар дейилади.
- Ўсимликларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун юқорида кўрсатиб ўтилган макроэлементлардан ташқари кам миқдорда бор, марганец, молибден, мис, рух, кобальт ҳамда ванадий керак бўлади. Бу элементлардан ҳар бирининг ўсимлик таркибидаги миқдори фоизнинг мингдан бир улушидан тортиб, юз мингдан бир улушига қадар бўлади, шу сабабли улар микроэлементлар дейилади.
- Ўсимлик таркибида учраб бу миқдордан ҳам кам улушда учрайдиган элементлар ултрамикроэлементлар деб айтилади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки ушбу элементларнинг физиологик вазифалари фанда узул – кесил ҳал этилмаган.
- O’simliklar uchun kerakli va shartli kerakli elementlar
- Izoh: qavs ichida shartli kerakli elementlar ko’rsatilgan
- Минерал озиқланишдаги асосий элементлар атомларининг миқдори, типик ўсимлик қуруқ моддасидаги 1 млрд атомга тўғри келадиган минг атом ҳисобида (Смирнов, Муравин маьлумоти)
Do'stlaringiz bilan baham: |