Режа Мавзу бўйича нашр қилинган адабиётларнинг назарий таҳлили ва амалиётдаги муаммолар


-жадвал Таҳлил субъектларининг қизиқишлари ва уларнинг муштараклиги



Download 121,12 Kb.
bet11/19
Sana03.06.2022
Hajmi121,12 Kb.
#631682
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
1-мавзу.

7-жадвал
Таҳлил субъектларининг қизиқишлари ва уларнинг муштараклиги

Молиявий ҳисобот таҳлилининг муҳим йўналишлари

Ахборот фойдаланувчилари

Мулк эгалари, инвесторлар

Менежерлар

Солиқ идоралари

Статистика органлари

Шериклар, рақобатчилар

Кредит ташкилотлари

Аудитор ва аудиторлик фирмалари

Ахборотнинг ишончлиги, сифати ва аниқлигини баҳолаш

+

+

+

+

+

+

+

Активлар ликвидлигини баҳолаш

+

+

-

-

+

+

+

Тўлов лаёқатини баҳолаш

+

+

-

-

+

+

+

Молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳолатини баҳолаш

+

+

-

-

+

+

+

Молиявий барқарорликни баҳолаш

+

+

-

-

+

+

+

Инвестицион жозибадорликни баҳолаш

+

+

+

+

-

-

+

Кредитга лаёқатликни баҳолаш

+

+

-

-

-

+

+

Дивиденд сиёсати баҳолаш

+

+

-

-

-

-

+

Иқтисодий ночорликни баҳолаш

+




+

-

+

+

+



7.Хўжалик субъектининг молиявий аҳволи, фаолияти, молиявий аҳволидаги ўзгаришларни таҳлил этишнинг методологик асослари

Молиявий ҳисобот таҳлили субъектларининг кенг қамровлиги ва улар манфаатларининг турличалиги аниқ концептуал асосларни белгилашни талаб этади. Бироқ бу борада ягона тартиб ва таомилларни белгилаб берувчи нормалар ҳалига қадар белгиланмаган. Фақат унинг айрим жиҳатларигина (тўлов лаёқатини баҳолаш(Ўзбекистон Республикаси Марказий банки), иқтисодий ночорликни баҳолаш (Иқтисодий ночорлик ишлари Кўмитаси), Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисидаги нормалар тегишли Вазирлик ва Кўмиталар томонидан Низом, тартиб, буйруқ шаклида ишлаб чиқилганлигини қайд этиб ўтиш лозим.


Хўжалик субъектининг молиявий аҳволи, молиявий аҳволдаги ўзгаришларни таҳлил этишнинг методологик асослари доимо мунозорали масала бўлиб келган. Негаки молиявий ҳолат ва ундаги ўзгаришларни таҳлил этиш ва баҳолаш юзасидан расмий жиҳатлар жуда кам қабул қилинган.
Россия федерациясида молиявий ҳисобот таҳлилининг методологик асослари юзасидан қуйидаги нормалар қабул қилинганлиги уларни ягона тартибда юритиш муҳим асос вазифасини бажармоқда.
8-жадвал
Молиявий ҳисобот таҳлилининг айрим нормалари ва уларнинг классификацияси

Ҳакамлик бошқаруви томонидан ўтказиладиган молиявий таҳлил ўтказиш қоидалари

Россия Федерацияси ҳукумати қарори

№ 367, 25.06.2003 йил

Ташкилотларнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш бўйича методик кўрсатмалар

Молиявий соғломлаштириш ва банкротлик Федерал хизмат буйруғи

№16, 23.01.2001 йил

Қимматли қоғозлар эмитентлари томонидан ахборотларни ошкор қилиш тўғрисида

Молиявий бозорлар федерал хизмати Низоми

№06-117, 10.10.2006 йил

Стратегик корхона ва ташкилотларнинг молиявий ҳолати ва тўлов қобилиятини ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш усуллари



Федерал солиқ хизмати буйруғи

№-104, 21.04.2006 йил

Ўзбекистон Республикасида хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил этишнинг қуйидаги нормаларини келтириб ўтиш лозим:


Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС);
-“Корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволи мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонларини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги қошидаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитаси қарори;
“Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарори;
“Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос” деб номланган БҲМС да молиявий ҳисобот мақсади сифатида қуйидагилар баён этилган. “Молиявий ҳисоботнинг мақсади хўжалик субъектининг молиявий аҳволи, фаолияти, молиявий аҳволидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишдан иборат...”
Хўжалик субъекти фаолиятига баҳо бериш ва таҳлил этишда бир қатор аналитик жараёнлар амалга оширилади. Бу жараёнларнинг асосий манбаси сифатида бухгалтерия (молиявий) ҳисоботи маълумотлари олинади. Бизнесдаги ҳолат ва унинг келгусидаги ривожини прогнозлаш юзасидан шунингдек, статистик, макроиқтисодий ва тармоқ кўрсаткичларининг қиёсий таҳлили ҳам амалга оширилади.
Хўжалик субъектлари фаолиятини баҳолашда иқтисодий таҳлилдан фойдаланиш албатта: хўжалик субъектларининг молиявий ҳисоботларини тузиш ва уларга тушунтиришлар беришда; молиявий ҳолатини баҳолашда; иқтисодий ночорлик(банкротликка қарши) бошқарув ҳисоботини тайёрлашда; бизнесини реструктуризация қилишда; молиявий соғломлаштиришда; мулкий муносабатларини тартибга солишда қўл келади.
Молиявий ҳисобот таҳлилдан фойдаланишнинг ягона методикаси шу пайтга қадар яратилмаган. Шу сабабли, ҳар битта таҳлилчи ўз амалий тажрибасидан, мақсадидан, хўжалик субъектининг фаолият ва бошқарув хусусиятларидан, ахборот манбаларининг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда алоҳида методик ишланмалардан фойдаланадилар.
Хўжалик субъектини молиявий ҳисобот таҳлили юзасидан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларида асосан 3 та босқич таркибланади: таҳлилнинг мақсадини ва уни реализация қилиш тартибини белгилаш; таҳлилда фойдаланиладиган ахборотлар сифатини баҳолаш. ишончли ахборотлар базасини шакллантириш; таҳлил усуллари (методлари)ни аниқлаш, таҳлилни ўтказиш ва олинган натижаларни умумлаштириш.
Молиявий ҳисобот таҳлили қуйидаги усуллар асосида амалга оширилади: таққослаш, горизонтал, вертикал, тренд таҳлили, коэффициент, омилли таҳлил, эксперт баҳолаш, иқтисодий ахборотлар ишончлигини мантиқий назорат, жараёнли таҳлил ва башоратлаш.
Молиявий ҳисобот қуйидагилар учун ҳам ахборотни сақлайди:
инвестиция қарорларини ва кредитлар беришга доир қарорларни қабул қилиш;
хўжалик юритувчи субъектнинг бўлғуси пул оқимига баҳо бериш;
хўжалик юритувчи субъектга ишониб топширилган ресурслар муносабати билан унинг ресурсларига, мажбуриятларига баҳо бериш;
раҳбар органларнинг ишига баҳо бериш.
Молиявий ҳисобот бир пайтнинг ўзида турли даврлар бўйича ахборотларни жамлаши ҳам уларнинг таҳлилийлигини таъминлаши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитасининг “Корхоналарнинг молиявий иқтисодий аҳволи мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги қарори”га мувофиқ қуйидаги кўрсаткичлар тизимини ўрганиш тавсия этилади: тўлов лаёқати ёки қоплаш коэффициенти; ўз айланма маблағлари билан таъминланиш коэффициенти; корхона активлари ва харажатлари рентабеллиги. Якуний хулосани чиқариш юзасидан шуниндек қуйидаги кўшимча кўрсаткичлар ўрганилади: ўз маблағлари ва қисқа муддатли қарз маблағлари нисбати коэффициенти; ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти; асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти аниқлаш ва ўрганиш тавсия этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорида қуйидаги кўрсаткичларни баҳолаш тавсия этилади:
1. Самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари: корхонанинг фоизлар, солиқлар ва амортизация суммаси чегирилгунга қадар фойдаси; харажат ва даромадларнинг ўзаро нисбати; жалб қилинган капитал рентабеллиги; акциянерлик капитали рентабеллиги; инвестицияланган капитал рентабеллиги; активлар рентабеллиги; мутлақ ликвидлик коэффициенти; молиявий мустақиллик коэффициенти; кредиторлик мажбуриятлари айланувчанлиги; дебиторлик мажбуриятларининг айланувчанлиги; қоплаш (тўловга қобиллик) коэффициенти; дивиденд тўлаш коэффициенти; дебиторлик мажбуриятининг камайиш коэффициенти.
2. Самарадорликнинг қўшимча кўрсаткичлари: асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти; асосий воситаларни янгилаш коэффициенти; меҳнат унумдорлиги; фонд қайтими; ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти; энергия самарадорлиги (маҳсулот қиймати таркибида энергия харажати улуши); сотилган маҳсулот таркибида инновацион маҳсулотнинг улуши; инновацион фаолиятга харажатларнинг жами харажатлар таркибидаги салмоғи; ходимларни ўқитиш харажатлари салмоғи; кадрлар қўнимсизлиги коэффициенти; режалаштирилган инвестиция дастурининг бажарилиш даражаси; қувватларни ишга тушириш коэффициенти; режалаштирилган экспорт ҳажмининг бажарилиши.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлигини баҳолашда қуйидаги кўрсаткичлар тизимига таяниш лозим: тўлов лаёқати, қоплов коэффициентини ўрганиш; молиявий мустақиллик ва қарамлик даражасини ўрганиш; узоқ муддатли ва жорий активларни манбалашнинг ҳолатини ўрганиш; ўз ва қарз маблағлари орасидаги нисбатни ўрганиш; активлар, капитал ва мажбуриятлар рентабеллигини ўрганиш; ишлаб чиқариш қувватларидан ҳақиқий фойдаланиш даражасини ўрганиш; асосий ва номоддий активлардан фойдаланиш даражасини ўрганиш; муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳолатини ўрганиш.
Таҳлил натижалари бўйича ташкилотларнинг молиявий-иқтисодий ҳолати бўйича қуйидаги гуруҳларга таркибланади:
-иқтисодий барқарор;
-иқтисодий таҳликали (хавф хатарли);
-иқтисодий нобарқарор (тўловга қобиллигини тиклаш имконига эга бўлган,тўловга қобиллигини тиклаш имконига эга бўлмаган корхоналар.
9-жадвал

Download 121,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish