Т.№
|
Таҳлил субъектлари
|
Субъект манфаатлари
|
Қўйилган маблағ
|
Компенсация
|
1.
|
Корхона ходимлари
|
Фирма ва компаниянинг молиявий аҳволи, фаолияти, молиявий аҳволидаги ўзгаришлари тўғрисидаги маълумотларни билишдан
|
Жисмоний ва ақлий салоҳиятни йўналтирилиши
|
Иш ҳақи ва рағбатланти
ришларнинг турли шаклларида
|
2.
|
Таъсисчилар
|
Фирма, компанияга қўйилган ва қўйиладиган маблағларнинг фойдалилигидан
|
Хусусий капитал, сармоя қўйилиши
|
Дивиденд, улуш,
|
3.
|
Аудиторлар
|
Эълон қилинадиган ҳисобот шаклларини тўғрилигини ҳуқуқий тамойиллар асосида баҳолаш ва фирма, компаниялар молиявий ҳолатини яхшилашни ички имкониятларини кўрсатиб беришдан, мулк эгалари манфаатларини ҳимоя этишдан
|
Амалий ечим ва тавсиялар берилиши
|
Аудиторлик хизматлари қиймати
|
4.
|
Юқори ташкилотлар
|
Банд қилинган моддий ва молиявий ресурслар харакатини ва самарадорлигини ўрганишдан
|
Амалий (моддий ва молиявий)кўмак ёрдам берилиши
|
Фаолият натижасидан улушга эга бўлиш
|
5.
|
Солиқ идоралари
|
Мажбурий тўловлар, солиқлар ва ажратмаларни ундириш юзасидан ресурслар ҳолати, харакатини ва фаолият натижавийлигини ўрганишдан
|
Жамият манфаатларига хизмат қилиниши орқали
|
Солиқлар, тўловлар ва йиғимларнинг тўлиқ ва ўз вақтида йиғиб бориш
|
6.
|
Суғурта агентликлари
|
Фирма, компания мулкини турли таҳликалардан ҳимоя қилиш, сақланиши юзасидан маълумотларни ўрганишдан
|
Суғурта полисларини олиниши
|
Суғурта тўловлари
|
7.
|
Мол етказиб берувчилар
|
Шартномавий муносабатларни йўлга қўйиш, томонларнинг ўз мажбуриятларини бажариши, тўлов интизомига риоя қилиш, тўловга қобилликни ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ўрганишдан
|
Товар моддий захираларни етказиб берилиши
|
ТМЗнинг келишилган нархлардаги қийматига эга бўлиш
|
8.
|
Харидор ва буюртмачилар
|
Таъминотдаги узилишларга йўл қўймаслик юзасидан фирма ва компанияларнинг молиявий ва иқтисодий салоҳиятнинг таянчи тўғрисидаги маълумотлардан
|
Маҳсулот(иш, хизмат)ларни сотиш юзасидан ишончли савдо ҳамкорлиги
|
Маҳсулот (иш. хизматлар)ни келишилган нархлардаги қийматига эга бўлиш
|
9.
|
Банклар
|
Корхонанинг тўлов лаёқати, молиявий барқарорлиги, кредитга қодирлик, маблағлар харакатчанлиги (ликвидлиги) ни ўрганишдан
|
Кредит ва қарзлар туширилиши
|
Кредитлар ва қарзлар фоизи
|
10
|
Жамоатчилик
|
Корхона фаолиятининг барча қирралари
|
Корхона фаолиятида жамоат манфаатларини қай даражада уйғунлигини кузатиб бориш орқали унинг барча бўғинларига таъсир этиши орқали
|
Жамоат манфаатлар уйғунлиги таъминланади
|
Таҳлил субъектларини қизиқишларини қуйидаги йўналишлари бўйича тузиб чиқиш уларнинг манфаатларини янада ёрқинроқ тушуниш имконини беради: ахборотнинг ишончлиги, сифати ва аниқлигини баҳолаш бўйича: активлар ликвидлигини баҳолаш бўйича; тўлов лаёқатини баҳолаш бўйича; молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳолатини баҳолаш бўйича; молиявий барқарорликни баҳолаш бўйича; инвестицион жозибадорликни баҳолаш бўйича; кредитга лаёқатликни баҳолаш бўйича; дивиденд сиёсати баҳолаш бўйича; иқтисодий ночорликни баҳолаш бўйича ва ҳ.к.