Режа Мавзу бўйича нашр қилинган адабиётларнинг назарий таҳлили ва амалиётдаги муаммолар


Иқтисодиёт тармоқлар ва уларнинг таснифи



Download 121,12 Kb.
bet8/19
Sana03.06.2022
Hajmi121,12 Kb.
#631682
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
1-мавзу.

5. Иқтисодиёт тармоқлар ва уларнинг таснифи.
Савдо корхоналари.Чакана ва улгуржи савдо корхоналари бошқа компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш билан шуғулланадилар. Улар учун активларнинг муҳим қисми товарлар захираси ҳисобланади. Шу сабабли ҳам таҳлилда муҳим эътибор товарлар захирасининг таркибига ва динамикасига қаратилади. Товарлар захирасининг айланиш даражаси ва бир марталик айланишга кетадиган вақт кўрсаткичлари улар фаолиятини баҳолашнинг муҳим самарадорлик кўрсаткичи ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичлар қисқа ва узоқ даврийликда аниқланади ва унинг ўзгаришларига мос равишда бошқарув стратегиялари ўзгариб боради. Нақд маблағлар харакати савдо турига ва шаклига кўра ўзгариб туради.
Чакана савдода товарлар нақд пулга сотиб олинади. Шу сабабли ҳам уларда дебиторлик мажбуриятларининг жами активлар таркибидаги салмоғи унчалик юқори бўлмайди. Улгуржи савдода товарларни кредитга сотиш ҳисобига жами активлар таркибида мажбуриятлар суммаси бироз юқори суммани ташкил этади. Шу сабабли ҳам аналитик биринчи навбатда эътиборини мажбуриятларнинг сифатига ва муддатига қаратмоғи лозим. Шунингдек, таҳлилда савдо корхоналарида иш ҳажмига таъсир этувчи муҳим омиллардан бири сифатида мавсумнинг ўзгаришига алоҳида аҳамият қаратмоқ лозим.
Хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш корхоналари. Хизмат кўрсатувчи компанияларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, уларда янгидан қиймат (маҳсулот) яратилмайди. Хизматлар омборда сақланмайди, захираларнинг жами активлар таркибидаги салмоғи унча юқори бўлмайди. Компанияларда асосий ролни интеллектуал капитал эгаллайди. Бундай компаниялар таҳлилида асосий эътибор, айланма активларнинг самарадорлигига қаратилади.
Ишлаб чиқариш компаниялари. Ишлаб чиқариш компаниялари тармоқнинг энг фаол, юқори потенциалли, кўп меҳнат ва харажат талаб қиладиган тармоқ бўғини ҳисобланади. Уларга хос бўлган энг муҳим жиҳатлар асосий воситалар, товар моддий захиралар ва тугалланмаган ишлаб чиқариш активлари қийматининг жуда юқорилиги билан характерланади.
Коммунал хизматлар.Мазкур корхоналарда таҳлилда энг муҳим эътибор анъанавий ҳисобланган тўловга қобиллик, ликвидлик, активлар ва хусусий капитал рентабеллиги кўрсаткичларини баҳолаш билан фарқланади. Коммунал хўжалик корхоналари учун энг муҳим таъсир бирлиги сифатида узоқ муддатли мажбуриятларнинг қопланувчанлик даражаси баҳоланади. Коммунал хўжалик корхоналари харажатларининг қопланишига алоҳида урғу берилади. Уларнинг молиялаштиришдаги мавжуд ҳолат (ўз-ўзини молиялаштириш, маҳаллий ва республика бюджетидан, турли жамғармалардан, фондлардан маблағ ажратиш ҳисобига) баҳоланади. Дебиторлик мажбуриятларининг сифатлиги таҳлилига алоҳида урғу берилади.
Газ ва нефтни қайта ишлаш компаниялари. Газ ва нефтни қайта ишлаш компаниялари молиявий ҳисоботларида муҳим элемент сифатида газ ва нефть захираларини қидириб топиш ва қазиб чиқариш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш усулларига аҳамият қаратилади. Газ ва нефтни қайта ишлаш корхоналарида асосий капиталнинг миқдори жами активлар қаторида энг юқори салмоқни ташкил этади. Мажбуриятлар суммаси ҳам бошқа тармоқ компанияларига нисбатан жуда юқори. Инвестицион капиталнинг самарадорлиги ва натижавийлиги муҳим кўрсаткич сифатида баҳоланади.
Транспорт компаниялари.Транспорт ташкилотлари барча бўғинларда ўз аҳамияти ва муҳимлиги билан алоҳида ўрин тутади. Транспорт ташкилотларида муҳим самарадорлик кўрсаткичлари сифатида бир километр, битта йўловчи, тонна юкка қилинган харажатлар даражаси баҳоланади.
Қишлоқ хўжалиги. Қишлоқ хўжалиги корхоналари активлари таркибида энг муҳим элемент бу ер ҳисобланади. Бошқа активлардан фарқли равишда ер амортизация қилинмайдиган актив ҳисобланади. Шунингдек активлар қаторида биологик активлар салмоғи ҳам юқори улушни ташкил этади. Фаолият самарадорлиги ва натижавийлигидаги динамик ўзгаришлар (ўсиш) қишлоқ хўжалиги корхоналарини ривожланишининг муҳим омили ҳисобланади
Молиявий соҳа. Молиявий компанияларда активлар таркибида асосий улушни қимматли қоғозларга, кўчмас мулкка ва бошқа инструментларга йўналтирилган қисқа ва узоқ муддатли инвестициялар ҳажми ташкил этади. Шу сабабли биринчи навбатда ушбу инвестицияларнинг сифатини баҳолаш лозим.
Пассивлар таркибида энг юқори улушни албатта қарз маблағлари ташкил этади. Масалан банклар ушбу мажбуриятларнинг жами пассивлар таркибидаги салмоғи 90-95 фоизга етади. Шу сабабли жалб қилинган қарз маблағларининг қийматига, уларнинг қопланишига муҳим аҳамият берилади.
Банкларнинг молиявий ҳисоботлари ва уларнинг юритилиши бошқа тармоқ корхоналаридан тубдан фарқ қилади. Ахборотларни олиниши ва уларда маълумотларнинг очиб берилиши юзасидан албатта фарқли жиҳатларни таркиблаш мумкин.
Банклар учун энг муҳим самарадорлик кўрсаткичи сифатида активлар рентабеллиги ва хусусий капитал рентабеллиги кўрсаткичлари ҳисобланади.



Download 121,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish