Режa-конспект мавзу 2: Ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва маъсулиятлари. Машғулот: 1



Download 64 Kb.
bet1/2
Sana26.02.2022
Hajmi64 Kb.
#466767
TuriКонспект
  1   2
Bog'liq
Мавзу 2-1


«ТAСДИҚЛAЙМAН»
УМУМҚЎШИН ТAЙЁРГAРЛИК
ЦИКЛИ БОШЛИҒИ
подполковник
Т.Мирзаев
«____» ___________20___й.


Умумҳарбий низомлар фанидан «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши
талабалари билан машғулот ўтказиш учун
РЕЖA-КОНСПЕКТ


Мавзу 2: Ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва маъсулиятлари.
Машғулот:1 Умумий қоидалар.


Ўқув мақсадлар:
1.Талабалар билан командирларнинг мажбуриятларини ўрганиш.
Ўқув саволлари:
1. Умумий қоидалар.
2. Командирнинг мажбуриятлари.
Вақт: 2 соат
Жой: ўқув синфи
Машғулот тури: маъруза
Адабиётлар: Ўзбекистон Республикаси Умумҳарбий низомлари.
МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ:

т/р №

Мавзуни номланиши ,ўқув саволлари ва қисқача маъзмуни



вақти

услубий
кўрсатма
лар

I .


II.

III.

КИРИШ ҚИСМИ:
-навбвтчидан билдирув қабул қиламан;
-шахсий таркибни машғулотга тайёргарлигини текшираман;
-машғулотни мавзуси, мақсадини ва саволларини эьлон қиламан.
АСОСИЙ ҚИСМ:
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари харбий хизматчилари хизмат фаолиятида қонунлар, харбий низомларнинг талабларига амал қиладилар ва сиёсий мақсадларни кўзловчи бошқа жамоат ташкилотлари ва бирлашмаларнинг фаолияти билан алоқадор бўлмасликлари лозим.
Харбий хизматчи қуйидагиларга:
- харбий қасамёдга содиқ қолишга, ўз халқига фидоиларча хизмат қилишга, Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини ва худудий бутунлигини матонат, махорат билан, ўз сўнги томчи қони ва хатто хаётини аямасдан химоя қилишга, харбий бурчни бажаришга;
- ўз давлати конституциясига ва қонунларига қаттий риоя қилишга, харбий низомларнинг талабларини бажаришга;
- Ўзбекистон Республикасини химоя қилиш бўйича вазифаларни бажариш билан боғлиқ харбий хизмат машаққатларига сабот билан чидашга;
- харбий касб билимларини мунтазам эгаллашга, ўз ўқуви ва аскарий махоратини такомиллаштиришга;
- ўзига ишониб топширилган қурол-аслаха ва харбий техникани билиш ва ишлатишга доимий шайликда сақлашга, харбий мулкни асрашга,
-халол, интизомли, жасур бўлишига, харбий бурчни ижро этиш чоғида оқилона ташаббуслар кўрсатишга;
- командирларга (бошлиқларга) сўзсиз бўйсиниш ва уларни жангда химоя қилишга, харбий қисм Жанговар Байроғини қўриқлашга;
- аскарий биродарликни эъзозлашга, ўз хаётини аямасдан ўртоқларини хавф хатардан қутқаришга. уларга сўз ва иш билан ёрдам беришга, хар бирининг ор-номуси ва қадр-қимматини хурмат қилишга, ўзига ва бошқа харбий хизматчиларга нисбатан қўполлик ва тахқирлашларга йўл қўймасликка, уларни нолойик қилмишлардан тийиб колишга;
- аскарий юриш-туриш одоби қоидаларига риоя қилишга ва харбийча салом беришни бажаришга, хар доим русум бўйича, озода ва саронжом кийинишига мажбурдир.
Харбий хизматчи Ўзбекистон Республикаси химоячиси олий унвонини шараф билан оқлашга, Қуролли Кучларнинг, ўз харбий қисмининг ор-номуси ва жанговар шон шухратини ва ўз харбий унвонининг обрусини эъзозлашга мажбурдир.
Ҳарбий хизматчи ватанпарварлик кўрсатишга, халқларнинг байналминал дўстлигини қадрлашга, миллатлар ва эллар ўртасидаги биродарликни мустахкамлашга имкон яратишга мажбурдир.
Харбий хизматчиларни ўқитиш ва тарбиялаш жараёнида уларнинг миллий туйгуларига, урф-одатлари ва анъаналарига хурмат кўрсатилиши лозим. Харбий хазматчилар бир-бирига хурмат кўрсатиш, командирларга (бошлиқларга) ва катталарга тартиб ва интизомни сақлашда кўмак беришга мажбурдирлар.
Харбий хизматчи ўзига унинг мажбуриятларини ижро этишга таъсир кўрсатган барча содир бўлган воқеалар тўғрисида ва унга берилган танбехлар хақида ўзининг бевосита бошлиққа билдирув беришга мажбурдир.
Харбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг харбий низомларда белгиланган қоидалари бузилганда, у зудлик билан тартиб ўрнатиш чораларини кўришга ва шунингдек, ўзининг бевосита бошлиқлигига билдирув беришга мажбурдир.
Харбий хизматчи харбий хизмат хавфсизлиги талабларига, касалланиш, жарохат орттириш ва куйишдан огохлантириш тадбирларига риоя қилиш, хар куни жисмоний чиниқиши ва машқ кўрганлигини устириши, зарарли одатлардан (чекиш ва ичкилик ичишдан) тийилиши лозим.
Хизмат масалалари юзасидан харбий хизматчи ўзининг бевосита бошлиғига ва унинг ижозати билан мақоми буйича навбатдаги бошлиққа мурожат қилиши лозим.
Шахсий масалалар юзасидан хам харбий хизматчи ўзининг бевосита бошлиғига, ўта зарур холларда эса катта бошлиққа мурожат қилиши керак.
Таклиф, ариза, киритаётган ва шикоят бераётганда харбий хизматчи Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Интизоми низоми қоидаларига амал қилади.
Харбий хизматчи харбий харакатлар юритиш ярадорлар, беморлар, кема халокатига учраган шахслар ва харбий харакатлар минтакасидаги ахоли, шунингдек, харбий асирлар билан муомала қилишнинг халкаро коидаларини билишга мажбурдир.
Харбий хизматчи жанговар харакатлар пайтида, хатто ўз харбий қисмидан (бўлинмасидан) йироқ ва қуршовда колган бўлса хам, асирга тушишдан қутулмоқ учун душманга ашаддий қаршилик кўрсатишга мажбурдир. У жангда аскарлик бурчини охиригача бажаришга мажбур,
Агар харбий хизматчи, қаршилик кўрсатишнинг барча воситалари ва йўлларини батамом ишга солиб ёхуд қаршилик кўрсатишга имконияти бўлмай қолиб, асирга олинган бўлса, ўзини ва ўз ўртоқларини асирдан озод қилиш ва ўз қўшини сафига қайтишининг хар қандай имкониятини излаши ва фойдаланиши лозим. Душман томонидан асирга туширилган харбий хизматчи сўроқ пайтида фақат ўз фамилияси, исми отасининг исми, харбий унвони, туғилган санаси ва шахсий рақаминигина билдириш хуқуқига эгадир.
У жангчи ор-номусини сақлаб қолишга харбий ва давлат сирини муқаддас тутишга, сабот ва матонат кўрсатишга, асирликка тушган бошқа харбий хизматчиларига ёрдам беришга, уларни душман билан хамкорлик қилишдан тўхтатиб қолишга, душманнинг харбий хизматчидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига зарар етказишда фойдаланишга уринишларини рад этишга мажбурдир.
Асир тушган, шунингдек, учинчи бетараф куролсин ушлаб турилган харбий хизматчиларнинг харбии хизматчи мақоми сақланади.
Харбий қўмондонлик ва давлатнинг шунга вакил қилинган бошқа органлари халқаро хуқуқ меъёрига мувофиқ равишда зикр этиб ўтилган харбий хизматчиларнинг хуқуқлари мухофазаси ва уларни Ватанга қайтариш бўйича чора тадбирларни кўришга мажбурдирлар.



Download 64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish