Режа: Кириш. Боб. Иктисодиётни модернизациялаш шароити



Download 2,12 Mb.
bet6/23
Sana14.07.2022
Hajmi2,12 Mb.
#797307
TuriСценарий
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
дониёр урс

Ички шароитларнинг учинчи шарти сифатида тартибга солинадиган нархларни эркинлаштириш жараёнларининг самарали амалга оширилиши назарда тутилган. Ёқилғи- энергетика маҳсулотлари нархлари эркин- лаштирилиши доирасида тартибга со- линадиган нархлар ва тарифларнинг ошиши инфляцион босим юзага келишининг объектив омилидир. Ушбу нархларни ишлаб чиқариш таннархи даражасига мослаштириш ша- роитида кейинги йилларда ҳам энергия ресурслари нархларининг инфляцияга босими сақланиб қолади.
Айни пайтда нархларни эркинлаштириш жараёнининг кечиктирилиши инфляцион кутилмаларнинг доимий юқори даражада сақланиб қолишига олиб келади ва мазкур ислоҳот самарадорлигини пасайтиради. Ўз навбатида, инфляция даражаси юқорилиги ва миллий валюта қадрсизланишининг тез- лашиши реал нархларнинг ишлаб чиқариш таннархи даражасига кўтарилишига тўсқинлик қилади, бу эса, ўз навбатида, ушбу соҳаларнинг потенциал сармоядорлар учун жозибадорлигини пасайтиради.
Табиий монополияларнинг нархлари динамикаси истеъмол саватидаги аксарият маҳсулот ва хизматлар нархларига таъсир кўрсатади. Бундай вазиятда, тартибга солинадиган нархларни таннарх даражасига тезроқ етказиб, келгусида инфляция таргетидан ошмаган даражада ин- дексациялаш мақбул ечим ҳисобланади. Бунда, ўрта муддатли истиқболда истеъмол нархлари ўсиш суръатлари инфляциянинг мақсадли кўрсаткичидан юқорилаб кетмаслиги муҳим аҳамият касб этади.
Шу билан бирга, тартибга солинадиган нархларни индексация қилиш тартибини меъёрий ҳужжатлар билан белгилаш, инфляциянинг мақсадли кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда ўрта муддатли истиқболда тартибга солинадиган нархларни ошириш сана ва муддатларининг эълон қилиниши ҳамда нархларни эркинлаштириш ислоҳотининг моҳияти, мақсади ва бу борада эришилган натижаларни тушунтириш бўйича кенг кўламли коммуникацион сиёсатнинг олиб борилиши иқтисодиётда инфляцион кутил- маларни пасайтиришга ёрдам беради.

Тўлов баланси


Инфляцион таргетлашга ўтиш даврида қатъий пул-кредит сиёсатининг юритилиши ва фискал баланс тақчиллигининг мини- маллашуви жараёнида барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашда хусусий ва хорижий инвестициялар муҳим аҳамият касб этади.
Прогноз қилинаётган йилларда ҳам дастлабки ҳисоб-китобларга кўра тўлов баланси таркибида жорий ҳисоблар балансининг манфий сальдоси сақланиб қолади. Хусусан, 2020-2022 йилларда жорий ҳисоблар балансининг манфий сальдоси ЯИМга нисбатан 6-7 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда. Ушбу тақчилликнинг асосан ташқи молиявий ресурслар (инвестициялар ва қарзлар) ҳисобидан қопланиши валюта курсига кескин девальвацион босим юзага келтирмаслиги тахмин қилинмоқда.

Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish