2020-2022 йилларда кутилаётган ички иқтисодий шароитлар
Ички иқтисодий шароитлар сифатида, биринчи навбатда, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларнинг давом эттирилиши, хусусан йиғма бюджет ижроси, ёқилғи-энергетика маҳсулотлари нархларининг эркинлаш- тирилиши, ташқи савдо шароитларининг янада тартибга солиниши ва бошқалар ҳисобга олинади.
Экспортга нисбатан юқорироқ ҳажмдаги импортга бўлган талабнинг сақланиб қолиши натижасида жаҳон бозори конъюнктурасининг ички ишлаб чиқариш, даромад, истеъмол ва нархлар динамикасига таъсири давом этади.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва экспортни ривожлантиришга йўнал-тирилган чоралар самарадорлигининг оширилиши ҳамда эркин шаклланувчи валюта курси режимининг амал қилиши, 2020-2022 йилларда, пул ўтказмалари ҳажмининг жорий ўсиш суръатлари сақланиб қолиши билан бир қаторда, мамлакат ташқи савдо балансининг мувозанатга келишини таъминлайди. Шу билан бирга, Марказий банк валюта курсининг ўзгаришига олиб келадиган омилларнинг табиатини ва уларнинг инфляция динамикасига ва инфляцион кутилмаларга таъсирини баҳолаб боради.
Прогноз даврида миллий иқтисодиётнинг ўсиш потенциали ижтимоий ва саноат инфратузилмаларининг ҳолати, мавжуд транспорт инфратузилмаларининг бандлик даражаси билан чегараланади.
Бошқа томондан, иқтисодиётда ташкилий бошқарув сифатининг пастлиги, иқтисо- диётнинг монополлашуви даражаси юқо- рилиги ҳамда иқтисодий фаол аҳолининг малакаси билан боғлиқ меҳнат унум- дорлигининг пастлиги иқтисодиётнинг ўсиши ва модернизациясига салбий таъсир этувчи омил бўлиб ҳисобланади.
Хусусий компанияларга ёқилғи-энергия соҳасида фаолият олиб боришига рухсат берилиши орқали ишлаб чиқариш қув- ватларини ва энергия таъминоти инфра- тузилмаси тармоғини кенгайтириш, мавжуд автомобиль йўллари ҳолатини лозим даражада сақлаш, давлат-хусусий шерикчилик амалиётидан фойдаланган ҳолда йўл инфратузилмасини кенгайтириш, темирйўл ва ҳаво йўллари инфратузилмаларидан хусусий транспорт операторларига тижорат асосида фойдаланишга рухсат бериш бўйича чоралар амалга оширилиши ички бозорда истеъмол товарлари таннархининг шаклланишига ва инфляцияни пасайтиришга ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясининг самарали амалга ошири- лиши, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш қувватларининг кенгайтирилиши ҳамда улгуржи-тақсимлаш марказлари тармоғи ривожлантирилиши ички бозорнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъмин- ланганлик даражасини оширишга ва нархларнинг мавсумий тебранишини камай- тиришга ёрдам беради.
Шу билан бирга, энергия самара- дорлигининг ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлардаги энергия истеъмолининг халқаро стандартлари ва нормаларини ҳамда корхоналарнинг иш фаолияти самарадорлиги кўрсаткичини (KPI) амалиётга жорий қилиш, инсон капиталини ривожлантиришга сармоялар йўналтириш орқали меҳнат ресурсларининг малакасини ошириш, монопол ва давлат корхоналари маҳсулотлари нархи шакллантирилишининг шаффофлигига эришиш каби омиллар ёрдамида ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. Бу эса иқтисодиёт секторларида бошқарув сифати ва меҳнат унумдорлиги ошишига хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |