Хулоса ва таклифлар
Ўзбекистон экспортчиларининг ташқи молиялаштиришга бўлган эҳтиёжлари юқори даражада. Шу боис, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва Ўзбекистон шароитига мослашиш имкониятларини кўриб чиққан ҳолда экспортни молиявий рағбатлантириш воситаларининг самарадорлигини ошириш масалалари долзарблигича қолмоқда.Шу тариқа, Экспорт-кредит агентлигининг ташкил этилиши Ўзбекистоннинг рақобатбардошлигини ошириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, янги халқаро бозорларни излаш, аҳоли бандлигини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, транзит салоҳиятидан тўлақонли фойдаланиш, экспортни суғурталаш бўйича замонавий хизматларни жорий этиш орқали экспорт географиясини кенгайтиришга хизмат қилади, шунингдек экспортчилар харажатларининг бир қисмига кафиллик қилиш ҳамда компенсациялаш, хавфни камайтириш ва узоқ муддатга кредит олиш имконини беради.Шу билан бир қаторда, Экспорт-кредит агентлиги экспорт-импорт операцияларини соддалаштиради, Ўзбекистоннинг экспорт фаолиятини кенгайтиради, бу эса, ўз навбатида, республика иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади, шунингдек, хорижий бизнес ва инвесторларнинг миллий компанияларга бўлган ишончини оширишда муҳим рол ўйнайди. Ана шундай муассасалар қаторига экспортни суғурталаш ва молиялаштириш кафолатларини бериш учун давлатлар ва экспортчилар ўртасида воситачилик вазифасини бажарувчи Экспорт-кредит агентликлари киради.Шунингдек, Экспорт-кредит агентликлари ташқи савдо операцияларини кредитлаш, экспорт кредитлари бўйича давлат кафолатларини тақдим этиш, экспорт кредитлари ва битимларни сиёсий ва бошқа хавф-хатарлардан суғурталаш, шунингдек, ташкилий ва ахборот-таҳлилий қўллаб-қувватлашни ўз ичига олган кенг кўламли хизматларни тақдим этади.
Фойдаланилган адабиётлар руйхати.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.: «Ўзбекистон», 2019.
2. “Бюджет тизими тўғрисида”. Ўзбекистон Республикасининг қонуни, 14 декабрь 2019 йил.
3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси. – Т.: «Ўзбекистон», 2008.
4. “2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг
прогнози тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ПП-744-сонли қарори, 22 декабрь 2019 йил.
5. Абдуллаев Ё.А., Срожиддинова З.Х., Усипбаев Н.И. Государственные финансы Республики Узбекистан. Учебное пособие. –
Т.: ТФИ, 2017
Интернет сайтлар
www.lex.uz
www.cbu.uz
www.mf.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |