Хусусий мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, рақобат бозорларида давлат улушини қисқартириш, монополияга қарши курашиш тартибини такомиллаштириш орқали соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, ўз навбатида, бозор иштирокчилари сонининг кўпайишига ва миллий маҳсулот турларининг кенгайишига олиб келади.
Келгуси уч йиллик муддатда миллий иқтисодиётнинг таркибий хусусиятлари иқтисодий фаолият динамикасини белгилаб, пул-кредит сиёсатини амалга оширишга ўз таъсирини кўрсатади. Иқтисодий ўсишнинг потенциалини кенгайтириш мақсадида таркибий ислоҳотлар самарадорлигини оширишга ва юқорида қайд этилган муаммоларни бартараф этишга, шунингдек, иқтисодий муносабатлардаги барча иштирокчиларнинг саъй-ҳаракатларини фаол- лаштиришга йўналтирилган давлат сиёсати чораларини кўриш талаб этилади.
Солиқ ислоҳотларининг давом эттирилиши ва бюджет қоидаларидан фойдаланган ҳолда давлат бюджетини консолидациялаш ички шарт-шароитларнинг иккинчи муҳим омили ҳисобланади.
Солиқ маъмуриятчилигини такомил- лаштириш бўйича кўрилаётган чоралар, ҚҚС базасининг кенгайтирилиши ҳамда солиқ тизимидаги сифат ўзгаришлари ўрта муддатли даврда маълум даражада тайёр маҳсулот нархларида ўз аксини топади.
Рақобат муҳитини яхшилаш ва солиққа тортиш самарадорлигини ошириш мақсадида 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинди, шу билан бирга, ҚҚСнинг асосий ставкаси пасайтирилди. Айрим ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига, шунингдек, қурилиш материаллари ва эҳтиёт қисмларга берилган имтиёзлар бекор қилинди. Қисқа муддатда ушбу чора инфляциявий характерга эга бўлиши мумкин, бироқ ҚҚСнинг асосий ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилиши, ўз навбатида, юзага келиши мумкин бўлган инфляцион босимнинг олдини олади. Шу билан бирга, солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш, самарадорлигини ошириш ва солиқ юкини камайтириш бўйича ислоҳотларнинг давом эттирилиши ички бозорда маҳсулот таннархининг пасайишига, бу эса хуфёна иқтисодиётдаги товар айланмасининг камайишига ҳамда соғлом рақобатнинг ривожланишига олиб келади ва натижада нархлар барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатади.
Давлат қарзини молиялаштириш учун ташқи манбаларни жалб қилишда йиллик меъёр белгилаш орқали қарз олишда эҳтиёткорона ёндашувнинг қўлланилиши давлат молиясининг барқарорлигини таъ- минлашга хизмат қилади.
Шунингдек, давлат молиясини такомиллаштириш жараёнида бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ягона бир фискал баланс таркибида консолидация қилиниши иқтисодиётга давлат молияси томонидан бўладиган таъсирларни тўлиқ баҳолаш ва пул- кредит сиёсати билан солиқ-бюджет сиёсатини ўзаро мувофиқ тарзда олиб боришга имкон беради.
Шунингдек, имтиёзли кредитлаш амалиётининг бозор механизмларига ўт- казилиши кредит бозоридаги номутаносибликларни бартараф қилади ҳамда марказлашган манбалар ҳисобидан аж- ратиладиган қарз маблағларидан самарали фойдаланилишига олиб келади.
Юқорида келтирилган чораларнинг амалга оширилиши ҳамда давлат хизматчилари иш ҳақининг инфляциянинг мақсадли да- ражасидан ошмаган миқдорда индексация қилиб борилиши келгуси 3 йил давомида бюджет харажатлари томонидан қўшимча инфляцион босимни келтириб чиқармайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |