Прогнозлаш моделлари пул-кредит сиёсати чораларининг молиявий шарт- шароитларга ўзгартириш киритиш орқали реал сектор ҳолати ва нархлар динамикасига таъсирини ҳисобга олиш имконини беради.
Марказий банк томонидан 2020-2022 йилларда иқтисодиёт ривожланишининг асосий сценарийси билан биргаликда муқобил сценарийси ҳам ишлаб чиқилди. Бу, ўз навбатида, хатарлар содир бўлишининг эҳтимолий оқибатларини баҳолашга ва уларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқишга имконият яратади.
2020-2022 йиллар учун прогноз кўр- саткичларини ишлаб чиқишда таркибий ислоҳотларнинг амалга оширилиши давомида иқтисодиётдаги нархлар динамикасига таъсир кўрсатувчи фундаментал омилларнинг тур- лари ва таъсир доираси ўзгариб бориши инобатга олинди. Хусусан, прогнозда ҳисобга олинган шароитлар ташқи савдонинг эркин- лашуви ва солиққа тортишни такомил- лаштириш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган мақсадларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилишини назарда тутади.
Шунингдек, ташқи шароитлар Ўзбе- кистоннинг халқаро савдода ҳозирги мавқеини сақлаб қолиши, хусусан, хомашё (табиий газ, мис, пахта толаси), текстиль маҳсулотлари, олтин, мева ва сабзавотлар экспортнинг асосий қисмини ташкил этиши, трансчегаравий пул ўтказмалари динамикаси, жаҳон хомашё бозорларидаги нархларнинг ўзгариши ҳамда асосий савдо ҳамкор давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати билан белгиланади.
Иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтириш жараёнлари маълум бир даврни талаб қилишини ҳисобга олиб, истеъмол таркибида импорт улуши нисбатан юқори даражада сақланиб қолиши тахмин қилинмоқда. Бунинг натижасида ички истеъмол нархларининг ташқи товар бозорлари конъюнктураси ҳамда алмашув курсига таъсирчанлиги давом этади. Шу билан бирга, инфляция кутилмаларининг пасайиб бориши ва пул-кредит сиёсатига бўлган ишончнинг ортиб бориши билан инфля- циянинг бир марталик омилларга таъ- сирчанлиги тобора пасайиб боради.
Таркибий ислоҳотларнинг иқтисодиётга ижобий таъсири аста-секинлик билан намоён бўлади, уларнинг 2022 йилнинг охирига келиб ЯИМнинг барқарор ўсишига ҳиссаси сезила бошлайди.
Шу билан бирга, 2020-2022 йилларда макроиқтисодий сиёсат барқарор ва инклюзив иқтисодий ривожланиш шароитларини яратишга асос бўладиган нархлар ва молиявий барқарорликни таъминлашга йўналтирилиши кутилмоқда, бу эса, ўз навбатида, иш- билармонлик муҳитидаги ноаниқликларни камайтиришга ёрдам беради.
Қайд этилган ва бошқа омиллар макроиқтисодий прогноз учун асос бўлиб, пул- кредит сиёсати юритилишининг ички ва ташқи шарт-шароитларини шакллантирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |