4. Ёшларга оид давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маьнавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббусининг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамияти.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёшларга оид давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари ҳақида 2017 йил 30 июньда “ Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ИВ қурултойидаги “ Жисмоний ва ма’навияй баркамол ёшлар — бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучидир” номли нутқларида атрофлича таҳлил қилиб бердилар “…. Ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган . Аммо биз яшаётган ХХI асрда бу масала ҳақиқатдан ҳам ҳаёт- мамот масаласига айланиб бормоқда. Барчамизга аён, ҳозирги кунда дунё миқёсида бешафқат рақобат, қарама-қаршилик ва зиддиятлар тобора кескин тус олмоқда. Диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний мигратсияц, “оммавий маданият” каби хавф -хатарлар кучайиб, одамзод асрлар давомида амал қилиб келган этиқодлар, оилавий қадриятларга путур этказмоқда”,9 -деб та’кидладилар Шавкат Мирзиёев “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ИВ қурилтойида сўзлаган нутқида.
Шу билан бирга 2001 йилда ташкил этилган “Камолот” ташкилоти ёшлар ўртасида айрим ишларни амалга оширган бўлсада, ёшларнинг бугунги талаб ва эҳтиёжларини қондира олмаганлиги, этилган муаммоларни эча олмаганлиги танқид қилинди. 2016 йилда ёшлар иштирокида 1 миллион 740 мингга яқин ҳуқуқбузарлик , 23 минг 440та жиноят содир этилгани, ёш оилалар ўртасида 8 мингдан ортиқ ажралиш ҳолати қайд этилгани “Камолот” ташкилотининг ёшлар билан олиб борган ишлари талаб даражасида эмаслиги кўрсатди.Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев “ Камолот” ёшлар ташкилоти ўрнига ёшлар билан ҳозирги замон талаблари асосида иш олиб борадиган, мамлакатимизда ёшларнинг чинаккам суянчи ва таянчи бўла оладиган мутлақо янги ташкилот- Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этишни таклиф этдилар.
Шунингдек, 30 июнь -мамлакатимизда “ Ёшлар куни” деб эьлон қилинди. Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи давлат ва жамият учун раҳбар кадрлар таёрлаб берадиган ўзига хос марказ бўлиши, замонавий тилда айтадиган бўлсак, ёшлар учун “ Сотсиал лифт” вазифасини бажариши, билимли, ташаббускор ва ташкилотчи, фидойи ёш раҳбарларнинг кадрлар заҳирасини яратишга қаратилди.Шавкат Мирзиёев Президентлик фаолиятининг илк кунларидаёқ юртимизда кадрлар муаммоси борлигини қайд этган эди. Кўп ўтмай бу масаланинг таг заминидан ўрганиш ва ҳал этиш, юқри малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди. Аввало мактабгача таьлим тизими ривожлантириб, пойдевор мустаҳкамланди. Олий таьлим соҳасида ҳам катта ўзгаришлар бўлди. Бу тизимларни 2030 йилгача ривожлантириш бўйича коньсепсиялар ишлаб чиқилди.Билимли болаларни аниқлаб, чуқурлаштирилган тарзда ўқитиш, талаб юқори бўлган соҳаларга йўналтириш мақсадида ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрьдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактаб шундай таьлим масканларидан биридир.Ма’лумки, ВИИИ-ИХ асрларда яшаб ижод этган улуғ аллома Муҳаммад Ал-Хоразмий математка, геометрия, астрономия, тарих, география, ва бошқа фанларга доир кўплаб рисолалар ёзиган. У “ноль” рақамини ва ўнлик саноқ тизимини ҳамда қутблар координаталарини биринчилардан бўлиб асослаб берган ва амалиётга тадбиқ этган. Муҳаммад Ал-Хоразмий алгебра фанига ва алгоритимлаштириш назарясига асос сольган, илмий маьлумот ва трактатларни баён этишнинг аниқ қоидаларини ишлаб чиққан.Ўнлик саноқ тизими, алгебра ва алгоритмлаштириш йўналишларида дунё илм-фани ривожидаги хизматлари умуме’тироф этилган Шарқ олимлари орасида фақат Муҳаммад Ал-Хоразмийнинг асарлари ва номи илмий давраларда фаол қўллаб келинаётган “алгоритм” ва “алгебра” каби замонавий илмий атамаларда абадийлаштирилди. Бугунги кунда юқори технологияларга асосланган замонавий ахборот-комуникатсия технологиялари асосида бажарилаётган барча ҳисоблаш амалларига буюк олим Муҳаммад Ал-Хоразмийнинг илмий кашфиётлари асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Давлатимиз раҳбари ўтган йили мазкур мактабни қуришга доир лойиҳалар билан танишган эди. Яқинда пойтахтимиз Тошкентда ушбу замонавий даргоҳ фойдаланишга топширилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27-декабрь куни ахборот-коммуникатсияц технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган ушбу билим муассасаси билан танишди. Мактабда кенг шароитлар, фан кабинетларидан ташқари дарслар ҳамда факультатив машғулотларни инноватсион усулларда ўтиш учун қўшимча имкониятлар яратилган. Артел, УCелл, ЗТЕ ва Ҳуаwеи компанияларининг махсус синфлари очилган.
Кейинги йилларда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, Ёшлар масаласи бўйича республика идоралараро кенгаши тузилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилиб, 30 июнь ёшлар куни этиб белгиланди. Ҳозирда иттифоққа аьзо бўлган ёшлар сони 7 млн 690 мингни ташкил этади.
Бугунги кунда барча соҳаларда билимли, сиёсий ва ижтимоий фаол, халқ манфаатини ўз шахсий манфаатидан устун қўядиган, ҳалол ва жонкуяр ёш раҳбарларга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Дунёқараши кенг, креатив фикирлайдиган, муаммоли вазиятларда тўғри қарор қабул қила оладиган ёшлар масьулиятли вазифаларга тайинланаяпти. Жойларда 8 нафар ёш авлод вакиллари ҳоким ўринбосари этиб тайинланган. 2019 йил декабрьда бўлиб ўтган сайловларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 9 нафар йигит ва қиз сайланган, маҳаллий кенгашларда ғалаба қозонганларнинг қарийб 10 фоизини ёшлар ташкил этади.
Бундан ташқари, давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида жонбозлик кўрсатиб, мамлакатимизнинг халқаро обрў-э’тиборини юксалтиришга ҳисса қўшаётган 84 нафар ёшлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти ва “Келажак бунёдкори” медальи билан тақдирланган.
Ёшлар орасида “Мен сизнинг ёнингизда туриб камарбаста бўламан!” деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит-қизлар борлигига ишонаман. етакчиликнинг, ўз ортидан эргаштиришнинг энг тўғри йўли шахсий ўрнак ва намуна бўлишдир”,- деди Президент. Учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Юртимизда ёш раҳбарларни саралайдиган, уларнинг лаёқатига мос лавозимларни таклиф этадиган самарали механизм мавжуд.
ХУЛОСА
Мен бугунги мустақил ишимни бажаришда қуйидаги маълумотларга эга бўлдим.Ҳар бир даврнинг ўз тараққиёт омиллари, эҳтиёжлари, талаблари ва ҳаётий тамойиллари бўлади. Ҳар бир замоннинг ўз зайли, қарашлари, муносабатлари, тафаккур тарзи бўлади. Ана шу нуқтаи назардан айтиш мумкинки, 2017 йил Ўзбекистоннинг тарихий тараққиёт ва ривожланишида бутунлай янги босқични бошлаб берди. Бу бевосита замон билан ҳамнафас, ҳозирги сивилизатсияц талабларига жавоб берадиган, бугунги кун миллий ва дунёвий эҳтиёжларини назарда тутган, жаҳон давлатчилиги илғор тажрибалари билан миллий хусусиятларимиз, қадриятларимиз, давлатчилик усул ва услубларимиз билан уйғунлашиб кетган, синтезлашган кучли ва қудратли сиёсий тафаккур билан боғлиқ.
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” айни ана шу замонавий тафаккурни мамлакатни модернизатсияц қилиш, жамиятни ривожлантириш, бошқарувни эркинлаштириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш билан бирга халқаро майдонда Ўзбекистоннинг ўз сўзи, қатъий хулосаси, умумсайёравий масалаларни ҳал қилишда, ички ва ташқи сиёсатда ўзгармас, изчил позйтсиянинг мавжудлиги билан алоҳида ажралиб туради.Ўзбекистонда мустақилликка эришгач янги тарихий шароитларда, янги давлатчиликка асос сольинди. Ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти вужудга келтирилди. Сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ва маьнавий соҳада туб бурилишлар ясалди. Ташқи сиёсатда Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли субектига айланди ва ўзининг қатъиятли сиёсий позитсияцсини намоён этди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февральдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Бу Фармон ҳар томонлама тараққиётнинг муҳим асоси бўлиб хизмат қилади.“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” - мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожланишини белгилаб берувчи яна бир узун йўл сифатида гавдаланди. Асосий мақсад эса мана шу йўлни боши ҳисобланади, ҳаёт жараёни тубдан яхшилаш, фаровонлигини, тинчлигини та’минлаш, 5 та устувор йўналиш бўйича ҳар бир соҳани тубдан такомиллаштириш, бу албатта биринчи ўринда халқнинг ҳузр-ҳаловатда, фаровонликда яшашга йўналтирилгандир ва албатта, Ўзбекистонни ривожланган давлатлар қаторида, энг юқори ўринларда туришини кафолатлайдиган буюк пойдевор сифатида хизмат қилади. Бу пойдеворни қурушда биз ёш авлоднинг, кадрлар ва мутахасисларниниг қўлида. Чунки Давлат ва жамият ўз ўзидан қурилиб, ривожланиб қолмайди, бу ривожланишлар ёшларнинг, фуқароларнинг қўлида. Зеро, ривожланган давлат бамисоли улкан дарахтдир, унинг илдизи аждодларимиз қўган пойдевор, ҳаракатлар стратегияси йўнлишлари бўлса, унинг мевалари шу йўналиш ва мақсад сари олға интилаётган комил, ватанпарвар, ҳар жабҳада ўз билимларига суянувчи ёш кадрлар, яъни бизлар деб ўйлайман. “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантирш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги Президент қабул қилган Фармони қабул қилиниши билан оз фурсатларда улкан натижаларга эришиб бўлмайди, буларнинг барчасига 5 йил давомида босқичама-босқич ўтиб, вазифаларни тўла-тўкис бажариб, қўйилган мақсадни рўёбга чиқаришда жамиятнинг ҳам ва албатта, фуқароларниниг ҳам қўшадиган хиссаси катта бўлмоғи лозим. Чунки барча қилинаётган ислоҳоталар аҳолини яшаш шароитларини яхшилаш учун, халқимизнинг орзу-умидларига етиши учундир. Бу орзу-умидаларга, интилишларига, эришган халқ давлатни ҳам ривожлантиради. Давлат ривожланса халқ ҳам, аҳоли ҳам бойийди. Кориб турубмизки, давлат, давлат органлари, жамият билан халқ, фуқаролар ўзаро боғлиқдир. Бу боғлиқликда мамлакатимиз ривожланишига ҳам халқимизниниг фаровон ҳаёт кечиришига ижобий таьсир кўрсатади.Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, “Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга ошириш натижасида Ўзбекистон халқининг фаровонлиги янада ошади. Юртимиз ривожланган хорижий давлатлар қаторига кириш йўлида шахтам қадамлар ташалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |