Режа: Кириш Асосий қисм


Ҳаракатлар стратегияси мазмуни



Download 79,49 Kb.
bet4/6
Sana14.10.2022
Hajmi79,49 Kb.
#853086
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Harakatlar strategiyasi1

3.Ҳаракатлар стратегияси мазмуни.
Ҳаракатлар Стратегиясининг мақсади: олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини та’минлаш учун шарт-шароитлар яратишдан, мамлакатни модернизатсияцлаш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборат.Ҳозирги кунда мамлакатимизда 110000 та нодавлат , нотижорат ташкилотлари, 10000 та маҳалла ва 1326 тадан ортиқ Оммавий Ахборот Воситалари фаолият кўрсатаяпти.
Ҳаракатлар стратегиясининг “Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни та’минлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш” деб номланган бешинчи йўналишида ҳам айни масалалар қамраб олинган. Унда юртимизнинг коньститутсиявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жанговар қудрати ва қобилиятини оширишга доир чора-тадбирларни рўёбга чиқаришга қаратилган вазифалар белгиланган. Бу борада, хусусан, киберхавфсизлик соҳасида ахборот, меьёрий-ҳуқуқий асослар тизимини такомиллаштириш, аҳолини фавқулодда вазиятлардан хабардор қилиш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш, Орол фожиасининг оқибатларини юмшатиш, шунингдек, миллатлараро муносабатлар соҳасидаги сиёсатнинг устувор йўналишлари коньтсептсиясини ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсати коньтсептсиясини ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда.
Ҳаракатлар стратегиясида миллатлараро тотувлик ҳамда диний бағрикенгликни та’минлаш масаласига кенг ўрин берилгани бежиз эмас. Чунки Бош қомусимизнинг 18-моддасида қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эьтиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қат’и назар қонун олдида тенгдирлар. Бугун юртимизда 130 дан ортиқ турли миллат ва элат вакиллари ўзаро иноқ, дўст бўлиб яшаб келмоқда. Миллатлараро тотувлик қарор топган жамиятда эса тинчлик ва фаровонлик бўлади, шу юртнинг барча фуқароси бир замин, бир Ватанда олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилади.
2017−2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси бешта устувор йўналишдан иборат. Улар:
Биринчиси — Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари. Унда асосий масала сифатида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизатсияц қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг рольини янада кучайтириш; давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш; жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш вазифаларига алоҳида эьтибор қаратилган.
Иккинчиси — Қонун устуворлигини таьминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари. Унда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таьминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш; фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини та’минлаш; ма’мурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш; жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш; суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш; юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳим ўрин олган.
Учинчиси — Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишари. Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш сур’атларини сақлаб қолиш; таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг этакчи тармоқларини модернизатсияц ва диверсификатсия қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш; қишлоқ хўжалигини модернизатсияц қилиш ва жадал ривожлантириш; иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва уни устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожинирағбатлантиришга қаратилган институтсионал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш; вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш масалаларининг эчими бу йўналишга асос қилиб олинган.
Тўртинчичи — Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари. Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш; аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш; арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини та’минловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникатсияц ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизатсияц қилиш; таьлим ва фан соҳасини ривожлантириш; ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш вазифаларига алоҳида эьтибор қаратилиши белгилаб олинди.
Бешинчиси — Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни та’минлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни та’минлаш соҳасидаги устувор вазифаларга алоҳида эьтибор қаратилиши лозим. Аҳолининг турли қатламлари ўртасидаги ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик тамойилларининг ҳаётда қарор топтириш ижтимоий тараққиётнинг муҳим шартидир. Шунингдек Ватанимизнинг тараққиёти, барқарорлиги масалаларининг эчими маьлум бир жиҳатдан чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатга ҳам боғлиқдир.
Ҳаракатлар стратегияси 5 та устувор йўналишдан иборат.
I. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш.
Бу йўналиш 3та устувор вазифадан иборат:
1.1. Мамлакатни модернизатсияцлаш ва демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда Олий Мажлис ва сиёсий партияларнинг рольини кучайтириш
1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш
1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш
II. Қонун устуворлигини та’минлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари
2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таьминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш
Бу йўналиш 6 та устувор вазифадан иборат:
2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини та’минлаш
2.3. Ма’мурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш
2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш
2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш
2.6. Юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш
III. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишари
Бу йўналиш 5 та устувор вазифадан иборат:
3.1. Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш сур’атларини сақлаб қолиш
3.2. Иқтисодиётнинг рақобатдошлигини ошириш, унинг этакчи соҳаларини модернизатсияц ва фаол диферсификатсия қилиш
3.3. Хусусий мулк тадбиркорлигини янада ривожлантириш
3.4. Қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш .
3.5. Туризм соҳасини ривожлантириш
IV. Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
Бу йўналиш 5 та устувор вазифадан иборат:
4.1 Муҳандислик коммуникатсияц инфра тузилмаси ва аҳолига қулай уй жой қурилишини ривожлантириш
4.2 Ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш
4.3 Ижтимоий та’минот ва соғлиқни сақлаш тизимларини такомиллаштириш
4.4 Та’лим ва фан сохасини ривожлантириш
4.5 Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш
V. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни та’минлаш , пухта , ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат юритиш
Бу йўналиш 2 та устувор вазифадан иборат:
5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни та’минлаш
5.2. Пухта ўйланган, ўзаро манфаатли ва коньструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш
“Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга ошириш механизми ва молиялаштириш тизими аниқ кўрсатилгани билан бошқа дастурлардан тубдан фарқ қилади. Тингловчилар тушьуниб этишлари керакки, “Ҳаракатлар стратегияси” ҳар йили йилларга бериладиган номлар асосида ишлаб чиқиладиган Дастурлар орқали амалга оширилади. Масалан , “2019 йил –Фаол инвеститсияцлар ва ижтимоий ривожланиш йили ” Давлат дастури 2019 йил 17 январьда қабул қилиниб, Дастурни бажаришда умумий қиймати 16,9 триллион сўм ва 8,1 миллиард АҚШ долларига тенг лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирилган.
2019 йилдан бошлаб 45та мамлакатнинг фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилаш ҳақидаги норма кучга кирди. Бундан ташқари, 76та мамлакат фуқаролари 2019 йил февральдан бошлаб электрон кириш визасини олиш имкониятига эга.
2018 йил 28-29 июнь кунлари “Буюк келажак” халқаро нодавлат ва нотижорат ташкилоти ва “Тараққиёт стратегияси ” маркази томонидан “Ўзбекистон Республикасини 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси” мавзусида халқаро форум ташкил этилди. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасини 2035 йилгача ривожлантириш стратегиясидан мақсад мамлакатимизни дунёнинг иқтисодиёти ривожланган 50 давлати қаторига киритишдир . 2035 йилга бориб, мамлакатимиз ялпи ички махсулоти 122 миллиард долларга этказилади. Ўсиш сур’атининг бундай кўламини белгилашда ЯИМнинг номинал ўсиши, иқтисодиёт самарадорлиги , аҳоли жон бошига даромадлар ошиши ҳисобга олинган . Хитой, Индонезия, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур, Таиланд каби давлатларнинг иқтисодий ривожланиш динамикасига қиёсланган8 . Ўзбекистонни 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси “Ҳаракатлар стратегияси”ни мантиқий давоми бўлиб, юртимиз тараққиётида янги саҳифа очиши билан аҳамиятлидир. “Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга ошириш давомида тўпланган тажриба мазкур коньтсептсиянинг аниқ йўналишларини ишлаб чиқиш учун асос бўлди. Энг муҳими, мамлакатимиз ривожлантиришнинг янги стратегияси келаси 17 йилга мўлжалланган бўлиб, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида юқори натижаларига эришишни назарда тутади. Масалан, 2019 йилнинг бошида туризм соҳасининг улуши мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотида 1,4 фоизни ташкил этса, 2035 йилда уни 28 фоизга этказиш режалаштирилган. Ёки ишлаб чиқариладиган автомобильлар сонини 300мингтага этказиш, тармоқдаги бандликни 1,5 баробар кўпайтириш кўзда тутилмоқда. Шу каби кўплаб истиқболли режалар ва уларни амалга ошириш механизмлари Ўзбекистон жаҳоннинг ривожланган давлатлари қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллашига қулай имкониятлар яратади.


Download 79,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish