Режа I. Кириш ҳамду сано II. Ассий қисм а қуръони Карим нозил бўлишининг бошланиши. Б саҳобаларнинг тафсир қилиш усуллари. В саҳобалардан чиққан муфассирлар. Г оятларнинг тушиш сабаблари. III. Хулоса IV. Фойдаланган манбаълар 1 кириш


Луғат илмини ва асрорларини яхши билишларига



Download 191,11 Kb.
bet13/49
Sana23.02.2022
Hajmi191,11 Kb.
#155974
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   49
Bog'liq
Мавзу

1. Луғат илмини ва асрорларини яхши билишларига;
2. Арабларнинг урф-одатларини яхши билишларига;
3. Арабистонда яшовчи яҳудийлар ва насронийларнинг аҳволини яхши билишларига;
4. Оятларнинг нозил бўлиш сабабларини яхши билишларига;
5. Ўзларидаги фаҳм-фаросатнинг ўткирлигига.
Луғат сирларини яхши билишлик Қуръон лафзларидан Аллоҳнинг муродини идрок этиш ва яхшироқ фаҳмлашга ёрдам беради. Арабларнинг урф - одатларини яхши билиш урф-одатга алоқадор оятларни тушунишга ёрдам беради. Масалан: «Ибодатларнинг вақтини ва тартибини ўзгартириш куфрда ҳаддан ошишдир» ёки «Уйларингизга унинг томидан ошиб тушишингизда ҳеч бир яхшилик йўқ» - деган оятларнинг маъносини фақат араб урф - одатини яхши билган ва «ибодатларнинг вақтини ким ўзгартирган эди, нима учун уйнинг эшигидан эмас, томидан ошиб тушар эдилар», бунинг сабабини яхши билган одамгина бу оятларнинг маъносини тафсир қила олиши мумкин.
Қуръон нозил бўлган вақтдаги яҳудийларнинг ва насронийларнинг аҳволини, оятларнинг нозил бўлиш сабабларини яхши билиш ҳам оятларнинг маъноларини чуқур идрок этишга ёрдам беради.
Аммо инсоннинг ўзига берилган фаҳм-фаросат, муҳофазат ва чуқур идрок этиш қобилияти Аллоҳ таоло томонидан унга берилган улуғ неъмат ва фазилатдир. Саҳобаи киромларнинг орасида Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари баракотидан ана шундай улуғ фазилат соҳиби бўлган эди. Ибн Аббоснинг ҳақига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ё, Аллоҳ, Ибн Аббосни дин илмида фақиҳ қилгин, унга Қуръон маъносини биддиргин» - деб дуо қилган эдилар.


4) Тафсирда «аҳли китоблар»дан фойдаланиш

Маълумки, Қуръони карим баъзи масалаларда, хусусан, пайғамбарлар қиссаларида ёки ўтмиш қавмлар ҳақидаги хабарларда Таврот билан, Исо алайҳиссаломнинг туғилишлари ва пайғамбарлик мўъжизалари тўғрисида Инжил билан ҳамоҳангдир. Лекин Қуръонда шариъат аҳкомларининг баъзи масалалари, ҳатто пайғамбарлар қиссаларининг ҳаммаси ҳам муфассал баён қилинмаган. Инсон доимо эшитган, ўқиган ёки кўрган нарсаларини мукаммалроқ тушунишни хоҳлайди. Шунинг учун саҳобаи киромлар қиссаларни мукаммалроқ бўлишини кўзлаган ҳолда, исломни қабул қилган Абдуллоҳ ибн Салом, Каъбул-аҳбор ва бошқа яҳудий ҳамда насроний олимларига мурожаат қилиб, уларнинг хабарларидан фойдаланганлар. Лекин, тафсирда аҳли китоблардан фойдаланиш аввалги уч усулдагидек аҳамиятли ва кенг миқёсдаги усул бўлган эмас. Чунки, аҳли китоблар Таврот ва Инжилни бузиб, баъзи аҳкомларни аслидан ўзгартириб юборганлар. Шунинг учун ақида масаласида мувофақат қиладиган, Қуръони карим оятларига зид келмайдиган маълумотлардан тафсирда фойдаланганлар. Агар ислом ақидасига мос келмаса ёки оятнинг маъносига хилоф бўлса, уларнинг маълумотлари тасдиқ этилмаган. Учинчи ҳолат ҳам борки, аҳли китобларнинг маълумотини рост дейишга ҳам, ёлғон дейишга ҳам асос йўқ, бундай ҳолатда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аҳли китобларни тасдиқ ҳам этманглар, ёлғончи ҳам деманглар. Уларга: «Биз Аллоҳга ва бизга нозил қилинган мукаддас китобга имон келтирганмиз» - деб айтинглар» -деган муборак сўзларига амал қилиб, уларнинг маълумотларини мўҳмал қолдирганлар, ёлғон ҳам, рост ҳам демаганлар.





Download 191,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish