Режа: Хронология – вақт тўғрисидаги фан. Тарихий ва астрономик хронология


-мавзу: Эрон ва Миср Қуёш календарлари тарихидан



Download 0,57 Mb.
bet21/58
Sana26.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#465519
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   58
Bog'liq
Хронология. Ўқув қўлланма

5-мавзу: Эрон ва Миср Қуёш календарлари тарихидан


Режа:
1. Қадимги Эрон календари
2. Қадимги Миср календари


Қадимги Эрон календари. Яздигирд календари Миср қуёш календари асосида тузилган. Бу йил ҳисоби Ўрта Осиё ва Эронда тўрт ярим аср қўлланилди. Яздигирд йил ҳисоби милодий 632 йил 16 июн - ҳижрий ўн биринчи йил 21 раббиъул-аввалдан бошланади. Бу сана сосонийларнинг сўнги шоҳи Яздигирд III (631-651)нинг тахтга чиқиши билан боғлиқ. Яздигирд III тақвими 365 кун бўлиб, 12 ойга бўлинади. Ойлар номи Қадимги Эрон тақвимидаги ойлар номи бироз ўзгартириб, соддалаштириб олинган. Улар:



  1. Фарвардин моҳ

  2. Урдибиҳишт моҳ

  3. Хурдод моҳ

  4. Тирмоҳ

  5. Мурдод моҳ

  6. Шаҳривар моҳ

  1. Меҳрмоҳ

  2. Обон моҳ

  3. Озар моҳ

  4. Дай моҳ

  5. Бахман моҳ

  6. Исфандор моҳ

Ойда 30 куннинг махсус номи ҳам бўлган. Улар қуйидагилар:





1. Хурмуз
2. Баҳман
3. Урдубеҳишт
4. Шаҳривар
5.Исфандармаз
6. Хурдод
7. Мурдод
8. Дайба озар
9. Озар
10.Обон
11.Хур
12. Моҳ
13. Тир
14. Жўш
15.Дайба меҳр
16. Меҳр
17. Саруш
18. Рашн
19. Фарвардин
20. Баҳром
21. Ром
22. Бод
23. Дайба дин
24. Дин
25 Ард
26. Аштоз
27. Асмон
28. Зомёз
29. Морасфанд
30.Анирон.

Қўшимча беш кун ўн иккинчи ой исфандрамоҳ охирига қўшилади. Абу Райҳон Берунийнинг ёзишича, бу беш кун қадимги Эронча «панжи» ёки «андаргоҳ» деб аталган. Кейинчалик мазкур сўз араблаштирилиб «андаржоҳ» дейилган. Беруний «андаржоҳ» кунлар доимо 12 ой охирига ёки бошқа ойлар охирига қўшилмай, баъзан саккизинчи (обон моҳ) ва тўққизинчи (озар моҳ) ойлари ўртасига қўйилганлигини таъкидлаган. Янги йил-фарвардин ойининг биринчи куни баҳорги тенг кунлик (21 март)да бошланади. Яздигирд календарида ҳар тўрт йилда йиғилиб қолган бир кун 120 йилда бир ойни ташкил қилган. Шу бир ой ҳар 120 йилда ўн учинчи ой жорий этилиб, у йилнинг биринчи ойидан кейинга қўшилган ва фарвардин икки деб аталган. Икки юз қирқинчи йилда эса бу ўн учинчи ой ордабеҳиштдан кейин келиб, ордабеҳишт икки, уч юз олтмишинчи йилдаги учинчи ой эса учинчи ойдан кейин қўйилган ва хурдод икки деб аталган. Йил боши бу хилда ҳар 120 йилда қайтадан баҳорги тенгкунликка «қайтариш» йил ҳисобида катта ноқулайликларга сабаб бўлди.


Салкам тўрт ярим аср Эроннинг давлат календари бўлиб хизмат қилган Яздигирд йил ҳисобидан Эрондан ташқари бошқа давлатлар, хусусан Ўрта Осиё халқлари ҳам фойдаландилар. VII-XI асрларда Эрон ва Ўрта Осиёда ёзилган манбаларда, ҳужжатларнинг баъзиларида Яздигирд календари билан қайд этилади. Шуни ҳам айтиш керакки, Яздигирд йил ҳисоби XI асрда бекор қилинган бўлса-да, айрим олимлар, котиблар уни XIII асрга қадар қўллайдилар. Яздигирд йил ҳисобини қўллашда маълум қийинчиликлар юзага келади. 1079 йилда Жалолиддин Маликшоҳ (1072-1092) календар масаласини ҳал қилишни Умар Хайёмга топширади. Умар Хайём бошчилигидаги комиссия аниқлиги жуда юқори бўлган янги Қуёш календарининг лойиҳасини тайёрлайди.
Умар Хайём бошлиқ комиссия Қуёш календарининг хатолигини камайтириш мақсадида кабиса йилларини Юлиан календаридан бироз фарқ қиладиган янги комбинация билан ишлатишни таклиф қилди. Умар Хайём календари лойиҳасига кўра ҳар ўттиз йиллик даврнинг дастлабки йигирма саккиз йили давомида кабиса йиллар, ҳудди Юлиан календари каби еттита кабиса йилдан (яъни, ҳар тўртинчи йили), саккизинчи кабиса йили эса одатдагидек уч йилдан сўнг эмас, балки тўрт йилдан сўнг бешинчи йили қабул қилинадиган бўлди. Натижада бу календарда, саккизта кабиса йили, Юлиан календаридаги каби 32 йил ичида эмас, балки 33 йил ичида қўшиладиган бўлди. Демак, Умар Хайёмнинг календарида йил узунлиги 365 бутун суткага ёки бошқача айтганда 365 сутка 5 соат 49 минут 5,5 секундга тенг бўлди. Умар Хайём календарининг хатолиги, ҳар йили атиги 19,5 секундга тенг.
Умар Хайём календари, Эронда Маликшоҳ томонидан ислоҳот билан 1079 йилнинг 16 мартида (бу даврда Юлиан календари бўйича баҳорги тенгкунлик шу кунга тўғри келарди), ёки ҳижрий ой календари бўйича 471 йилнинг 10 рамазонида қабул қилинди. Бу кун Яздигирд календари бўйича 448 йилнинг 19 фарвардинига тўғри келарди. Шунингдек, Маликшоҳ ислоҳотида, янги календар эрасининг бошини 622 йилдан Муҳаммад пайғамбарнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилган йилининг (яъни 622 йилнинг) баҳорги тенг кунлигига кўчириш қайд қилинган эди. Натижада ислоҳатдан сўнг Яздигирд III календари ўрнига биринчи марта ҳижрий-шамсий календари тузилди. Бинобарин, ҳижрий-шамсий календари ҳисобида Маликшоҳ ислоҳати 458 йилда қабул қилинди. Бу календар Умар Хайём календари дейилиши билан бирга, Маликшоҳ шарафига Жалолий календари деб ҳам юритилган. Жалолий календари Эронда XIX асрнинг ўрталаригача қўлланилган. Сўнгра 12 йиллик мучал цикли (сичқон, сигир, йўлбарс, қуён, балиқ, илон, от, қўй, маймун, товуқ, ит ва тўнғиз) билан юритиладиган календарга ўтилди. Бироқ, бу календар 1911 йилгача ишлатилди. Сўнгра йилнинг боши яна баҳорги тенг кунлик билан мос келадиган «Буржий календар»га ўтилди. Бу календарда ойлар Қуёшнинг йиллик кўринма соҳасида (зодиакда) жойлашган юлдуз туркумларининг номлари билан ҳамал, савр, жавзо, саратон, асад, сумбула, мезон, ақраб, қавс, жадди, далв ва ҳут номлари билан юритилади. Бу календарда ҳам йил боши баҳорги тенг кунликдан бошланиб, оддий йилнинг узунлиги 365 кун, кабиса йилларининг узунлиги 366 кун бўлса-да, «Буржий календар» ойларида кунларнинг сони бир хил бўлмай, 29, 30, 31 ва 32 кунларга тенг бўлади. Шунинг учун ҳам 1925 йилда йилнинг 21 мартида Эронда мажлис қарори билан янги ҳижрий-шамсий календари жорий қилинди. Бу календарнинг эраси ҳижрий, яъни 622 йилнинг тенгкунлигидан бошланиб 365 (366) кундан, йилнинг 12 ойидан дастлабки олти ойи 31 кундан, кейинги бештаси эса 30 кундан ва охири ўн икки ойи оддий йиллари 29 кундан, кабиса йиллари эса 30 кундан эди. Айни вақтда Эронда бу календар расмий календар ҳисобланади. Унда ойлари Яздигирд III календаридаги ой номлари қўлланилади. Бу календар бўйича 1993 йилнинг 21 марти 1372 йилнинг наврўзига (1 фарвардинига) тўғри келади.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish