Эр.авв. VIII аср (Ромул йили)
|
Эр.ав.VII аср (Нума йили)
|
Эр.авв.VI аср
|
Эр.авв.V аср (децемвир йили)
|
Эр.авв.
46 йил.
|
Эрамизнинг бошларида
|
Юлиан йили
|
1
|
Мартиус
|
31
|
31
|
31
|
31
|
31
|
31
|
2
|
Априлис
|
30
|
29
|
29
|
29
|
30
|
30
|
3
|
Майюс
|
31
|
31
|
31
|
31
|
31
|
31
|
4
|
Июниус
|
30
|
29
|
29
|
29
|
30
|
30
|
5
|
Квинтилис (Июлиус)
|
31
|
31
|
31
|
31
|
31
|
31
|
6
|
Секстилис (Аугустус)
|
30
|
29
|
29
|
29
|
30
|
31
|
7
|
Септембер
|
30
|
29
|
29
|
29
|
30
|
31
|
8
|
Октобер
|
31
|
31
|
31
|
31
|
30
|
31
|
9
|
Новембер
|
30
|
29
|
29
|
29
|
31
|
30
|
10
|
Децембер
|
30
|
29
|
29
|
29
|
30
|
31
|
11
|
Януариус
|
-
|
29
|
29
|
29
|
31
|
31
|
12
|
Фебриарус
|
-
|
23 5
|
23 5
|
23 5
|
29(30)
|
28 (29)
|
13
|
Марцедониус
|
-
|
-
|
20
|
23 (22)
|
-
|
-
|
|
Йилдаги кунларнинг умумий миқдори
|
304
|
355
|
365
|
366,25
|
365,25
|
365,25
|
Рим календаридаги биринчи ой Мартиус-илгари чорвачилик ва деҳқончилик, кейинчалик эса уруш худоси Марсга атаб қўйилган.
Иккинчи ой – априлис – лотинча «aperire»-«намоён бўлмоқ», «очмоқ» маъноларини билдиради. Бу ойда ҳамма дарахт ва ўсимликлар очилиб гуллай бошлаган.
Учинчи ой Майус - худо Меркурийнинг онаси Ер маъбудаси Мая номи шарафига.
Тўртинчи ой Юниус - Юпитернинг рафиқаси, осмон маъбудаси, аёлларнинг ҳимоячиси Юнона шарафига қўйилган.
Кейинги олтита ой календардаги тартиб рақами билан аталиб, Квинтилис–«лотинча» - бешинчи, секстилис - олтинчи, септембер - етттинчи, октобер - саккизинчи, новембер -тўққизинчи, децембер - ўнинчи деган маъноларни билдиради.
Ўн биринчи ой януарис деб аталиб, икки юзли худо Янус номига қўйилган.
Ўн иккинчи ой фебруариус - ер ости подшоси фебруус номига қўйилган. Шунингдек, «ferbuane» сўзи «тозаланмоқ», «покланмоқ» деган маъноларни билдиради. Йилнинг охирида улар покланиш маросимини ўтказганлар. Феврал ойи охирига қўшимча кунларни қўшган (масалан феврал 23 5)1.
Эрамиздан аввалги VI асрда римликлар мазкур ой календарини Ой-қуёш календарига айлантиришга уриниб кўрдилар. Бунинг учун улар интеркаляция системасидан (қўшимча ойларни қўшиш) фойдаландилар. Қадимги Рим календарига ҳар икки йилда 20 кунлик қўшимча ойни жорий қилдилар. Бу ой «Марцедониус»-марцедоний ойи номини олди2. Жуфт рақамларни бахтсизлик рамзи ҳисобланган римликлар марцедоний ойини 23-24 «фебруариус»нинг ўртасига жойлаштирдилар. Мазкур ислоҳатдан сўнг календар йили 365 кунни ташкил қилди ва уларнинг йили ҳам Миср «дайди» йилига тенг бўлиб қолди (Тропик йилдан чорак сутка қисқа эди).
Марцедоний ойининг жорий қилиниши Қадимги Рим календарлари тарихида катта аҳамият касб этди. Рим календари ой-қуёш календари ҳисобланди. Натижада йилнинг ва ойнинг бошланиши янги ой чиқишига тўғри келмай қолди. Бу эса, яна календар ислоҳотига зарурат туғилганини билдирарди.
Эрамиздан аввалги V асрга келиб интеркаляция системаси орқали аниқ Ой-қуёш календарини туздилар. Улар Рим календарида тўрт йиллик циклни ишлаб тоқ йиллар (биринчи, учинчи) оддий йил, яъни 355 кундан (ой календарига кўра), жуфт йилларга эса иккинчи йилга йигирма уч, тўртинчи йилга йигирма икки сутка қўшилди. Натижада бир йил 366,25 суткага
га тенг бўлиб қолди.
Шундай қилиб, бу ислоҳот натижасида мазкур Рим календари (децембер йили)да йил тропик йилдан бир суткага кўпайиб кетди. Децембер йили Рим календарини тўғриламади, балки уни чалкаштириб юборди. Э.Бикерман ўша даврдаги Рим календарининг Ой фазаларига ҳам, Қуёшнинг йиллик ҳаракатига ҳам мос келмаганлигини таъкидлайди. Натижада Рим календарини ислоҳ қилишни олий қоҳинлар-понтифик (понтификс масимум)лар ўз ихтиёрларига олдилар. Аммо улар ҳам календарни тўғрилаш ўрнига баттар чалкаштириб юбордилар1. Натижада Рим календарини ислоҳ қилиш жуда зарур бўлиб қолди2.
Do'stlaringiz bilan baham: |