Қуёш календарлари жадвали
Муаллифлар
|
Ҳар неча йилда кабиса йилларининг қабул қилинганлиги
|
Йилнинг узунлиги сутка ҳисобида
|
Тропик йилдан фарқи
|
Бир суткани ташкил қиладиган йиллик миқдори
|
Календар номи
|
Созиген
|
|
|
|
|
Юлиан
|
Л.Лилио
|
|
|
|
|
Григорий
|
Умар Ҳайём
|
|
|
|
|
Жалолий
|
М.Миланкович
|
|
|
|
|
Янги Юлиан
|
И.Медлер
|
|
|
|
|
-
|
Қуёш календарларининг аниқлигини А.А.Кавериннинг қуйидаги формуласи орқали текшириш мумкин1.
А - Қуёш календаридаги бир йиллик хатонинг узунлиги
Т - Тропик йилнинг узунлиги (365.24220)
m - Календар учун қабул қилинган даврийликдаги оддий йилнинг миқдори.
n - Календар учун қабул қилинган даврийликдаги кабиса йилларининг миқдори.
Қуйидаги формула орқали Юлиан календаридаги хатонинг миқдорини аниқлаймиз.
Демак, Юлиан календари тропик йилдан 0,00780 сутка узун. Мазкур фарқ неча йилда бир суткани ташкил қилишни қуйидагича аниқлаймиз.
Демак, Юлиан календаридаги хатолик 128 йилда бир суткани ташкил қилади.
Ой календари. Қуёш ҳаракатини кузатишдан кўра, Ой ҳаракатини кузатиш осонроқ. Шунинг учун Ой ҳаракатига асосланган вақт ўлчови Қуёш ҳаракатига асосланган вақт ўлчови йилидан аввалроқ қўллана бошлаган. Ойнинг кўриниш шакллари кун сайин ўзгариб туради. Қадимдан инсонлар Ойнинг кўриниши шаклларининг ўзгариб туришига назар солганлар.
Ойнинг Ер атрофидаги ҳаракатланиши даврида Қуёшга нисбатан эгаллайдиган вазиятлари Ой фазалари дейилади. Ой ўзидан нур чиқармайди, уни Қуёш нури ёки Қуёш нурининг Ердан қайтаётган қисми ёритиши мумкин, шу туфайли Ойнинг фазода Қуёшга ва Ерга нисбатан қандай ҳолатда туришига кўра, у Ердан қаралганда турли шаклда кўринади. Ҳар ойда Ой тахминан Ер билан Қуёш орасидан ўтади ва Ерга ўзининг қоронғи томони билан туради. Бунга астрономик янги ой дейилади. Бир-икки кундан сўнг Қуёш ботгач, осмоннинг ғарбий қисмида Ой ингичка ўроқ шаклида кўринади, бу халқ тилида ҳилол ёки янги ой (визуал янгиой) дейилади. Бунда Ойнинг қолган қисмини Ер ўзининг кундузги ярим шаридан қайтган Қуёш нурлари билан хира кулранг равишда ёритиб туради. Етти кундан кейин Ердан Ойга ва Қуёшга томон йўналишлари орасидаги бурчак 900 га тенг бўлади, бунда у ярим «кулча» шаклида кўриниб, Ойнинг бу фазаси биринчи чорак дейилади. Тахминан 14-15 кунлик Ой Қуёшга қарама-қарши туриб, унинг Қуёш билан ёритилган ярим сфераси тўлалигича Ерга қарайди. Ойнинг бу фазаси тўлиной деб аталади. Бунда Ойни тўла ёруғ доира шаклида кўриш мумкин. Кейинги кунларда Ойнинг ғарбий томони «емирила бориб», 22-суткада фақат қабариқ томони шарққа қараган ярим доира шаклида кўринади. Буни Ойнинг охирги чорак фазаси дейилади.
Ой фазалари
29,5 суткадан сўнг Ой яна астрономик янгиой фазасида бўлади. Икки кетма-кет келган янгиой орасида ўтган вақт Ойнинг синодик даври дейилиб 29 сутка 12 соат 44 минут 2,28 секундга ёки 29.530588 суткага тенг. Сидерик ой – Ойнинг юлдузларга нисбатан икки кетма-кет келган бир хил вазияти орасида ўтган вақт бўлиб, у 27 сутка7 соат 43 минут 11,51 секундга тенг.
Ой атамасини биз икки маънода ишлатамиз. Бош ҳарф билан ёзиладиган Ой - бу Ер сайёрасининг табиий йўлдоши, самовий жисмдир. Кичик ҳарф билан ёзиладиган вақт оралиғи ўлчови, юқорида айтганимиз синодик1 ойдир. Ой календари тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган ойларга бўлинади. Тўлиқ ойлар 30 кундан, тўлиқ бўлмаган ойлар 29 кундан иборат бўлган. Тоқ ойлар 30, жуфт ойлар 29 сутка қилиб белгиланган.
Ой календарида йилнинг давомийлиги 354.36706 суткага тенг ( ёки тахминан 354.36706)га тенгдир.
Ой календарида бир йил 354 суткага қилиб ( ) олинган. Унда оддий йил 354 йил, кабиса (арабча насий ойи) 355 кун бўлади. Ой календари мусулмон оламининг ҳижрий йил ҳисобига асос қилиб олинган. У милодий 622 йилнинг 16 июл жума кунидан бошлаб ҳисобланади. Ҳижрий йил ҳисоби ўз навбатида ҳижрий-қамарий (Ой) ва ҳижрий-шамсий (Қуёш) йилига бўлинади.
Ой календарида ҳам Қуёш календаридаги каби кабиса йилларини ҳисоблашда баъзи муаммоларга дуч келинади. Қадимдан астрономлар кабиса йилларини белгилашда саккиз йиллик ва ўттиз йиллик даврийликлардан фойдаланганлар.
354,36706х8 2834,93648 тахминан 2835 сутка (хато 0,0631 сутка)
354,36706х30 10631,01180 тахминан 10631 сутка (хато-0,0118)
Хронология фанида 8 йиллик даврийлик «Турк даврийлиги», 30 йиллик даврийлик «араб даврийлиги» номини олган.
Do'stlaringiz bilan baham: |