Юзлик
|
Коэффициент
|
Бир
лик
лар
|
Ўнликлар
|
Ой
|
коэффициент
|
0
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
|
|
1
2
|
4,3
8,7
|
0
|
0,0
|
9,8
|
18,6
|
28,4
|
7,6
|
17,4
|
26,2
|
6,5
|
15,3
|
25,1
|
январ
|
Одд. йил 24,0
Кабиса йил 25,0
|
3
4
|
13,0
17,4
|
1
|
18,9
|
28,7
|
8,0
|
17,7
|
26,5
|
8,8
|
15,6
|
25,4
|
4,6
|
14,4
|
феврал
|
Одд.йил 22,5
Кабиса 23,5
|
5
6
|
21,7
25,0
|
2
|
8,3
|
17,1
|
26,9
|
6,1
|
15,9
|
24,7
|
5,0
|
13,8
|
23,5
|
2,8
|
март
|
24,1
|
7
8
|
0,8
5,2
|
3
|
27,2
|
6,4
|
16,2
|
25,0
|
5,3
|
14,1
|
23,9
|
3,1
|
12,9
|
21,7
|
апрел
|
22,6
|
9
10
|
9,5
13,8
|
4
|
15,5
|
25,3
|
4,6
|
14,4
|
23,2
|
3,4
|
12,2
|
22,0
|
1,8
|
11,1
|
май
|
22,1
|
11
12
|
18,2
22,3
|
5
|
4,9
|
14,7
|
23,5
|
3,7
|
12,5
|
22,3
|
1,6
|
11,4
|
20,2
|
0,5
|
июнь
|
20,7
|
13
14
|
26,9
1,7
|
6
|
23,8
|
3,1
|
12,8
|
21,6
|
1,9
|
10,7
|
20,5
|
29,3
|
9,5
|
18,3
|
июль
|
202
|
15
16
|
6,0
20,3
|
7
|
13,2
|
22,0
|
2,2
|
11,0
|
20,8
|
0,1
|
9,9
|
18,7
|
28,4
|
7,7
|
август
|
18,7
|
17
18
|
25,7
1,5
|
8
|
1,5
|
11,3
|
20,1
|
0,4
|
9,2
|
19,0
|
27,8
|
8,0
|
16,8
|
26,6
|
сентябр
|
17,2
|
19
20
|
6,8
11,2
|
9
|
20,4
|
0,7
|
9,5
|
19,3
|
28,1
|
8,3
|
17,1
|
26,9
|
6,2
|
16,0
|
октябр ноябр декабр
|
16,8
15,3
14,8
|
Ой-қуёш календари. Деҳқончилик хўжалигининг ривожланиши натижасида экиш, ҳосилни йиғиштириб олиш учун аниқ вақт ҳисоби зарур эдики, бу нарса Ой фазаларининг ўзгариши ва Қуёшнинг ҳаракати билан боғлиқ эди. Шунинг учун ҳам ой-қуёш календарлари тузила бошланди. Ой-қуёш календарининг тузилиши Ой ва Қуёш календарларига қараганда анчагина мураккабдир. Уларда энг муҳим бўлган икки шартга амал қилинади.
Ҳар бир календар ойининг бошланиши янги ой (ҳилол) чиқишига яқин вақтда бошланиши керак;
Ой ойлари тропик йилнинг узунлигига ҳам мос тушиши керак.
Ой-қуёш календари ой йилига қўшимча ўн учинчи ойнинг қўшилиши натижасида юзага келган. Ўн учинчи ой «эмболистик» ой номини олди (эмболисмос-грекча «қўшимча» деган маънони билдиради). Эмболистик ойнинг узунлиги 30 кунни ташкил қилган.
Қадимги Рим ва ўрта асрларда Европада қўшимча кунлар «интеркаляция» (лотинча intercalatio-қўшимча) қўшимча ой эса «интеркаляри» деб аталган. Ой-қуёш календарлари дастлаб Бобил, Қадимги Хитой, қадимги Греция ва Қадимги Римда ишлатилган. Бугунги кунда ундан Шарқий Осиёдаги бир қатор мамлакатларда фойдаланилади. Ой-қуёш календари тараққиёти натижаси ўлароқ бир неча цикллар юзага келган. Булар: Клеостат, Метон, Калипп ва Гиппарх циклларидир.
Клеостата цикли: Эрамиздан аввалги VI асрда яшаган грек астрономи Клеостат номига қўйилган. Бу циклнинг яна бир бошқа номи «октаэтерида»(саккизлик)дир. Клеостат уни қуйидагича тузади. Ой йили Қуёш йилидан ҳар йили 11,25 сутка олдинга ўтиб кетади (чунки ой йили 354, қуёш йили365.25 суткага тенг). Бу фарқ эса 8 йилда 90 кунга ( ) етади. Демак, 8 ой йилига учта 30 кунлик эмболистик ой қўшиш зарур.
Дарҳақиқат, 8 Қуёш йили 2922 ( ) суткани ташкил қилади. Агар, 8 ой йилидан бештасини оддий уч йилини эмболистик ой қиладиган бўлсак, кунга тенг бўлади. 8 Ой йили 99 ой ойига тенг бўлиши лозим: 48 та «тўлиқ бўлмаган» 51 та «тўлиқ» ойга. Демак, 8 йилнинг 2, 5, 8 йилларига эмболистик ой қўшиш мумкин. Лекин, Клеостат циклида хатолар йил сайин тўпланиб боради. 8 Юлиан йили 2922 сутка, 99 синодик ой 2922 кунга эмас балки, 2923.53 кунга тенгдир ( ).
Клеостата циклида календар билан янги Ойнинг кўриниши орасидаги фарқ 1.53 суткага ( ) тенгдир. Шундай қилиб, Клеостат циклида Ой календари орқада қолиб кетади. У янги Ой чиқмасдан тугайди. Бу саккиз йилда 1,53 сутка, ўн олти йилда эса уч суткани ташкил қилади.
Метон цикли. Клеостат циклидаги хатони эрамиздан аввалги V асрда қадимги грек олими Метон аниқлаган. Метон бу хатони йўқотиш мақсадида 19 йилдан ташкил топган янги циклни ишлаб чиқади. У 19 йилда 7 эмболистик йил (235 ой ойи, унинг 110 ойи «тўлиқ бўлмаган» 125 таси «тўлиқ»)дан ташкил топган. 19 Қуёш йили 6939.75 ( ) тахминан 6940 суткадан иборат. 19 Қуёш йилини ой календарига мослаштириш мақсадида охирги етти йилни эмболистик, тўрт йилни кабиса йили қилиш керак. (354 кун х 12 йил 384 кун х 7 йил 4 кун 6940 кун).
Метон циклида 3,6, 8, 11, 14, 17, 19 йиллар эмболистик, 3, 8, 11, 19 йиллар кабиса йили қилиб белгиланади. Лекин Метон цикли ҳам жуда аниқ ва мукаммал чиқмади. Унда 19 Юлиан йили 6940 кун қилиб олинган. Аслида эса у 6935,75 кунга тенгдир. Циклда 19 йилда 0.25 сутка, яъни 4 циклда бир сутка фарқ юзага келади.
235 Ой ойи 6940 суткага эмас, балки 6939.7 ( ) суткага тенгдир ( ). Бу эса 4 циклда бир ( ) кунни ташкил қилади.
Калипп цикли. Эрамиздан аввалги IV асрда грек олими Калипп Метон циклини ислоҳ қилди. У ой-қуёш календарининг янги вариантини таклиф қилди. Калипп 4 та Метон циклида, яъни 76 Қуёш йилидан бир кун қисқартириб, янги циклни тузди. Унда 76 Қуёш йили 27760 ( ) кунни 27759 кун қилиб олинади.
Гиппарх цикли. Эрамиздан аввалги II асрда яшаган грек олими Гиппарх томонидан тузилган. У 4 та Калипп циклидан, яъни 304 ( ) йилдан бир суткани қисқартиришни таклиф қилади.
Гиппарх цикли бирор-бир календарда қўлланилмаган. Калипп цикли фақатгина грек астрономлари томонидан ишлатилган. Ой-қуёш календарида 8 йиллик Клеостат ва 19 йиллик Метон цикллари кенг тарқалган.
Савол ва топшириқлар.
Қадимги Миср календари ва Юлиан календари ўртасидаги қандай ўхшашликлар ва фарқлар мавжуд?
Клеостат, Метон, Калипп ва Гиппарх циклларидан қайси гуруҳ календарларида фойдаланилади?
Дастлабки тузилган календарлар тўғрисида маълумот беринг.
Турк ва араб даврийликлари тўғрисидаги маълумотлар қайси муаллифларнинг асарларида учрайди?
4-мавзу: Қадимги Рим, Греция календарлари. Юлий Цезарнинг календар ислоҳати
Режа:
1. Қадимги грек календарлари.
2. Қадимги Римда календарлар.
3. Юлиан календари.
Қадимги грек календарлари. Қадимги Грецияда эрамиздан аввалги биринчи минг йиллик бошларида Ой-қуёш календари тузилди. Бу даврда ҳар бир полис ўз календарини ишлаб чиқади. Улар бир-бирига мос келса-да, ҳар бир календарнинг афзаллик томонлари бор эди. Улар бир йилни ҳар бири Янги Ой чиқиши билан бошланадиган ўн икки ойга бўлиб чиқди. Календарни фаслларга мослаштириш учун қўшимча ўн учинчи ой ҳам жорий қилинган.
Грециянинг турли шаҳарларида ойларнинг ўз номлари бўлса-да, Афина календаридаги ой номлари бир мунча кенг тарқалди. Улар:
Гекатомбеон (июл) 7.Гамелион (январ)
Метагейтнион (август) 8.Антестерион(феврал)
Боэдромион (сентябр) 9.Элафеболион(март)
Пианепсион (октябр) 10.Мунихион (апрел)
Мемактерион (ноябр) 11.Фаргелион(май)
Посейдеон (декабр) 12. Скирофорион(июн).
Йил Қуёшнинг ёзги тик туриш давридан (гекатомбеон-июл) бошланган. Эмболистик ойлар иккинчи посейдонга, баъзида иккинчи скирофорионга қўшилган. Эмболистик йилларнинг тартибини октаэтарида эгаллаган, яъни, ҳар саккиз йилнинг учинчи, бешинчи, саккизинчи йиллари кабиса йили ҳисобланган.
Эрамиздан аввалги 432 йилда олимпиада ўйинларининг 86- йиллигига бағишланган тантаналарда Афинанинг марказига парапегма (ёзув, календар маъносини беради) ўрнатилади. Унда ойларнинг кунлари кўрсатиб турилган. Грек календарини ривожлантиришда Калипп ва Гиппархлар катта роль ўйнаган. Қадимги Грецияда эрамиздан аввалги биринчи минг йилликнинг ўрталаригача воқеаларни ёзишда ҳукмрон шахсларнинг номидан фойдаланилган. Афинада йил ҳисоби календар учун маълум бўлган эпонимлар-ижроия ҳокимият (архонтлар)нинг раҳбарлари исми билан белгиланган. Эрамиздан аввалги IV асрда олимпиада асосидаги умумэллин йил ҳисоби кенг тарқалди.
Эрамиздан аввалги 776 йилдан бошлаб тўрт йилда бир марта бўлиб ўтадиган спорт ўйинлари халқ тантаналаридан бирига айланди. Олимпия ўйинлари янги йил бошланишига қараб белгиланган, чунки календар системасидаги хатолар туфайли олимпиаданинг аниқ вақти белгиланмаган эди. Олимпия ўйинларининг вақтини жарчилар ҳар бир шаҳар халқига эълон қилган. Олимпия йил ҳисоби қадимги греклар ҳаётига шунчалик чуқур кириб келди-ки, улар ўз эрасининг бошланишини эрамиздан аввалги 766 йил биринчи июл қилиб белгилади, чунки айни шу куни биринчи Олимпия ўйинлари бўлиб ўтган эди.
Олимпия йил ҳисоби биринчи бўлиб, эрамиздан аввалги 264 йилда қадимги грек тарихчиси Тиме томонидан қўлланилди ва бу ҳисоб етти асрча давом этади. 394 йили император Феодосий I Олимпия ўйинларини бекор қилади. Шундай бўлса-да Олимпия йил ҳисоби дарҳол йўқ бўлиб кетмади. Олимпия йил ҳисобида олимпиаданинг тартиб рақами ва тўрт йилнинг тартиб рақамидан фойдаланилган, масалан: греклар ва форслар ўртасида бўлиб ўтган Саламин жанги 75,1 (яъни 75 олимпиаданинг биринчи йили) йилда бўлиб ўтган. Грек календари йил ҳисобини замонавий йил ҳисобига айлантириш жуда қийин, чунки, турли грек шаҳарларида турли хилдаги янги йил ҳар хил вақтда бошланган календарлардан фойдаланилган. Олимпия эраси қуйидаги формула орқали аниқланади.
OL - олимпиаданинг тартиб рақами
t - олимпиададаги йилнинг тартиб рақами
А - аниқланаётган сана.
Агар А <776 бўлса, у ҳолда 776-А эрамизгача бўлган йил;
Агар А>- 776 бўлса, А-775 эрамиздаги йил ҳисобланади.
Саламин жанги 75-олимпиаданинг биринчи йилида бўлиб ўтган, уни замонавий йил ҳисобига ўгирамиз. Бунда OL 75 ва t 1
Демак, Саламин жанги замонавий йил ҳисобига кўра эр.авв. 480 йилда бўлиб ўтган.
Варроннинг маълумотига кўра Римга олимпиада эрасининг 6,3 йилида асос солинган.
OL 6 t 3,
Демак, Рим шаҳрига эрамиздан аввалги 753 йилда асос солинган.
776>
Do'stlaringiz bilan baham: |