Календлар
IV кун
V кун
IV кун
III кун
Канун
Нонлар
VIII кун
VII кун
VI кун
V кун
IV кун
III кун
Канун
Идлар
XVII кун
XVI кун
XV кун
XIV кун
XIII кун
XII кун
XI кун
X кун
IX кун
VIII кун
VII кун
VI кун
V кун
IV кун
III кун
Канун
Календдан кейинги ойгача иддан нондан
Календлар
IV кун
III кун
Канун
Нонлар
VIII кун
VII кун
VI кун
V кун
IV кун
III кун
Канун
Идлар
XIX кун
XVIII кун
XVII кун
XVI кун
XV кун
XIV кун
XIII кун
XII кун
XI кун
X кун
IX кун
VIII кун
VII кун
VI кун
V кун
IV кун
III кун
Канун
Календдан кейинги ойгача иддан нондан
Календлар
IV кун
III кун
Канун
Нонлар
VIII кун
VII кун
VI кун
V кун
IV кун
III кун
Канун
Идлар
XVIII кун
XVII кун
XVI кун
XV кун
XIV кун
XIII кун
XII кун
XI кун
X кун
IX кун
VIII кун
VII кун
VI кун
V кун
IV кун
III кун
Канун
Календдан кейинги ойгача иддан нондан
Календлар
IV кун
III кун
Канун
Нонлар
VIII кун
VII кун
VI кун
V кун
IV кун
III кун
Канун
Идлар
XVI кун
XV кун
XIV кун
XIII кун
XII кун
XI кун
X кун
IX кун
VIII кун
VII кун
VI кун
V кун
IV кун
III кун
Канун
Календдан кейинги ойгача иддан нондан
«Римга асос солиниши» эрасини замонавий (Дионисий) эрага айлантиришида қуйидаги формуладан фойдаланамиз.
D - Дионисий эрасидаги йилнинг тартиб рақами.
R - «Римга асос солиниши» эрасидаги йилнинг тартиб рақами. Бу формула фақат R≤753 ҳолати учун. Агар R≥753 ундан D R-753 формуласидан фойдаланамиз ва унда бизнинг эрамиздаги йилни аниқлаган бўламиз. “Календэ»дан олдинги ҳисобни топиш учун аввало ўтган ойнинг умумий кунига 2 сонини қўшамиз ва “календэ»дан олдинги кун рақамини айирамиз. Масалан: сентябр “календэ»сидан олдинги тўққизинчи кунни аниқлаймиз.
Демак, сентябр «календэ»сидан олдинги тўққизинчи кун 24 август экан.
Юлиан календари.Рим императори Юлий Цезар (эр.ав.100-44) эрамиздан аввалги 46 йилда календар ислоҳотини ўтказди. Юлий Цезар унгача Мисрда бўлганида маҳаллий календар уни қизиқтириб қўйганди. Янги календарни тузишда Александриялик астроном Созиген фаол қатнашади. Календар ислоҳатчилари олдига Миср “дайди календари”ни тузатиб, сўнгра уни қабул қилиш вазифаси қўйилган эди. Созиген тузган бу календар Юлиан календари (Юлий Цезар шарафига) номи билан тарихга киради.
Юлиан календарида йилнинг боши, йилнинг давомийлиги ва қўшимча кунларга алоҳида эътибор берилди. Юлиан календарида йилнинг биринчи ойи сифатида январ қабул қилинди. Эрамиздан аввалги 153 йилдан бошлаб Рим консуллари январда ўз хизмат вазифасини бошларди. Янги календарда эски Рим календаридаги ойлар номи сақланиб қолди. Булар: януарис, фебруарис, мартиус, априлис, майус, юниус, квинтилис, секстилис, септембер, октобер, новембер, децембердир. Календарда тоқ ойлар (6 та) 31 кундан (януарис, мартиус, майус, квинтилис, септембер, новембер) жуфт ойлар (февралдан ташқари) 30 кундан (априлис, юниус, секстилис, октобер, децембер) феврал 29 (30) кундан қилиб белгиланди. Юлиан календари соддалиги билан анча қулай, икки воқеа оралиғидаги узоқ даврда ўтган суткалар сонини топиш ҳам анча осон эди. Йилнинг узунлиги 365,25 суткага тенг бўлиб тўрт йиллик цикл жорий қилинди. Тўрт йилдан уч йили 365 кун (оддий йил) тўртинчи йили эса 366 кун(кабиса йили)дан иборат эди. Тўртга қолдиқсиз бўлинадиган ва юз йилнинг охирги йиллари (масалан: 100, 200, 300 йиллар) кабиса йили ҳисобланган.
Эрамиздан аввалги 44 йилда сенат Юлий Цезарнинг хотирасига (вафот этган йили) Квинтилис ойи (Юлий Цезар шу ойда туғилган) нинг номини Юлиус ойи деб ўзгартирди. Император Август ҳам календар ислоҳотини ўтказади. Чунки бу даврда (Цезарнинг вафотидан кейин) Римдаги календар бўйича масъул коҳинлар коллегияси йилни ҳисоблашда хатоликка йўл қўйиб келмоқда эди. Улар ҳам тўртинчи йилни эмас, балки учинчи йилни кабиса йили қилиб ҳисоблайдилар. Натижада календар йили тропик йилдан анча орқада қолиб кетди (Юлиан календари ўзи тропик йилдан 11 минут 14 секунд узун).
Август ислоҳати натижада коҳинлар йўл қўйган хато тузатилди. Натижада, эрамизнинг 4 йилининг 1 мартидан бошлаб, Юлиан календари олдинги ҳолатига қайтарилди. Рим сенати томонидан император Августнинг ғалабалари ва календарни тузатишдаги хизматлари учун «секстилус» ойига «Аугустус» номини берадилар1. Секстилус ойи 30 кундан иборат эди. Римда жуфт сон бахтсиз рақам саналгани ва император номи берилган ой бошқалардан қисқа бўлмаслиги керак деб ҳисоблаб, у ойга яна бир кун қўшдилар (феврал ойидан бир кун олинди). Натижада учта ой (юлиус, аугустус, септембер) кетма-кет 31 кундан бўлиб қолди. Шунинг учун йилнинг охиридаги тўртта ойни ўзгартирдилар. Септембер ва новембер 30 (илгари 31) кундан, октобер, децембер ойлари 31 (илгари 30) кундан бўладиган бўлди. Бу ўзгариш Юлиан календарининг белгиланган ташқи структурасини (тоқ ойлар 31, жуфт ойлар 30 кундан бўлади деган) ўзгартириб юборди.
Бу даврда Римда етти кунлик ҳафта қабул қилинди. Римга ҳафта тушунчаси Шарқдан I асрда кириб келган бўлса фақатгина IV асрга келибгина қабул қилинди. Шарқий Рим (Византия) империясида ҳам Юлиан календаридан фойдаланилган. Юлиан календари кейинчалик замонавий календарни тузишда асос бўлди.