Режа: Хронология – вақт тўғрисидаги фан. Тарихий ва астрономик хронология
Хронология. Ўқув қўлланма
Ой номлари бобилликларнинг турмуш тарзи билан боғлиқ эди. «Нисану» - ҳаракат қилмоқ, қадам ташламоқ, «Айру» - ёрқин, ёруғ, «Абу» - адоват, «Ташриту» - бошланиш, «Тебету» - лойқа, «Шабату» - вайронагарчилик (ёмғир натижасида), «Аддару» - булутли деган маъноларни билдирган. Бобилликлар календардаги «бахтли» ва «бахтсиз» кун тушунчасига катта эътибор берган. Уларда дастлаб беш, сўнгра етти кунлик ҳафталар бўлган. Беш кунлик ҳафта «хамушту» деб аталган. Бобилликлар ярим кечасини куннинг бошланиши ҳисоблаганлар. Шунинг учун Қуёш ботгандан сўнг янги Ой кўриниши билан ойнинг биринчи куни бошланган. Мусулмон ва яҳудийларнинг ҳам календарларида шу тамоилга амал қилинган. Бобилда Хаммурапи ҳукмронлиги даврида Ой календаридан ой-қуёш календарига ўтилди. Улар аниқ ҳисоб-китобларсиз қўшимча ойларни жорий қилди1. Улар иккинчи улулу ойини қўшади. Бобилда бу усул эрамиздан аввалги VI асргача қўлланилган. Бобилда эрамиздан аввалги VI асрга келиб Клеостат циклидан «октаэтерида»дан фойдаланган. Унда саккиз йилда учта иккинчи, бешинчи, саккизинчи йилларда эмболистик ойлар жорий этилади. Эрамиздан аввалги IV асрга келиб Клеостат циклининг ўрнини Метон цикли эгаллайди. Унда ҳар 19 йилда 7 та (3, 6, 8, 11, 14, 17, 19 йиллар) эмболистик ой жорий қилинади. Бобилда Ой-қуёш йили 22 март 20 апрел оралиғида бошланган. Мазкур Бобил календари кенг тарқалган. Уни эрамиздан аввалги XII асрда Оссурия, кейинроқ Аҳамонийлар, Салавкийлар, Парфияликлар қабул қилганлар. Қадимда Бобилда астраномия фани тараққий этган. Ой жисмлари ҳаракатини кузатиш мақсадида миноралар (зиккуратлар) бунёд этилди. Эрамиздан аввалги 700 йилларда Бобилда астрономия фанидан «Мульапин» деб номланган дарслик яратилади. Бобилда дастлабки вақтлар эрадан фойдаланмаган. Воқеалар подшоларнинг ҳукмронлиги даврига қараб ҳисоблангани боис ноқулайликлар туғдирган. Бобилда қабул қилинган дастлабки энг қадимги эра сифатида Набонассар эрасини (эр.ав.747-743 йилларда ҳукмронлик қилган) айтишимиз мумкин. Набонассар аждодларидан қолган бутун ёдгорликларни бузишга фармон бериб, янги эрани бошлайди (бу Юлиан календари бўйича эр.ав. 747 йил 26 февралга тўғри келади). Набонассар эраси бир қатор давлатларда қўлланилиб келинган. Download 0,57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |