7-мавзу: Шарқий Осиё мамлакатлари календарлари
Режа:
1. Хитой календари.
2. Шарқий Осиё мамлакатлари календарларидаги олтмиш йиллик цикл.
Хитой календари. Хитой, Миср, Бобил ва Ҳиндистонда астрономия фани салкам бир вақтда пайдо бўлган. Инсонларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, бу фан тараққий этган. «Шуцзин» (Тарих китоби) номли тарихий китобда маълумот берилишича, Хитой коҳинлари Қуёшнинг қачон тутилишини олдиндан айта олган. Бу уларнинг асосий вазифаларидан бири эди.
Эрамиздан аввалги 360 йилда хитойликлар биринчи юлдуз каталогини тузиб чиқади. Қадимги Хитой фанининг асосий ютуқларидан бири уларнинг тузган календаридир. Бир қанча Хитой солномалари, археологик маълумотларига кўра Шан-Инь сулоласи даври(эр.авв. XVIII-XII асрлар)да йилнинг узунлиги 365 кун қилиб белгилансада, ойлар 29-30 кундан иборат 12 ойдан ташкил топган. Вақти-вақти билан қўшимча ойлар жорий қилинган. Улар осмон жисмларини кузатиши натижасида Ой ойларини 29,5 Қуёш йилини 365,25 сутка эканлигини ҳисоблаганлар. Хитойда асосан Ой-қуёш календаридан фойдаланилган. Ой-қуёш календари асосида тузилган Хитой йилида бир йил 29 ва 30 кунлик 12 ой яъни, 354 кундан иборат бўлган. Қуёш йили Ой йилидан 10 кун 21 соат узун бўлгани учун, ўн тўққиз йилда етти марта қўшимча ўн учинчи ой қўшилган.
12 йил *12 ой 7 йил *13 ой 235 йил
Ўн тўққиз йилнинг учинчи, олтинчи, саккизинчи, ўн биринчи, ўн тўртинчи, ўн олтинчи, ўн тўққизинчи йилларида қўшимча ойлар бўлган. Шунингдек, қўшимча ойлар Қуёшнинг қишки тик туришидан кейин келган. Календар ойлари ҳилолдан бошланган. Ойларнинг махсус номлари бўлмаган. Улар тартиб рақами билан (биринчи, иккинчи, учинчи) номланган. Бир ой 10 кунлик давр (ҳафта)га бўлинган ва ойнинг биринчи, ўн биринчи, йигирма биринчи кунлари махсус иероглифлар билан белгиланган ва дам олиш куни ҳисобланган.
«Чжуань-ьюй ли» номли календар қадимги календарлардан бири ҳисобланади. У мукаммаллиги жиҳатидан ярим аср кейин яратилган Юлиан календари билан баҳслаша оларди. Хитойда Цинь сулоласи (эр.авв.246-201) даврида йигирма тўрт мавсумга бўлинган қишлоқ хўжалиги календари ишлаб чиқилган. Унда йилларни, мавсумларни Ой ҳаракатига кўра бўлишган. Деҳқонлар шу календардан уруғ экиш, ҳосил йиғиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишларида фойдаланишган. Бундай календарлардан бугунги кунда ҳам деҳқонлар фойдаланишади.
Эрамиздан аввалги 104 йилда календар ислоҳоти ўтказилади ва «Тай-чу-ли» кейинчалик «Саньтун» номини олган календар қабул қилинади. Календар муаллифлари тропик йилининг узунлигини, ҳар бир қишлоқ хўжалиги мавсумининг бошланиш вақтини ва синодик ойнинг узунлигини аниқ ҳисоблаб чиқади. Улар бир ойни 29.4381, яъни 29.530864 сутка ҳисоблаганлар. Бу замонавий ҳисобдан 24 секунд фарқ қилган. Саньтун календаридан икки аср давомида фойдаланилади. Календар назарияси устида астроном ва математик Цзу Чун-чжи ишлаган. У Саньтун календаридаги камчиликларни бартараф қилади.
Хитойда оригинал календарлардан бири олтмиш йиллик даврий календар ҳисобланади. Олтмиш йиллик даврий календар эрамиздан аввалги 3-2 минг йилликда қабул қилинган. Мазкур календар Хитойдан ташқари Япония, Корея, Монголияда кенг тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: |