Режа: Дин сўзининг маъноси



Download 458,63 Kb.
bet3/8
Sana24.02.2022
Hajmi458,63 Kb.
#254324
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Диншунослик

Христиан дини – дунёда энг кенг тарқалган диний эътиқод. Энг кўп сонли Рим Католикларидир, кейинги Православлар, хозирга келиб яна бошқа оқим Pentecostallar ҳам оммавийлашаяпти.
Ислом дини кириб келишидан аввал Ўрта Осиёга Исо Масиҳ таълимоти баъзи Европа мамлакатларидан олдин етиб келган.

Дунёда энг кўп тарқалган динлардан яна бири бу Ислом динидир.


Ислом (арабча-бўйсуниш, итоат этиш, ўзини Аллоҳ иродасига топшириш) – жаҳонда кенг тарқалган уч диндан ( христианлик ва яхудий билан бир қаторда) бири. Ислом динига эътиқод қилувчилар арабча “муслим” (“садоқатли”, кўплиги “муслимун”) деб аталади. “Муслим”, “муслимун” сўзининг бошқа халқлар орасида ўзгача талаффуз этиш (масалан, форсларда – мусалмон, ўзбекларда – мусулмон, қирғиз ва қозоқларда – мусулмон, Украина ва Россияда – басурман) натижасида бу динга эътиқод қилувчилар турли ном билан аталади. Лекин буларнинг ичида ҳозир мусулмон ибораси кенг тарқалган.
Давлатлар аҳолиси таркиби ислом динида эътиқод қилувчи 10%
Яшил: сунний минтақалар, Сиёҳранг: шия минтақалар, Кўк: Ибодий (Уммон).

Жаҳонда қарийб 1,2 миллиард киши Исломга эътиқод қилади. Мусулмонларнинг 2/3 қисмидан кўпроғи Осиёда яшайди ва бу қитъа аҳолисининг 20%идан ўртароғини ташкил этади. Қарийб 30% мусулмонлар Африкага тўғри келади (қитъа аҳолисининг деярли ярми). Дунёда мусулмон жамоалари мавжуд бўлган 120дан ортиқ мамлакатдан 40 дан зиёдида мусулмонлар аҳолининг кўпчилигини ташкил қилади – Шимолий Африка, Ғарбий Осиёнинг барча мамлакатларида (Кипр, Ливан, Исроил мустасно), Сенегал, Гамбия, Нигер, Сомали, Афғонистон, Покистон, Бангладеш, Индонезия ва бошқа баъзи мамлакатларда аҳолининг 80%дан ортиғи мусулмонлардир; бир қанча мамлакатларда мусулмонлар аҳолининг ярмидан 80%гача ташкил қилади (Гвинея, Мали, Ливан, Чад, Судан). Малайзия ва Нигерияда қарийб ярми, баъзи бир мамлакатлар (Гвинея-Бисау, Камерун, Буркина-фасо, Сьерра-Леоне ва бошқа)да мусулмонлар озчиликни ташкил қилса ҳам, таъсир доираси кучли. Мусулмонларнинг сони жиҳатдан энг йирик давлатлар – Индонезия, Ҳиндистон, Покистон ва Бангладеш; мусулмонларнинг анчаси Марказий Осиё мамлакатлари, Хитой, Таиланд, Эфиопия, Танзания, Кипрда, Европанинг айрим мамлакатлари (Босния ва Герцеговина, Албания, Б.Британия, ГФР, Франция ва бошқалар), Шимолий ва Жанубий Америка қитъаси мамлакатлари (АҚШ, Канада, Аргентина, Бразилия, Гаяна, Суринам, Тринидад ва Тобаго)да, Австралияда, Фиджи оролларида яшайди.


Ислом 7-асрда Ҳижоз (Ғарбий Арабистон)да пайдо бўлди. Унинг асосчиси Муҳаммад с.а.в саналадилар. Ислом динининг пайдо бўлиши хусусида Ислом манбаларига асосланган диний анъанада у илоҳий ҳодиса, инсонларни тўғри йўлга солиш учун Аллоҳ томонидан юборилган охирги таълимот деб уқтирилади. Ислом талқинида дастлаб яҳудий ва христианлар ҳам айнан мусулмонлар эътиқод қилган худога ишонганлар. Шу худо, яъни Аллоҳ одамларга пайғамбар-элчилар юборган. Аммо инсонлар пайғамбарлар таълимотини бузганлар. Шунинг учун Аллоҳ инсонларга охирги расул этиб Муҳаммад с.а.вни танлади, унга ўзининг каломи – Қуръон нозил қилди. Муҳаммад с.а.в олдин ўз ҳамшаҳарларини, сўнг барча арабларни кўплаб қадила худоларига сиғинишдан воз кечиш ва ягона худо – Аллоҳга эътиқод қилиш, солиҳ ҳаёт кечириш, у дунёда жаннатга тушиш учун бу дунёда эзгу ишлар қилишга даъват этди. Қуръонга кўра, араблар ва яҳудийларнинг умумий бобокалони Иброҳим (а.с) Аллоҳга биринчи бўлиб имон келтирган. Демак, Ислом батамом янги эътиқод эмас, балки Иброҳим (а.с) га нозил бўлган динидир.
Муҳаммад (а.с) га, 40 ёшларида (милодий 610-йил) ваҳий (илоҳий кўрсатма) келишни бошлади. Аммо, бир неча нуфузли яқин қариндошларини ҳисобга олмаганда, Макканинг кўпчилик аҳолиси, айниқса, қурайш қабиласининг зодагонлари унинг тарғиботларига очиқдан-очиқ қарши чиқдилар. Муҳаммад (а.с)ни ёлғончига чиқариб жуда катта зулм кўрсатилди. Дастлаб бир гуруҳ мусулмонлар Ҳабашистонга ҳижрат қилишди, Ясрибдаги бану Авс ва бану Хажраж қабилаларининг вакиллари 622-йилда мусулмон жамоасини ўзига қабул қилиш, Муҳаммад (а.с)ни пайғамбар ва Аллоҳни ягона деб тан олишди. Ҳижрат номини олган бу воқеа Ислом тарихида бурилиш ясади. Кўчиб ўтган кишилар мухожирлар (кўчиб келганлар), Мадинада Исломни қабул қилганлар ансорлар (тарафдорлар) деб аталдилар. Мадина ва Макка ўртасида бошланган кураш 8 йил давом этди (Бадр жанги, Ухуд жанги, Хандақ жанги ва бошқа). 628-йилда Макка зодагонлари Муҳаммад с.а.в билан келишишга мажбур бўлдилар (Ҳудайбия сулҳи). 630-йилда мусулмонлар қўшини ҳеч қандай қаршиликсиз Маккага кириб бордилар. Макка аҳолиси ёппасига ислом динини қабул қилди ва Муҳаммад (с.а.в)ни Аллоҳнинг элчиси (расули) деб эътироф этди. Ана шундан бошлаб Макка Ислом дини марказига, Каъба мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳига айланган. Муҳаммад (с.а.в) вафот этган 632-йилда Арабистон ярим ороли тўла бирлаштирилган, унинг аксарият аҳолиси Ислом динини қабул қилган эди. Арабистоннинг сиёсий, иқтисодий, этник ва маданий жиҳатлардан бирлашишида Ислом дини муҳим омил бўлиб хизмат қилди.
Муҳаммад с.а.в вафотларидан сўнг Абу Бакр р.а, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб р.а пайғамбарнинг ўринбосари (халифа) сифатида ҳукмронлик қилдилар. Улар ва улардан кейинги халифалар 7-8 асрларда Ироқ, Фаластин, Сурия, Эрон, Мовароуннахр, Миср, Шимолий Африка, Пиреней ярим ороли, Шимолий Ҳиндистонни фатх қилишди. Бир асрдан камроқ вақт давомида Шимолий Хитойдан Испаниягача, Кавказортидан Ҳинд океанигача бўлган катта ҳудудни забт этдилар ва Ислом динини ёйдилар.
Исломнинг муқаддас китоби Қуръондир. Мусулмончиликда бу китобнинг бутун мазмуни Аллоҳнинг ваҳий қилинган сўзи деб тушунилади. Исломнинг ақидалари, эътиқод талаблари, ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрлари, чеклаш ва таъқиқлари Қуръон билан бирга унинг тафсирларида, ҳадис тўпламлари ва шариат қўлланмаларида, шунингдек, 8-12-асрларда вужудга келган илоҳиёт адабиётларида ўз ифодасини топган.
Исломнинг асосий ақидаси – “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг расули”. Ислом илоҳиётининг илк шакли – калом бўлиб, 8-асрда Араб халифалигида вужудга келган. Мутакаллимлар Ислом дини ақидаларини ишлаб чиққанлар.
Ислом дини 5 “асос” ёки “устун” (аркон ад-дин ал-исломий)га эга:

  1. Калимаи шаходат;

  2. Намоз ўқиш;

  3. Рўза тутиш;

  4. Закот бериш;

  5. Имконият топилса ҳаж қилиш.

Шулардан биринчиси имон ва қолганлари ибодат деб ътироф этилган. Имон 7 ақидага – Аллоҳга, унинг фаришталарига, муқаддас китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, тақдир (яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг иродаси билан бўлиши)га ва ўлгандан кейин тирилишга ишонишни ўз ичига олади. Исломда рўза ҳайити, қурбонлик ва қурбон ҳайити, ақиқа, мавлид каби ўзига хос диний маросим ва байрамлар таркиб топган. Бундан ташқари, маҳаллий халқларда исломгача мавжуд бўлган урф-одатлар, жумладан, фол очириш, дам солдириш, азиз авлиёларга, муқаддас жойларга сиғиниш ҳам Ислом маросимчилигига мослашиб кетган. Бу нарса, айниқса, Марказий Осиё мусулмонлари орасида ҳали ҳануз сақланиб қолган. Аслида, Ислом ақидасига кўра фол очиш ва фол очтириш ҳаром қилинган, яъни таъқиқланган.
Исломда илк даврдан пайдо бўлган энг биринчи йирик муаммо – олий ҳокимиятни эгаллашга пайғамбардан кейин ким ҳақлироқ, деган масала бўлди. Али тарафдорлари “шиа” номини олиб, Исломда биринчи бўлинишни бошлаб бердилар. Учинчи халифа Усмон айнан шу бўлинишнинг қурбони сифатида жон таслим қилди. Икки тараф – суннийлик ва шиалик ўртасидаги кураш асносида хорижийлар деб аталган учинчи йўналиш ҳам пайдо бўлди. Аммо Ислом тарихи узра суннийлик асосий йўналиш бўлиб келди. Ўрта асрларда ҳукмронлик қилган аббосийлар, салжуқийлар, айюбийлар, мамлуклар, усмонли турклар, темурийлар сулолалари суннийликда эдилар. Ҳозирги кунда ҳам суннийлар мусулмонларнинг мутлақ кўпчилиги (93%)ни ташлик этади. Бирдан-бир давлат – Эронда шиалик расмий диний йўналиш сифатида қабул қилинган. Ироқ, Ливан, Шимолий Яман, Озарбайжон ва Афғонистонда шиаларнинг йирик жамоалари мавжуд. Уммон ва Шимолий Африкада хорижийларнинг баъзи тоифалари сақланиб қолган. Мусулмон ҳуқуқшунослиги – фиқҳда 4 ва 1 шиа (жафарийлик) мазҳаблари шаклланган. Мазҳаблар диний фирқалардан фарқ қилади. Фирқалар, асосан, географик ва иқлимий омиллар ҳамда Исломни қабул қилган халқларнинг олдинги маданияти, анъаналари ва диний тасаввурлари таъсирида вужудга кеглан. Уларнинг аксаряти шиа йўналишига мансуб бўлиб, энг йириклари – имомийлар, исмоилийлар, ва зайдийлардир. Исломда илк даврлардан шариат (барча тўла риоя қилиши керак бўлган қонунчилик) билан тариқат (фақат айримлар Аллоҳ харйихоҳлигига муяссар бўлиши мумкинлиги) ёнма-ён ривожланиб келган. Тариқат асосчилари – муршидларнинг “валинеъмати” асрлар оша ҳозирги авлодгача етиб келади, деган тушунча бор. 8-9-асрларда Исломда диний-фалсафий оқим – тасарруф пайдо бўлди. Шарқда энг машҳур бўлган тасарруф тариқатлари – нақшбандийлик, қодирийлар, шозилийлардир.
Исломдинининг муҳим хусусиятларидан бири – уни қабул қилган халқлар вакиллари учун Ислом ақидаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш имкониятини берганидадир. У ўзига хос 3 тараққиёт босқичи ёки даврни ўтади. Бининчисини, шартли равишда, Қуръон аври деб аташ мумкин. Қуръони каримда ўз аксини топган Арабистон аҳолисининг диний онги даражасини ифода этувчи диний-сиёсий ва ижтимоий қарашлар, ҳуқуқий ва ахлоқий мезонлар бутун мусулмон олами учун ҳозиргача шак-шубхасиз умумий даврият ҳисобланади. Деярли 4 аср давом этган иккинчи давр Исломда умумисломий аҳкомлар ҳукмронлиги остида турли фикрда йўл йўқилгани билан ажралиб туради. Исломдаги йўналишлар, мазҳаблар ва фирқалар ана шу даврда пайдо бўлди. Мусулмонларнинг диний бирлиги ҳал қилиб бўлмайдиган муаммо бўлиб қолди. 10-11-асрларда анъанага содиқ қолган суннийлар билан имомий шиалар, муътазилийлар ҳамда ашъарийлар ўртасида муносабатлар, айниқса, кескинлашиб кетди. Халифа Қодир (991-1031) анъанавий Исломни қонун асосида барча учун мажбурий бўлган давлат дини деб қарор топтиришга уриниб кўрди. Шу мақсадда анъанага содиқ илоҳийтчилар имзолаган “Диннинг қодирий рамзи” эълон қилинди. Унда “ҳақ дин” деб эълон қилинган анъанавий диний таълимотнинг асосий қоидалари муфассал баён қилиб берилди, ундан четга чиқиш жазолашга лойиқ эътиқодсизлик деб қаралди. Бироқ бу тадбир ҳам Исломда диний бирлик ўрнатилишига олиб келмади. Ғоявий кураш кейинги асрларда ҳам давом этди. Бу курашда суннийлар илоҳиётчиси Ибн Таймия айниқса ажралиб турди. У илк исломни тиклашга “ҳақ дин” асосида диний бирикни ўрнатишга астойдил ҳаракат қилди. Исломдаги учинчи тараққиёт босқичи мусулмон дунёси “чекка” ўлкаларининг аҳамияти ва ўрни ортганлиги билан боғлиқдир. Батамом ўзга маданий анъаналарга эга бўлган халқлар мусумлон дунёсининг маънавий ҳаётига қўшилгач, Исломга ўз диний-ахлоқий тасаввурлари, ҳуқуқий меъёрлари ва одатларини олиб кирдилар. Мовароуннахр, Эрон, Шимолий Африка, Ҳиндистон, Индонезия каби йирик тарихий-маданий минтақаларда Ислом ўзига хос хусусиятлар касб этади.
Исломнинг ривожланишига Мовароуннаҳрда етишиб чиққан алломалар катта ҳисса қўшди. Имом Бухорий китоб ҳолида келтирган ҳадислар тўплами – “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” Ислом динида Қуръони каримдан кейинги иккинчи манба ҳисобланади. Бухорий ва унинг сафдошлари ислом илоҳиётининг барча йўналишлари бўйича муҳим тадқиқотлар қилдилар. Жумладан, Ислом назариётчилигида юқори баҳолангадиган “Илал ашшариат ва Хатм ул-Аслиёт” рисоласини таълиф этган Ҳаким Термизий, Ислом ҳуқуқшунослигини ўрганишнинг асосий қўлланмаси ҳисобланган “Ҳидоя”нинг муаллифи Бурҳониддин Марғилоний, Ислом ақидаси асосларини муайян тартибга солган, калом илмида мактаб яратган Имом Мотуридий, буюк фақиҳ Абу Лайс Самарқандий, мусулмон дунёсининг энг эъзозли мухаддисларидан Исо Термизий, қомусий илмлар соҳиби, хусусан, тафсир, ҳадис, шариат қонуншунослигида салмоқли асарлар битган Замахшарий, тасаввуфида ўзига хос из қолдирган Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд, Маҳдуми Аъзам, Нажмиддин Кубро, Сўфи Оллоёр, Хўжа Аҳрор, Абдухолиқ Ғиждувоний ва бошқаларни мисол келтириш мумкин. Улар мусулмон эътиқодини халқ дунёқараши билан улуғлаштирилганликлари туфайли Ўрта Осиёда маданий ҳаётнинг адабиёт, меъморлик, мусиқа каби соҳаларида тараққиёт юзага келди.
Ислом дини мусумлон мамлакатлари санъатида ўз изини қолдирди. Меъморлик соҳасида бу жараён янги иморат турлари (масжид, минора, хонақоҳ, мадраса ва бошқа)нинг пайдо бўлишига ҳамда кенг тарқалишига сабаб бўлди. Ислом дини пайдо бўлган даврда авж олган бутпарастлик, суратпарастликни олдини олиш мақсадида Муҳаммад (а.с) сураткашликни қаттқ таъқиқлаб қўйган эди. Шу асосда Исломнинг йирик мутафаккир ҳуқуқшунослари ҳам тасвирий санъатнинг бу турини таъқиқланган ишлар қаторига қўшилганлар. Бундан улар амалий санъат турлари, нақш, безак, инсондан бошқа ҳайвон ва ўсимликлар суратини истисно қилишган. Исломда инсон суратини чизиш ёки унинг ҳайкалини ясашнинг тақиқланишига асосий сабаб – пайғамбар ва азиз авлиёларнинг рамзларини чизиш ёки ҳайкалларини ясаб, уларга сиғиниб кетиш хавфининг мавжудлиги бўлган. 15-асрга келиб Алишер Навоий каби тараққийпарвар олим ва мутафаккирлар мусулмонлар қалбида Аллоҳга бўлган имон ва эътиқод мустаҳкамланиб, суратпарастликка мутлақо мойиллик қолмаганини эътиборга олиб, эндиликда инсон суратини чизишга рухсат беришликни лозим деб топганлар. Натижада Беҳзод, Маҳмуд Музаҳҳибга ўхшаш миниатюра санъатини ривожлантирган етук мусаввирлар етишиб чиққан, Ҳирот миниатюра мактаби, Бухоро миниатюра мактаби кабилар ривожланган. 20-21-асрларга келиб, Ислом дунёси уламоларининг бу санъатга муносабатларига яна бир карра аниқлик киритилди: илоҳийлаштириш ва одамларнинг сиғиниши мақсадида инсон расмини чизиш мумкин эмаслиги эътироф этилди. Аммо, фотосуратлар, шунингдек, ёш болалар учун ясалган одам шаклидаги қўғирчоқлар таъқиқ доирасига кирмайди. Уламоларнинг берган фатволарига кўра, мусулмонларга фаҳш ва уят нарсаларни ифода этувчи расмлар, бут, санам ва икона тасвиридан бошқа тасвирий санъати турлари тақиқланмайди.
Мусулмон Шарқи 8-11-асрларда тараққиётда Ғарбдан олдинда эди: ғарб олимлари мусулмон файласуфлари ва табибларидан сабоқ олишган; ғарб савдогарлари Ислом дунёсидаги савдонинг кўламига ҳавас билан қараган; шарқ товарлари ғарбда зеб-зийнат моллари ҳисобланган. Шарқ шаҳарларининг бойлиги ва ҳашамати ғарб учун афсонадек туюлган. Буларнинг барчасида асосий мафкура вазифасини бажарган Исломнинг ижобий хизмати буюк, албатта. Аммо 12-13-асрлардан кейин мусулмон дунёси дастлаб турғунлик, сўнг таназзулга юз тута бошлади. Баъзилар консерватив (қотиб қолган) дин сифатида Ислом тараққиётига тўсиқ бўлди, дея унга катта айб қўймоқчи бўлдилар. Аслида сўнгги ўрта асрларда юз берган мусулмон дунёсининг тушкунлиги жуда мураккаб ижтимоий –иқтисодий омиллар билан боғлиқ бўлиб, ўша даврдаги Исломнинг ўзи ана шу тушкунликнинг муайян шаклидаги ифодаси эди.
19-аср бошидан 20-асрнинг 2-ярмигача ўтган бир ярим асрлик давр Исломнинг ривожланишида муҳим бурилиш босқичи бўлди. Шарқ мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий тузилишидаги ўзгаришлар янги синф – миллий буржуазиянинг вужудга келиши, миллий озодлик ҳаракатининг авж олиша – буларнинг ҳаммаси Исломнинг жамятдаги мавқеига бўлган қарашларда ҳам, ижтимоий ҳаётдаги янгиликларни Ислом нуқтаи назаридан баҳолашда ҳам ўзгаришлар ясади. Ислом диний фалсафий ва ҳуқуқий меъёрларнинг янги тарихий шароитга мослашиш жараёни 19-аср ўрталаридан бошланиб, ҳозиргача давом этмоқда. Бу жараённи кўпгина тадқиқотчилар “Ислом ислоҳотчилиги” деб атайдилар, у христиан реформациясидан тубдан фарқ қилади. Бу тафовут, биринчидан, шундан иборатки, мазкур жараёнлар турли даврларда, турлича муайян тарихий шароитларда рўй беради. Иккинчидан, “Ислом ислоҳотчилиги” дунёвий ҳаётнинг турли жиҳатларини диний нуқтаи назардан қайта баҳолашда намоён бўлди ва соф илоҳиётга доир масалаларга дахли бўлмади. Учинчидан, Исломда христианларникига ўхшаш черков билан руҳонийларни боғлаб турувчи тизим бўлмаганидан Исломдаги ислоҳотлар хусусиятига жиддий таъсир қилди.
Ўрта асрларда таркиб топган мусулмон судлов тизимида катта ўзгаришлар юз берди. Мусулмон ҳуқуқи тизимининг ўзи ҳам муайян даражада ўзгарди: шариат судлари ҳуқуқи аста-секин чеклана борди; 19-аср ўрталарига келиб, Усмонийлар империяси ҳудудида шариат судлари ва дунёвий судларнинг ваколати бутунлай чегаралаб қўйилди. бир қанча мамлакатларда шариатда кўзда тутилмайдиган жиноят кодекслари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар жорий қилинди. Мисрда Муҳаммад Алининг ислоҳотлари ва усмонийлар империясидаги танзимат сиёсати (ислоҳотлар) туфайли Исломнинг ижтимоий ҳаётдаги мавқеида муайян ўзгаришлар рўй берди.
Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш талаблари мусулмон илоҳиётчилари ва ҳуқуқшуносларини Исломнинг бир қанча анъанавий қоидаларини янгича талқин этишга мажбур эта бошлади. Бироқ, бу жараён осон кечмади ва узоққа чўзилиб кетди. Бу, жумладан, мусулмон мамлакатларида банк тизимини юратиш жоизми (ёки гуноҳми) деган масала юзасидан бошланган мунозарада ўз аксини топди. 1899-йилда муфти Муҳаммад Абду банк омонатлари ва улардан фоиз олиш судхўрликка кирмайди, бинобарин, у ман қилинган рибо ҳисобланмайди, деган фатво чиқарди. Бу фатво мавжуд молия тизимини миллий сармоядорлар манфаатига мослаштирди. Мусулмон мамлакатларида тадбиркорликнинг авж олиши шариат қоидаларини ҳам, мусулмончиликдаги бошқа анъанавий тамойилларни ҳам янгича талқин қилишга олиб келди. Ижтимоий онг соҳасида рўй берган ўзгариш жуда муҳим рол ўйнайди. Бу, аввало, миллий ўзини англаш жараёнига тааллуқлидир. Шу жараён давомида Исломнинг барча мусулмонларнинг бирлиги тўғрисидаги анъанавий қоидасига янгича маъно касб этди. Жамолиддин ал-Афғоний мусулмонларнинг бирдамлиги ғоясини кўтариб чиқди. М.Абду, Ж.Афғоний, Рашид Ризо ва бошқанинг ғоялари миллий озодлик ҳаракатларига туртки бўлиб кўпчилик мусулмон давлатларининг сиёсий мустақиллигига давлатларининг сиёсий мустақиллигига эришувида ижобий рол ўйнади. Айни вақтда Ислом бирдамлиги ғоясига асосланган халқаро Ислом ҳаракати шакллана бошлади: 1926-йилда биринчи халқаро мусулмон ташкилоти – Ислом олами конгресси (Муътамар ал-алам ал- исломи) ташкил қилинди. Шунингдек, Исломнинг гўё Муҳаммад с.а.в замонидаги “асл” тамойилларига қайтишга даъват этишга турли фундаменталистик оқимлар (Ваҳобийлик) ва уларнинг таркибида ўз ғоялари учун курашда террор усулига таянувчи гуруҳлар, экстремистик тўдалар пайдо бўлди. 20-асрнинг 2-ярмида жамиятда ижтимоий адолат ўрнатиш масаласида ҳам Ислом омилидан фойдаланишга қаратилган уринишлар содир бўлди (Эрон ислом инқилоби, Ливия Жамоҳирияси ва бошқалар).
Бир қатор мамлакатлар (МАР, Қувайт, Саудия Арабистони, Эрон, Покистон, Афғонистон ва ш.к) да Ислом давлат дини (ёки расмий дин) сифатида тан олинган. Айрим мамлакатларда “Ислом” сўзи давлатнинг расмий номи таркибига киритилган: Эрон Ислом республикаси, Покистон Ислом республикаси, Афғонистон Ислом республикаси, Мавритания Ислом республикаси ва бошқа Осиё, Африка қитъасидаги баъзи мамлакатларда Исломнинг тарқалишига мусулмон партиялари таъсир қилмоқда, улар кўпинча сиёсатда муҳим рол ўйнамоқда. Эрондаги Ислом республикаси партияси, Индонезиядаги Бирлик ва тараққиёт партияси, Малайзиядаги Панмалайзия ислом партияси, Ҳиндистон ва Покистон Жамоати ислом партияси бунга мисол бўла олади. Бир қанча мамлакатларда диний-сиёсий ташкилотлар (шу жумладан, қонундан ташқарида ташкилотлар – “Мусулмон биродарлар”, Ислом озодлиги партияси) тарқалган, кўпгина диний билим юртлари (қорилик мактаблари, мадраса, мусулмон университетлари), ислом жамиятлари, миссионерлик ташкилотлари, тижорат корхоналари (ислом банклари, суғурта компаниялари) ишлаб турибди.
Мусулмон суд ишларини олиб бориш тизими сақланиб қолмоқда. 19-асрнинг 70-80-йилларидаги шариатнинг илгари амалиётда бекор қилинган баъзи бир қоидаларини тиклашга уриниб кўрилди (масалан Покистонда; Суданда президент Ж.Нимейри даврида, араб монархияларида жиноий ишлар учун тан жазолари бериш).
Ўтган аср 70-йилларининг охири – 80-йилларининг бошида халқаро ишларда ҳукумат даражасида ёки ноҳукумат даражасида иш олиб борувчи халқаро мусулмон ташкилотлари муайян мавқега эга бўла бошлади. Бундай ташкилотлардан энг нуфузлиси Ислом конференцияси ташкилоти (Муназзамат ал-муътамар ал-исломи) бўлиб, у 1969-йилда тузилган, унга 55 мамлакат (Ўзбекистон Республикаси 1996-йилдан) аъзо. Халқаро ноҳукумат мусулмон ташкилотлари орасида Ислом олами уюшмаси, Ислом олами конгресси, Ислом олами ташкилоти, Европа ислом кенгаши, АҚШ олий ислом кенгаши ва бошқани кўрсатиш мумкин. Улар, асосан, Исломни тарғиб қилиш ва ёйиш, диний арборларнинг халқаро учрашувини ташкил қилиш, турли мамлакатлардаги Ислом жамоаларига ёрдам бериш билан шуғулланади.
Ислом Туркистон мустамлакачилик даврини бошдан кечирган пайтда, айниқса, шўролар даврида турли таъқиб ва ҳар томонлама чеклашларга дуч келди, уламоларнинг тақдири аянчли бўлди: Исломга оид бебаҳо китоблар йўқотилди, муборак ёдгорлик ва қадамжолар оёқости қилинди, дин пешволари энг хафвли ёв, мухолиф сифатида мавх этилди. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин, Ислом дини ҳаётда муносиб ўрнини эгаллай бошлади. Мусулмонларнинг диний ибодат ва маросимларни адо этишлари учун шароит яратиб берилди. Қуръони карим 2 марта ўзбек тилида чоп этилди (1992, 2001 йиллар), ҳадис тўпламларининг таржимаси, Ислом уламоларининг юзларча китоблари яна халққа етказилди. Ҳозирги пайтда Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги бешта жумладан, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (“Тафсири Ҳилол), 1992-2005), Олтинхон Тўра, Алоуддин Мансур (“Қуръони карим”нинг ўзбекча изоҳи таржимаси (Тошкент, 1991)), Шайх Абдулазиз Мансур (“Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири”, 2004), муфтий Усмонхон Алимов (“Тафсири Ирфон”) каби ўзбек олимлари томонидан тайёрланган маънолар таржималари ва тафсирлари нашр этилган. Ислом тарихи манбалари ва маросимларини ҳар томонлама, илмий, холисона ўрганишга киришилди, мутахассис кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Шу мақсадда Тошкент давлат шарқшунослик институтида исломшунослик кафедраси очилди (1992), деярли барча вилоятларда диний ўқув юртлари фаолият кўрсата бошлади, Тошкент Ислом университети ташкил қилинди (1999), унинг таркибида Исломшунослик илмий тадқиқот маркази ишлаб турибди.
Ислом тарихи, манбалари, ақидалари, маросимлари, Қуръони карим, Муҳаммад с.а.в ҳаёти ва фаолияти, пайғамбар ҳадисларини ўрганиш, тадқиқ қилиш Исломшунослик фанининг асосий вазифаси ҳисобланади. Бу соҳадаги тадқиқотлар Ислом тарқалган мамлакатларда, хусусан, Мовароуннаҳрда Ислом ва унинг ёзма манбалари пайдо бўлгандан буён олиб борилади. Мусулмон дини тарихи ва Қуръонни ўрганиш Америкада (Г.Грунебаум, Х.Гибб, М.Вотт ва бошқа), Европада (И.Голдсиер, Л.Каетани, А.Массе, Р.Шарл), жумладан, Россияда (А.Е.Шмидт, В.В.Бартолд, И.А.Крачковский ва бошқа) 19-аср ўрталаридан кенг тус олди. Шўролар давридаги тадқиқотларда исломга, асосан, ягона марксистлик мафкура нуқтаи назаридан келиб чиқиб ёндошилди. Исломнинг инсоният тамаддуни тарихидаги аҳамиятини оммага тушунтиришда, Турон заминида етишиб чиқиб исломий илмлар хазинасини бойитган улуғ алломаларнинг меросини халққа етказишда Эшон Бобохон Абдумажидхон ўғли, муфти Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон, Алихонтўра Соғуний, марҳум шайхлар Исмоил Маҳмуд (1893-1976), Абдуғани Абдулло (1928-1999) ва Юсуфхон Шокиров (1926-2000)ларнинг хизмати каттадир. 20-асрохирларидан бошлаб мамлакатимизда Ислом бўйича объектив тадқиқотлар олиб бориш имконияти туғилди. Ўзбекистонлик олимлар Ислом манбашунослиги, Қуръон таржимаси ва тафсири, Исломдаги мазхаблар, оқимлар, машхур муҳаддис ва фақиҳлар, халқаро Ислом ташкилотлари, диний бағрикенглик, диний экстремизмга оид бир қанча асарлар ёздилар (марҳум М.А.Усмонов, шунингдек, Н.Иброҳимов, Ҳ.Кароматов, А.Мансуров, А.Ҳасанов, З.Ҳусниддинов, З.Исломов, У.Увватов, Б.Эшонжонов, Б.Абдуҳалимов, А.Жузжоний, А.Мўминов, А.Азимов, Р.Обидов ва бошқалар).
Ўзбекситон мусулмонлари идорасида “Мовароуннаҳр” нашриёти фаолият кўрсатади, “Ислом нури” газетаси, “Ҳидоят” журнали нашр этилади.

Дунё динларидан бири яхудийлик яъни иудаизм – асосан, яхудийлар ўртасида тарқалган энг қадимий динлардан бири. Милоддан аввалги 1 минг йиллик бошларида Қуддус (Фаластин)да вужудга келган. Арабистон ярим оролнинг шимолида кўчиб юрган яхудий қабилалари мил.ав. 13-асрда Фаластинни босиб олдиларва мил.ав. 10-асрда Исроил – Яхудия давлатини туздилар. Иудаизм ана шу қабилаларнинг урф-одатлари ва Фаластин халқларининг айрим эътиқодларини ўзида мужассамлаштирган. Иуда номи Яҳудо (Иуда) қабиласининг номидан олинган.


Дастлаб Иуда кўпхудолик (политеистик) дини бўлган. Мил.ав. 10-6-асрларда Иудаизм яккахудолик (монотеистик) динга айланган. Оламни яратувчи худо Яхвега эътиқод қилиш, Яхве ва яхудийлар ўртасидаги аҳс (шартнома)га шак келтирмаслик, яхудийлар худонинг мумтоз бандалари эканига, Мусо (Моисей)нинг пайғамбарлигига ва унга илоҳий китоб Таврот юборилганлигига, нариги дунёга, маҳдий (мессия)нинг келишига, охират куни барчанинг тирилишига, жаннат ва дўзахга, гунҳкорларнинг жазоланиши ва савоб иш қилганларнинг рағбатлантирилишига ишониш Иудаизмнинг асосий ақидаларидир. Иудаизм динида хилма-хил ибодатлар, дуолар, урф-одатлар, рўза тутиш, хатна қилиш, озиқ-овқат соҳасидаги тақиқлар, шанба куни ҳеч қандай иш билан шуғулланмаслик, диний солиҳлик ва йиғимлар каби талаблар жуда қатъий қилиб қўйилган. Иудаизмнинг асосий диний китоблари – Таврот ва Талмудса (2-3-расмлар) белгиланган бундай кўрсатмалар орқали диндор яхудийларнинг турмуши, ахлоқий ва ҳуқуқий ҳаёти назорат остига олинган.

2-расм 3-расм


Фанда Иудаизмнинг 4 босқичи аниқланган: энг қадимий Иудаизм (Библия даври), классик Иудаизм. (мил. ав. 536 – мил. 70-йиллар), раввинлар даври ва янги давр Иудаизми (модернистик Иудаизм). Энг қадимий Иудаизм, дастлаб Фаластиндаги икки давлат – Исроил ва Яхудия давлатлари (мил. ав. 11-10-асрлар)нинг, кейинроқ улар бирлашгач, ягона яҳудий давлатининг дини бўлган. Бу давр Таврот (Тора)да акс этган. Тадқиқотларда аниқланишича, унинг таркибига кирган матнлар оғзаки тарзда мил. ав. 11-6-аср ўртасида шаклланган. Мил. ав. 5-асрда ёзиб олинган. Бундан кейин Иудаизмнинг классик даври бошланади. Мил. ав. 586-йил янги Бобил подшоси Навуходоносор 11 яҳудияни яксон қилди, салкам 30 минг яхудийни асирга олди. 50 йил давом этган “Бобил асирлиги” ва ундан кейинги даврларда минглаб яхудийлар Фаластинни тарк этдилар. “Қадимги ахд” матнларининг асосий қисми ана шу даврда ёзилган. Мил. 70-йил Қуддуқ ибодатхонасининг қулаши ва Талмуднинг ёзилиши орасидаги вақт раввинлар давридир. Яҳудий руҳонийлари Тавротни талқин ва тавсиф қилиш жараёнида вужудга келган Талмуднинг охирги таҳрири икки вариантда: Қуддус Талмуди – 4-асрда, Бобил Талмуди – 5-асрда эълон қилинди.


7-17-асрларда яҳудий руҳонийлари (раввинлар) диний ёзувлар – Таврот ва Талмудни тарғиб қилишни давом эттирдилар. Бу даврни акс эттирган жуда кўп раввин адабиёти вужудга келган. 18-асрдан диний талабларни даврга мослаштириш, соддалаштириш ва енгиллаштириш ҳаракатлари авж олди.
Иудаизмда қадим замонлардан бошлаб, хилма-хил мазҳаблар ва оқимлар вужудга келган, улар ўртасидаги кескин кураш борган. Мил. ав. 2-асрдан милоднинг 2-асригача фарисей, саддукей, ессей қурмонлар жамоаси каби оқимлар вужудга келган. Ортодоксал Иудаизм билан бу мазҳаблар ўртасида кураш борган. Милоднинг 1-2 асрларида ортодоксал Иудаизмга мухолиф бўлган айрим оқимлар (яҳудий-христиан секталари)нинг борган сайин Иудаизмдан йироқлашиб бориши жараёнида христиан дини мустақил дин сифатида ажралиб чиққан.
Иудаизмга эътиқод қилувчилар 18 млн.га яқин, уларнинг учдан бир қисми АҚШдадир.




  1. Download 458,63 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish