Инжил – Худо Исога Жаброил орқали оғзаки тарзда нозил қилган китоб, шунингбек, Инжил Евангелия (юнонча: euangelion – хушхабар) – Иисус Христос (Исо Масиҳ) ҳақида ҳикоя қилувчи христианлик асарларининг умуий номи. Библиянинг бир қисми. Яҳудийларнинг Қадимги аҳдчаан фарқ қилиш учун Инжил Янги аҳд деб номланган. Қонунлаштирилган (черков томонидан “Янги аҳд” таркибига киритилган) ва қонунлаштирилмаган (ибодат чоғида қўлланилмайдиган) асарларга бўлинади. Юнон тилида яратилган. 2-асрлардан бошлаб юз йилликлар давомида таркиб топиб борган. 4-аср бошида яхлит ҳолга келган ва черков томонидан христианларнинг муқаддас китоби деб эълон қилинган. Асосий қисми апостоллардан Матфей, Марк, Лука ва Иоаннинг Иисус ҳаёти ва таълимоти ёритилган Инжиллардан иборат. Инжилларда Иисус сиймосида инсонлар узоқ, кутган ва уларга нажот ёўлини кўрсатиб берган мессия (масиҳо)нинг дунёга келиши, ўз линий қарашларини тарғиб этиши, кўрсатган мўжизалари, одамзотининг гоноҳларини ювиш учун чеккан уқубатлари, хиёнат туфайли айбланиб, чор-мих қилиниши ва сўнг қайта тирилиши ҳақидаги ривоят ҳамда хотиралар келтирилган. Айрим ривоятларда Иисус инсон ва масиҳ сифатида талқин қилинса, бошқаларида инсон қиёфасидаги Худо, тирилгандан сўнг эса ота-Худо ҳузурига қайтиб борган ўғил-Худо деб таъкидланади. Инжилда унинг таржимаи ҳолига оид воқеалар билан ёнма-ён пайғамбарона ҳикматли сўзлари, ибратомуз масаллари бажиий услубда баён этилади. Шунингдек, икки улуғ апостол – Петр ва Павелнинг яҳудийлар ва мажусийлар орасида динни ёйиш мақсадида амалга оширган ишлари, кўрган машаққатлари тўғрисидаги ҳикоялар, Қадимги Римдаги айрим йирик шаҳарларнинг фуқароларига диний жамоаларнинг пешволарига йўлланган мактублари ва бошқалар ўрин олган. Фаластин ва эллинлар диёрида инжилнинг тарқала бориши, Рим императори Нерон замонида христианларнинг қувғинга учраши каби тарихий воқеалар ҳам ўз аксини топган.
Қуръони каримда Инжил илоҳий китоблар сирасига киритилади ва Худо Исо Масиҳга йўллаган китоб деб таърифланади. Қуръонга кўра, Инжилда Муҳаммад с.а.внинг туғилишлари башорат, аммо христианлар Инжилни асл матнини бузишган.
Инжил Ғарб маънавияти ва маданияти тарихида чуқур из қолдирган, жаҳонда энг кўп тарқалган ва таржима қилинган асарлар сирасига киради. Инжилнинг илк босма нашрлари кардинал Хименес (1514), Роттердамлик Эразм (1516), ака-ука Элзевирлар (1546) томонидан тайёрланиб, чоп этилган. Ўзбек тилидаги тўлиқ нашри кирилл ёзувида 1992-йилда сўзбоши, луғат, жадвал ва рангли суратлар билан бирга Библияни таржима қилиш институти (Стокголм) томонидан чиқарилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |