Режа: Дин сўзининг маъноси



Download 458,63 Kb.
bet5/8
Sana24.02.2022
Hajmi458,63 Kb.
#254324
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Диншунослик

Синагога (юн. Synagogue – йиғилиш) – иудаизм ибодатхонаси ва яҳудийлар жамоаси. Синагоглар Фаластинда мил. ав. 4-асрда вужудга келган. Синагогада Тавротни ўқиб шархлашади. Синагогаларда, одатда, диний мактаблар очилади.
Ўзбекистонда ҳозирги 7та – Тошкентда 3та, Самарқанд ва Бухорода 2 тадан Синагога фаолият кўрсатади.



  1. Дунё динларининг пайғамбарлари ҳамда муқаддас китоблари ҳақида



Исо, Исо Масиҳ – Қуръонда тилга олинган пайғамбарлардан бири. Исломда Муҳаммад (сав)дан олдинги пайғамбар сифатида алоҳида эъзозланади. Қуръонда, шунингдек, “ал-Масиҳ” (“худо ярлақаган”), Ибн Марям (“Марямнинг ўғли”), Абдуллоҳ (“Аллоҳнинг қули”), Расулуллоҳ (“Аллоҳнинг элчиси”), Аллоҳнинг муқарраби (яқини), “Ҳақни сўзловчи”, деб таърифланади. У кишига Инжил нозил қилинган. Қуръонга кўра, Исо – Аллоҳнинг ўғли эмас, Худо ҳам эмас. Исо – Аллоҳнинг бандаси ва бокира қиз Марямдан мўжиза билан туғилган. Аллоҳ унга “Бани Исроил” қавмини ҳидоятга бошлаш учун пайғамбарлик даражасини ирода этди. Исо одамларни ўз таълимотига эргашишларига даъват қилди. Яҳудийларни нотўғри йўллардан қайтариб, уларга ҳалол ва ҳаромни тушунтира бошлади. Мусулмон ҳалқи ҳамда Қуръони карим Муҳаммад с.а.в ҳақида Инжилда башорат қилинган деган сўзлар аслида Инжилда топилмаган ва тасдиқланмаган. Мусулмон халқи шу сабабли Инжилни ўзгартирилган дейишади, лекин шунга қарамай Қуръони каримда Инжилни ҳақ китоб деб тан олади ва уни Аллоҳнинг китоби эканлигини айтади (Ва Аллоҳунинг сўзини ўзгартириш мумкин эмас). Демак Инжил ўзгартирилган деган сўзлар, Қуръонда айтилаётган сўзларга қарама-қарши.
Христианликда Исо Исус Христос номи билан юритилиб, христианлик асосчиси ҳисобланади (“Христос” сўзи юнонча бўлиб, ўзбек тилида “халоскор” маъносини англатади). Христиан черковларининг аксарияти уни Худо-одам сифатида улуғлайди. Инжилга кўра, Исо худонинг ўғли бўлган, Вифлеем (ҳоз. Вейт Лахм шаҳри)да дурадгор Иосифнинг хотини Марямдан туғилган. Иосиф ва Мария гўдаги билан подшоҳ Ирод I таъқибидан қочиб, Мисрга борадилар, кейин Галилея (Фаластин)га қайтадилар. Исо тарғиботчилик фаолиятини бошлаб юборади. Уни Иоанн Крестител чўқинтиради. Исо атрофига 12 шогирд (апостол – ҳаёрий)ларни тўплайди. Хаворийлардан бири Исо тарғибот қилаётган янги таълимотни ошкор этиб қўйгач, яҳудийлар суди – синедрион Исони ўлим жазосига ҳукм қилади. Рим ноиби Понтий Пилат ҳукмни тасдиқлайди, Исо чормих қилиниб қатл этилади. Лекин у тирилиб ўз шогирдлари олдига келади. Христианлар Исонинг тирилиб келиши (“воскресенье”)га ишонадилар.
Фанда Исонинг тарихийлиги эътироф этилади. У 1-асрнинг 1-ярмида Фаластиннинг Галилея минтақасида Иисус (Иешуа) исми билан сайёр даъватчи сифатида фаолият кўрсатган. Исонинг тарғиботи фарисейлар ва эссейлар таълимоти каби маъхдуд эмас, балки фаластин жамиятининг барча табақаларига қаратилганди. Шу боисдан ҳам кейинги асарларда грекрим заминида Исо таълимотининг тарафдорлари маҳаллий тусдаги бу ҳаракатни Ўрта денгиз ҳавзасини тўлиғича қамраб олган оламшумул динга айлантиришга эришадилар.

Download 458,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish