XVI асрда Мовароннаҳрдаги ҳарбий-сиёсий жараёнлар, хусусан,
шайбонийларнинг мамлакатни эгаллаш ва марказлашган давлат барпо этиш
йўлидаги жараёнларни нисбий равишда қуйидаги 3 даврга бўлиб таҳлил қилиш
мумкин: 1) 1500-1510 йиллар – Муҳаммад Шайбонийнинг Мовароуннаҳр ва
Хуросонда марказлашган давлат барпо этиш йўлидаги фаолияти даври; 2) 1512
йилда Убайдуллахоннинг Мовароуннаҳрни эгаллаш ва бирлаштириш йўлидаги
ҳарбий-сиёсий
фаолияти;
3)
1552-1598
йилларда
Абдуллахоннинг
марказлашган давлат барпо этиш йўлидаги фаолияти.
Кўчманчи ўзбеклар хони сифатида ҳокимиятни қўлга
олган Шайбоний-
хон тез орада тажрибали давлат раҳбари ва ҳарбий саркарда эканлигини на-
мойиш қилди. XV асрнинг 90-йилларидаёқ Мовароуннаҳрнинг марказий ви-
лоятларига – ўзаро курашлар ва ички низолар туфайли тобора заифлашиб
бораётган темурийлар давлати ҳудудларига ҳужумлар уюштира бошлади. Бу
даврда Мовароуннаҳрдаги темурийлар салтанати амалда мустақил бошқари-
ладиган кичик-кичик вилоятларга бўлиниб кетган эди. Айниқса, 1494 йилда
Самарқанд ҳукмдори Султон Аҳмад мирзо вафотидан сўнг темурий шаҳзо-
даларнинг ўзаро низолари янада кучайиб, мамлакатда бошбошдоқлик, кўп
ҳокимиятчилик юзага келди. Бундан фойдаланишга
интилган Шайбонийхон
1497 йилда Мовароуннаҳрга ўзининг дастлабки ҳужумини уюштирди. У катта
куч билан Самарқандга юриш қилди, лекин шаҳарни ололмасдан, йўлда
учраган шаҳар ва қишлоқларни талаб, катта ўлжа билан Туркистонга қайтиб
кетди.
Темурий шаҳзодалар Бойсунқур мирзо ва Султон Алилар ўртасидаги
Самарқанд тахти учун бўлган урушлардан фойдаланган Андижон ҳокими
Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1497 йилда темурийлар пойтахти Самарқанд
шаҳрини эгаллайди. Лекин қисқа вақт (100 кун) ҳукмронликдан сўнг яна
Андижонга қайтиб кетишга мажбур бўлади. Самарқанд тахтига темурий шаҳ-
зода, Қарши ҳокими Султон Али ўтиради. Темурийларнинг бу низоларини
диққат билан кузатиб турган Шайбонийхон 1499 йилда катта куч билан яна
Самарқандни қамал қилади. Бухоро ҳокими Боқи Тархоннинг 10 минг кишилик
қўшин билан самарқандликларга ёрдамга келаётганлигидан хабар топган
Шайбонийхон, қамални тўхтатиб, унга қарши чиқади. Самарқанд ва Бухоро
оралиғида жойлашган Дабусия қалъасини мудофаа қилиб турган Боқи
Тархон
қўшини билан бўлган қисқа жангдан сўнг, унинг аскарлари ҳимоясиз қолган
Бухорога юриш қилиб, шаҳарни жангсиз эгаллайди. Боқи Тархон Самарқанд ва
Бухоронинг бирлашган қўшинига бош бўлиб, Бухорога қайтади. Лекин
Шайбонийхоннинг укаси Султон Маҳмуд бошчилигидаги сараланган ўзбек
қўшинлари билан Бухоро остонасида бўлган жангда мағлубиятга учраб, Қарши
шаҳрига чекинади.
Бу воқеаларни кузатиб турган ва темурий ҳукмдорлар учун жиддий хавф
пайдо бўлганлигини англаган Бобур мирзо 1500 йилда ўз қўшини билан яна
темурийлар пойтахти Самарқандга юриш қилади. Лекин Шайбонийхон ундан
олдинроқ ҳаракат қилиб Самарқандни қамал қилади. Шаҳар ҳокими Султон
Али ўзининг баъзи амалдорлари тахтни Бобур мирзога топшириш учун яширин
ҳаракатлар олиб бораётганлигидан хабар топиб,
Шайбонийхон билан
музокаралар олиб боришга мажбур бўлади. Улар орасидаги келишувга биноан,
Шайбонийхон Султон Алининг онасига уйланади ва Самарқанд шаҳрини ҳам
жангсиз қўлга киритади. Тез орада Қарши ва Хузор (Ғузор) шаҳарлари ҳам
шайбонийлар томонидан босиб олинади.
Самарқанд шаҳри зодагонларининг маълум қисми темурийлар ҳукм-
ронлигини тиклаш тарафдори эди. Улар Фарғона ҳукмдори Заҳириддин
Муҳаммад Бобурга мактуб йўллаб, Самарқандни ишғол қилишга даъват эта-
дилар. Бобур қўшинлари билан Самарқандга етиб келгач, унга пешвоз чиқилиб,
шаҳар дарвозалари очиб берилади. Шайбонийхоннинг шаҳар ҳимояси учун
қолдирган 500 га яқин аскари қириб ташланади. Шайбонийхон Бухорога
чекинади. Қисқа вақт ичида Самарқанднинг барча туманлари, Қарши ва Ғузор
шаҳарларида Бобур ҳукмронлиги эътироф этилади. Аммо шаҳарда озиқ-овқат
захиралари тугаб, очарчилик бошланган эди. Бундан хабар топган
Шайбонийхон катта куч билан яна Самарқандга юриш бошлайди. 1501 йил
апрель ойида Зарафшон яқинидаги Сарипул қишлоғида Бобур ва Шайбонийхон
ўртасидаги жангда Бобур мағлубиятга учрайди.
Бобур бу жангдаги мағлубиятнинг асосий сабабини ёрдамчи мўғул
аскарларининг хиёнатларида кўрса-да, бундан бошқа сабаблар ҳам борлигини
инкор этиб бўлмайди. Буларнинг биринчиси,
Бобурнинг мунажжимлар
башоратига қулоқ солиши билан изоҳланади.
Воқеа тафсилоти шундан иборатки, ҳар икки томон 5-6 кун давомида
бир-бирининг қаршисида жангсиз ҳолатда турган ва турли ҳарбий тактикалар
режаси билан машғул бўлишган. Бобур эса атайлаб жангни кечиктиришга
уринган. Бунга сабаб, Ҳиротдан Ҳусайн Бойқаро томонидан юборилган Қанбар
Али бошчилигидаги икки минг атрофидаги ёрдамчи кучлар Кешга етиб келган
бўлиб, икки кунда Бобурга келиб қўшилиши керак эди. Бобурнинг тоғаси
Султон Маҳмудхоннинг Саййид Муҳаммад бошчилигида юборган бир минг
беш юз атрофидаги ёрдамчи кучлари ҳам эртаси куни тонгда
етиб келиши керак
эди. Шундай вазиятда масалага мунажжимлар аралашиб, шу кунда саккиз
юлдуз оралиқда турганлигини, агар бир кун ўтса, фурсат бой берилиб, сўнгра
икки ҳафта давомида саккиз юлдуз душманнинг орқасида бўлиши, шу боисдан
юлдузларнинг айни ҳолати кечиктирмай жангга кириш ва ғалаба қозониш
лозимлигини англатишини башорат қилиб, Бобурни ёрдамчи кучларни
кутмасдан, жангга киришга даъват этишган.
Иккинчи сабаб эса, Бобурнинг ҳарбий стратегиядаги хатоси ва Муҳаммад
Шайбонийнинг бу борадаги устомонлигида кўринади.
Жанг олдидан Бобур
қўшинни одатдагидек сафга тизиб, энг сара саркардалари, ичкилар
1
ва моҳир
жангчиларни қўшиннинг ировул (Зафарязақ, қоровул. Марказда, қўшиннинг
олди қисмида борувчи бўлинма) қисмида жойлаштиради. Шайбонийхон эса
қўшин қанотларига тажрибали саркардалар Маҳмуд султон, Ҳамза
султон ва
1
Одатда ичкилар деб саройнинг ҳукмдорга яқин амалдорлари айтилади. “Бобурнома”нинг баъзи
ўринларида хос соқчилар, тан қўриқчилар (чуҳралар, хоса тобин) ҳам ичкилар сифатида тилга
олинади. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, бу ўринда ҳам ичкилар дейилганда хос соқчилар назарда
тутилганлигини тахмин қилиш мумкин.
Маҳди султон раҳбарлигидаги кучли отлиқ қисмларни жойлаштирган
2
. Жанг
бошланиши билан, Шайбонийхоннинг қанот қисмлари Бобур қўшинининг
баронғор ва жавонғорини ортга суриб ташлаб, марказ қисмнинг орқасидан ёриб
кирган. Натижада, қўшиннинг чиндовул (орқа қисм – аръергард) қисмида
турган Бобур асосий қисмдан ажралиб қолган ва қуршовга тушиб қолмаслик
учун, чекинишга мажбур бўлган.
Бобур бу жангда фаолиятидаги энг йирик ва аламли мағлубиятга
учраган. Бобур Самарқандга чекинади. Шаҳар яна қамалга олиниб, у тўрт ойдан
кўпроқ давом этади. Қамалда қолган шаҳар аҳолисининг очлиқдан тинкаси
қурийди. Ноилож қолган Бобур 1501 йилнинг иккинчи ярмида Самарқандни
тарк этиб, Тошкентга тоғаси Маҳмудхон ҳузурига йўл олади. Шайбонийхон
Самарқандни иккинчи маротаба эгаллайди. Зарафшон ва Қашқадарё воҳалари
яна Шайбонийхон тасарруфига ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: