Режа: Бухоро хонлигида шайбонийлар ҳукмронлиги тарихига оид манбалар ва адабиётлар


 Муҳаммад Шайбонийхоннинг Мовароуннаҳр, Хоразм ва Хуросонни



Download 391,37 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/10
Sana01.06.2022
Hajmi391,37 Kb.
#629124
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
8-mavzu Shayboniy 8

4. Муҳаммад Шайбонийхоннинг Мовароуннаҳр, Хоразм ва Хуросонни 
бирлаштириши. 
Шайбонийхон 1501 йилда Самарқандни иккинчи маротаба эгалланидан 
сўнг Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг турли вилоятларини қўлга киритиш учун 
бир неча йўналишда жанглар олиб борди. Бу вазифани бажаришда тажрибали 
саркардалар Маҳмуд султон, Убайдулла султон, Ҳамза султон, Кўчкунчихон, 


Суюнчхожахонлар катта роль ўйнадилар. 1501-1502 йилларда Маҳмуд султон 
бошчилигидаги қўшинлар Диззақ (Жиззах), Ўратепа, Шош, Шоҳрухия, Сайрам 
каби шаҳар ва қалъаларни эгаллайди. 
Шайбонийхон 1503 йилнинг охирида Маҳмуд султон бошчилигидаги 
қўшинларни Хоразмни эгаллаш учун юборади. Бу дастлабки юриш чоғида 
Хоразмнинг бир қисми, хусусан, Кат қалъаси эгалланади. Лекин Шайбонийхон 
Ҳисор вилоятига юриш қилиш учун барча кучларини йиғаётганлиги сабабли, 
Маҳмуд султон катта ўлжа билан Бухорога қайтади. Хоразмни бутунлай 
эгаллаш учун 1504 йилда Шайбонийхон иккинчи марта ҳарбий юриш 
уюштиради. 1505 йилнинг ёзида ўн ойлик қамалдан кейин Урганч шаҳри 
эгалланди. 
1504 йилда Шайбонийхон Ҳисор вилоятини босиб олади. Ҳисор ҳокими 
Хусравшоҳ катта ҳарбий кучга эга бўлса-да, Шайбонийхонга жиддий қаршилик 
кўрсата олмади. Қундуз, Толиқон, Бадахшон ва Балх ишғол этилди. Бу ҳарбий 
юришларда қатнашган лашкарбоши, Шайбонийхоннинг укаси Маҳмуд султон 
1505 йилда Қундузда касалликдан вафот этади. 
1504 йилда Балх шаҳрини қамал қилиб турган Шайбонийхон қозоқ сул-
тонларининг Мовароуннаҳрга ҳужум қилганлигини эшитиб, орқага қайтади ва 
Дашти Қипчоққа юриш қилади. Қозоқ султонлари чекинган бўлсалар-да, 1506 
йилда Шайбонийхоннинг Хуросондалигидан фойданалиб яна Мовароуннаҳрни 
талон-тарож қилади. Шайбонийхон уларни яна Дашти Қипчоқнинг 
ичкарисигача қувиб боради. Бироқ қозоқ султонлари ҳужуми 1508 йилда яна 
такрорланди. Бу вақтда Шайбонийхон Қандаҳор ва Заминдавора вилоятларини 
ишғол қилиб, Кобулда турган Бобур билан жангга куч тўплаётган эди. Қозоқ 
султонлари Аҳмад ва Жониш Султонлар Бухоро ҳамда Самарқандни талаб, 
катта ўлжа билан қайтиб кетадилар. 
Шайбонийхон 1509 йилда Дашти Қипчоққа юриш қилади ва Жониш 
Султоннинг юрти Қора Абдални эгаллайди. Бурундуқхон ва Қосим султон 
Дашти Қипчоқнинг ичкарисига чекинди, Шайбонийхон уларни бутунлай тор-
мор қила олмади. Сиғноқ, Ясси, Саврон шаҳарлари қайта қўлга киритилди. 
Мовароуннаҳрнинг марказида мустаҳкам ўрнашиб олган Шайбонийхон 
Хуросонни забт этишга киришди. 1506 йилда Султон Ҳусайн Бойқаро вафот 
этгач, Ҳирот тахтига икки шаҳзода Музаффар ва Бадиуззамон ўтқазилди. 
Темурий шаҳзодаларнинг келишиб ҳаракат қила олмаганлиги ва ҳарбий жи-
ҳатдан уқувсизлигидан фойдаланган Шайбонийхон Балх шаҳрини эгаллади. 
1507 йилда Ҳирот шаҳри ҳам қўлга олинганидан кейин бутун Хуросон 
Мовароуннаҳрга қўшиб олинди. Шу тариқа, Зарафшон бўйидаги Сарипул 
жанги билан Мовароуннаҳр эгалланган бўлса, 1507 йилги Ҳирот қалъаси 
яқинидаги Марал мавзесида бўлган жанг билан Хуросонда шайбонийлар 
ҳукмронлиги ўрнатилди
3

3
Муҳаммад Шайбоний томонидан Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг қисқа муддатда эгалланиши ва бу 
ҳудудда унга қарши тура оладиган муносиб рақибнинг деярли йўқлигининг асосий сабаби шундаки, 
XV аср охирида темурий ҳукмдорларнинг бирин-кетин вафот этиши (1494 йил Фарғона ҳукмдори 
Умаршайх Мирзо, Самарқанд ҳукмдори Султон Аҳмад, кейинчалик, унинг тахтини эгаллаган Султон 
Маҳмуд Мирзо 1495 йилда вафот этди), уларнинг ўрнини эгаллаган ёш ҳукмдорларда ҳарбий-сиёсий 



Download 391,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish