Реферат мавзу: темур ва темурийлар даври фалсафаси бажарди: Мухаммадиева Х


географияси биргина Туркистон билан чегараланиб қолган эмас. Бунинг



Download 453,92 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana23.02.2022
Hajmi453,92 Kb.
#157726
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
temur va temurijlar davri falsafasi

географияси биргина Туркистон билан чегараланиб қолган эмас. Бунинг 
исботи сифатида соҳибқирон қадами етган жойлардаги тарихий 
обидаларни эслашнинг ўзи кифоя.” 
Амир Темур Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг шаҳар ва қишлоқларида, 
ҳатто Жанубий Озарбайжон Қобул ва Бағдод каби узоқ шаҳарларда ҳам 
ободонлик, бунёдкорлик тиклаш ишларини олиб бордирган, суғориш 
иншоотларини қурдирган» сиймодир. 
5) Маълумки, ҳар қандай жамият илм-фани маърифатсиз тараққий 
этмайди. Буни теран англаган соҳибқирон Амир Темур ҳокимиятга келиши 
билан чиқарган дастлабки фармонларидаёқ мамлакатда мадрасалар барпо 


этиш, илм толибларига нафақалар тайинлаш масалаларига катта эътибор 
беради. 
У қайси бир шаҳарга бормасин қайси мамлакатни истило қилмасин, энг 
аввало, ўша ердаги олимлару фозилларга катта эътибор берар, улар билан 
учрашув суҳбатлашар ва баҳслар олиб борар эди, ниҳоят камтар улардан 
ҳақиқий билимдонларини Самарқандга таклиф қиларди ва уларга, 
оилаларига шарт-шароит яратиб бериб ҳурмат-эҳтиром, меҳр мурувват 
кўрсатар эди; ўзи эса тарих, тиббиёт, математика, астрономия, меъморчилик 
соҳаларида юксак салоҳиятга эга эди. 
6) Амир Темур жамиятда кишилар иймон, эътиқодсиз яшаши мумкин 
эмаслигини жуда теран ва тўғри тушунади. Шу сабабли у одамларга дин, 
иймон, ишонч ва эътиқод кераклигина ҳар доим таъкидлайди. У ўзининг 
«Тузуклари»да: «ҳар ерда ва ҳар вақт ислом динини қувватладим» - деб 
ёзади.
Амир Темур Қуръони Каримни ёд билгани, Ҳадиси шарифларни яхши 
эгаллагани учун диний баҳсларда йирик уломолар билан кўпинча баб-
баробар сўз юритиб баҳслашади. У ислом дини, мусулмончилик ақидалари 
жамият осойишталиги, равнақи, ижтимоий адолат иймон бутунлиги, 
маънавий поклик учун хизмат қилишни яхши тушунади. Лекин шу билан 
бирга шахсий эътиқодига кўра, давлат давлатлигини дин эса динлигини 
қилиши керак. Унинг бу ғояси бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини заррача 
йўқотгани йўқ. 
7) Ва ниҳоят, шуни айтиш керакки, бир юз эллик йилдан ортиқ мўғил 
мустамлакачилиги XIV асрнинг 70 йилларига келиб соҳибқирон Амир Темур 
бошчилигидаги мустақиллик учун олиб борилган курашлар туфайли барҳам 
топди. Қадимий Турон ва Туркистонда Амир Темур бошчилигидаги давлат – 
қудратли ва буюк империя вужудга келди. Амир Темур фақат 
Мовороуннаҳрнинггина ҳукмдори бўлиб қолмасдан, у Олтин Ўрда, Эрон, 
Ҳиндистон, Кавказ орти, Кичик Осиё, Қора денгиз соҳиллари, Сурия ва 
Мисргача - жами 27 мамлакатни истило қилиб, жуда катта ва кенг ҳудудни ўз 
ичига олган буюк империяни ташкил қилди. Амир Темур туфайли Марказий 
Осиё 
халқларининг 
миллий 
мустақилликка 
эришуви 
нафақат 
Мовароуннаҳрнинг ўзида балки шу минтақадаги бошқа мамлакатларнинг ҳам 
ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришларга олиб 
келди. 
Амир 
Темур 
нафақат 
Мовароуннаҳр 
халқларини 
мўғил 
мустамлакачилигидан холос қилди, балки у шу билан бирга, ўзи истило 
қилган мамлакатларда феодал парокандалилига ҳам барҳам бериб, бутун 
малакатда нисбатан тинчилик ва осойишталикни тартиб-интизомни қарор 
топдирди. Бу нарса ўз навбатида, мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва 
маданий ҳаётининг кенг ривож топишига олиб келди. Амир Темур давлати 
тасарруфига кирган шаҳарларда қайта тиклаш, таъмирлаш ишлари, янги 
бинолар барпо этиш авж олдирилди, уларда ҳунармандчилик, шаҳарлар 
атрофида боғ-роғлар қишлоқ жойларида эса ирригация ишлари кенг йўлга 
қўйилиб, экин майдонлари кенгайтирилди, деҳқончилик ишлари яхшилана 
борди. Ташландиқ, хорабозор ерлар обод қилина бошланди. Айниқса, 


шаҳарлар қуриш гуркираб ривожлана бошлади, уларда эса илм-фан, 
маданият ва санъат гуллай бошлади. Бу жиҳатдан Амир Темур 
империясининг пойтахти бўлмиш Самарқанд ғоят обод ва кўркам шаҳарга, 
яъни шоир мадҳ қилгандай, «ер юзининг сайқали»га айланди. Амир Темур 
ҳокимият тепасига келгач, у фақат давлат аппаратини мустаҳкамлашга, 
мамлакатдаги майда ва йирик, лекин тарқоқ феодалларни бирлаштиришга 
ҳаракат қилибгина қолмасдан шу билан бирга мамлакатнинг сиёсий 
қудратини ошириш учун иқтисодий қудратини ҳам оширишга, кенг халқ 
оммасининг маънавиятини ҳам юксалтиришга катта эътибор берди. У ўзи 
ишғол қилган хорижий мамлакатларда қўлга киритаётган моддий ва 
маънавий интеллектуал бойликларни ўз халқи моддий ва маънавий-
интеллектул бойликларига қўшган ҳолда уларни элу юрт ободончилиги, 
шаҳар ва қишлоқларнинг гуллаб-яшнашига, халқ фаровонлигига сарф қилди. 
Амир Темур даврида қишлоқ хўжалиги яхши ривожланди. У табиатдаги 
сабаб-оқибатларни тадқиқ қилиб, уларнинг муайян ҳилма-хил турларини 
ажратиб кўрсатади. Сабаб – бу шундай нарсаки, нарсанинг вужудга келиши 
унга боғлиқдир, дейди у. Унингча, сабаб ички ва ташқи кўринишларга эга. 
Агар сабабнинг муайян белгилари оқибатга ўтса, ички сабаб, агар ўтмаса, 
бундай сабаблар ташқи сабаблар бўлади. 

Download 453,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish