Реферат мавзу: темур ва темурийлар даври фалсафаси бажарди: Мухаммадиева Х



Download 453,92 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana23.02.2022
Hajmi453,92 Kb.
#157726
TuriРеферат
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
temur va temurijlar davri falsafasi



Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 
 
Самарқанд Давлат университети Тарих 
факултети
Тарихшунослик ва манбашунослик
кафедраси
 Тарих фалсафаси фанидан 
РЕФЕРАТ 
 
 
МАВЗУ: ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ 
ФАЛСАФАСИ 
 
Бажарди: 
Мухаммадиева Х 
Текширди: Абриев Х 


Самарканд - 2015 
МАВЗУ: ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ 
ФАЛСАФАСИ 
 
 
РЕЖА: 
1. Темур ва темурийлар даври 
фалсафасининг умумий хусусиятлари. 
2. “Темур тузуклари” ва унинг фалсафий 
аҳамияти. 
3. Тафтазоний ва Журжонийнинг 
фалсафий қарашлари.
4. Мирзо Улуғбек ва Али Қушчиларнинг 
табиий-илмий ва фалсафий қарашлари. 
5. А.Навоийнинг гуманистик фалсафаси.


Бир юз эллик йилдан ортиқ мўғил мустамлакачилиги XIV асрнинг 70 
йилларига келиб соҳибқирон Амир Темур бошчилигидаги мустақиллик учун 
олиб борилган курашлар туфайли барҳам топди. Қадимий Турон ва 
Туркистонда Амир Темур бошчилигидаги давлат-қудратли ва буюк империя 
вужудга келди. Амир Темур фақат Мовороуннаҳрнинггина ҳукумдори бўлиб 
қолмасдан, у Олтин Ўрда, Эрон, Ҳиндистон, Кавказ орти, Кичик Осиё, Қора 
денгиз соҳиллари, Сурия ва Мисргача - жами 27 мамлакатни истило қилиб, 
жуда катта ва кенг ҳудудни ўз ичига олган буюк империяни ташкил қилди. 
Амир Темур туфайли Марказий Осиё халқларининг миллий мустақилликка 
эришуви нафақат Мовароуннаҳрнинг ўзида балки шу минтақадаги бошқа 
мамлакатларнинг ҳам ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида туб 
ўзгаришларга олиб келди. Амир Темур нафақат Мовароуннаҳр халқларини 
мўғил мустамлакачилигидан холос қилди, балки у шу билан бирга, ўзи 
истило қилган мамлакатларда феодал парокандалигига ҳам барҳам бериб, 
бутун малакатда нисбатан тинчилик ва осойишталикни тартиб-интизомни 
қарор топдирди. Бу нарса ўз навбатида, мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва 
маданий ҳаётининг кенг ривож топишига олиб келди. Амир Темур давлати 
тасарруфига кирган шаҳарларда қайта тиклаш, таъмирлаш ишлари, янги 
бинолар барпо этиш авж олдирилди, уларда ҳунармандчилик, шаҳарлар 
атрофида боғ-роғлар қишлоқ жойларида эса ирригация ишлари кенг йўлга 
қўйилиб, экин майдонлари кенгайтирилди, деҳқончилик ишлари яхшилана 
борди. Ташландиқ, хорабозор ерлар обод қилина бошланди. Айниқса, 
шаҳарлар қуриш гуркираб ривожлана бошлади, уларда эса илм-фан, 
маданият ва санъат гуллай бошлади. Бу жиҳатдан Амир Темур 
империясининг пойтахти бўлмиш Самарқанд ғоят обод ва кўркам шаҳарга, 
яъни шоир мадҳ қилгандай, «ер юзининг сайқали»га айланди. Амир Темур 
ҳокимият тепасига келгач, у фақат давлат аппаратини мустаҳкамлашга, 
мамлакатдаги майда ва йирик, лекин тарқоқ феодалларни бирлаштиришга 
ҳаракат қилибгина қолмасдан шу билан бирга мамлакатнинг сиёсий 
қудратини ошириш учун иқтисодий қудратини ҳам оширишга, кенг халқ 
оммасининг маънавиятини ҳам юксалтиришга катта эътибор берди. У ўзи 
ишғол қилган хорижий мамлакатларда қўлга киритаётган моддий ва 
маънавий интеллектуал бойликларни ўз халқи моддий ва маънавий-
интеллектул бойликларига қўшган ҳолда уларни элу юрт ободончилиги, 
шаҳар ва қишлоқларнинг гуллаб-яшнашига, халқ фаровонлигига сарф қилди. 
Амир Темур даврида қишлоқ хўжалиги яхши ривожланди. Мамлакатда 
қурилиш иншоотлари барпо қилиниб, суғориш шохобчалари кенгайди, 
чўллар (Муғон чўли) ўзлаштирилди, каналлар ўтказилди, кўприклар, йўллар, 
карвонсаройлар қурилди. Буюк Ипак йўли тикланди. Айниқса, Амир Темур 
мамлакатнинг ички ва ташқи савдосига катта аҳамият берди. Шарқда 
Ҳиндистон, Хитой, Шимолда Россия, Ғарбда Испания, Франция, Англия, 
Жанубий Ғарб, Ўртаер денгизи қирғоқлари халқлари, араб мамлакатлари 
билан қизғин савдо-сотиқ алоқалари ўрнатилди. Буларнинг бари Амир Темур 


давлатининг иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга сиёсий ва маънавий 
мавқеининг ошишига хизмат қилди. 
Амир Темур ва темурийлар даври маданиятининг риволаниши ва янги 
босқичга кўтарилишидаги асосий омил-мовороуннаҳр халқларининг IX-XII 
асрларда эришган маданий ютуқлари (маданий мерос) бўлса ҳам, шу билан 
бирга, шу даврдаги қўшни мамлакатлар билан ўзаро маданий алоқалар ҳам
муҳим рол ўйнайди. Лекин Марказий Осиё халқларининг XIV-XV асрларда 
маданият ва илм-фан тараққиётида, хусусан, фалсафий қарашларининг 
ривожланишида IX-XII асрлардаги ўзимизнинг аждодларимиз томонидан 
юзага келтирилган маданий-маърифий меросни ўрганиш ва эгаллаш алоҳида 
ўрин тутади. Бу давр буюк мутаффакирлари: Навоий, Жомий, Биноий, 
Қозизода Румий, Али Қушчи, Жалолиддин Давоний, Саъдиддин Тафтазоний, 
Мир Саид Шариф Журжонийлар хусусан Амир Темур ва темурийзодалар 
дунёқарашларининг шаклланиши ва такомил топишида қадимги юнон 
мутафаккирларидан тортиб, Ўрта асрлардаги Шарқ Марказий Осиёлик буюк 
олимларнинг илмий мероси, ислом дини таълимоти муҳим ғоявий манбаъ 
бўлиб хизмат қилади. Шу манбаълар асосида XIV-XV асрларда Амир Темур 
ва темурийлар даври маданияти, илм-фани, санъат ва адабиёти, ижтимоий 
фалсафий қарашлари вужудга келади ва ривожланади. Амир Темур ва 
темурийлар даврида заргарлик санъати, меъморчилик санъати, мусаввирлик, 
ҳаттотлик ва муқовасозлик санъатлари юксак тараққий этади, олтин, кумуш 
ва бронза эритадиган моҳир усталар, буюк меъморлар, дунёга машҳур 
наққош ва рассомлар, минатюра санъати вакиллари етишиб чиқади. Амир 
Темур ва темурийлар даврида, айниқса фалакиёт, риёзиёт, ҳандаса, 
география, тиббиёт каби табиий-илмий билимлар; тарих, педагогика, мантиқ, 
ахлоқшунослик, фалсафа каби ижтимоий-гуманитар билимлар яхши 
ривожланади. Айниқса, адабиётшунослик, шеърият ва наср тез ва кучли 
ривожланади. Натижада, машҳур шоирлар ёзувчилар ҳаттотлар етишиб 
чиқади. 
XV асрнинг бошларига келганда Самарқандда фалакиёт ва риёзиёт 
фанлари кучли тараққий этади. Мирзо Улуғбек асос солган фалакиёт 
мактаби, фалакиёт расадхонаси ва у қурдирган обсерватория ўша даврда 
табиий-илмий билимлар тараққиётида муҳим рол ўйнайди. 
Ниҳоят, бу даврда фалсафа ва мантиқ илмлари билан шуғулланган 
йирик олимлар пайдо бўлиб, бу соҳаларга оид махсус рисолалар ҳам 
яратилади. Бунга мисол қилиб Саъдиддин Тафтазоний ва Мир Саид 
Журжоний яратган асарларни кўрсатиш мумкин. Мирзо Улуғбек асос солган 
фалакиёт мактаби вакиллари: Мансур Коший, Қозизода Румий, Али Қушчи, 
Ғиёсиддин Жамшид ва бошқалар эса табиатшуносликнинг фалсафий 
масалаларига оид ўзларининг қимматли фикрларини илгари суришади. 
Амир Темур ва темурийлар даврида Мовороуннаҳрда тасаввуфнинг 
янги оқими – нақшбандия вужудга келади ва у яссавий тариқати билан бир 
қаторда бу давр маънавиятининг ғоявий асоси бўлиб хизмат қилади. Ислом 
дини эса бу даврда Амир Темур ва темурийлар сиёсатида мамлакатдаги 
маънавий бирлик, маданий юксалиш, адолатни ўрнатиш, ҳуқуқ ва тартиботни 


сақлаш ишига қаратилади. Нақшбандия ва яссавия тариқатлари исломга 
таянган ҳолда кишиларни аҳлоқий покликка, меҳнатга, илм-фанни эгаллашга 
чорлаб, улар ғояларини тарғиб қилиб, жамиятнинг маънавий-ижтимоий 
ҳаётида муҳим рол ўйнайди. 
Умуман олганда, Амир Темур ва темурийлар даврида фалсафага оид 
махсус асарлар кам яратилади. Лекин илғор ижтимоий-фалсафий фикрлар 
бадиий адабиёт асарларида ўзларининг чуқур ифодасини топади. Хусусан, бу 
даврдаги адиб ва шоирлар Абдураҳмон Жомий, Убайд Законий, Лутфий, 
Саккокий, Биноий ва айниқса, Алишер Навоиийнинг бадиий асарлари бой 
фалсафий мазмун касб этишади. 
Хулоса қилиб айтганда, Амир Темур ва темурийлар даври Марказий 
Осиё халқлари ҳаётида юзага келган лекин мўғиллар истилоси натижасида
Уйғониш даврининг қайта тикланиши ва унинг янги чўққисига кўтарилиши 
даври бўлди. Бу давр маданияти ва илм-фани жаҳон маданияти ва илм-
фанига улкан ҳисса бўлиб қўшилиб, унинг ютуқлари жаҳон халқлари 
маданияти ва илм-фанининг кейинги ривожланишига замин бўлиб хизмат 
қилди. 
Амир Темур шахси ва фаолияти ҳақида гапирар эканмиз, дастлаб унинг 
сиёсий саҳнага қадам қўйган даврдаги тарихий вазият тўғрисида тўхталиш 
лозим. Амир Темур сиёсат майдонига 24 ёшида кириб келди. Бу даврда бутун 
Мовороуннаҳрда бошбошдоқлик маҳаллий феодаллар ўртасидаги ўзаро 
қарама-қаршилик авжга чиққан, бунинг устига мўғил мустамлакачилиги 
маҳаллий халққа хаддан ташқари кучайган бир ҳолат кечмоқда эди. Бир ярим 
асрга яқин муддат давомида мўғил мустамлакачилиги жабри-жафосини ҳар 
томонлама чекиб келган оддий фуқаролардан тортиб, барча сиёсий арбоблар 
ва дин пешволаригача ниҳоятда оғир давр эди. Жамиятдаги озодлик ва 
тараққиётга бўлган манфаатларни ўзида мужассам этган Амир Темур ана 
шундай холоскор ва етакчи сифатида майдонга чиқди. Демак, Амир Темур 
қадимий Турон ва Туркистон заминида тасодифан пайдо бўлган шахс эмас, 
унга жамиятда ижтимоий эҳтиёж мавжуд бўлган. Қадимий Турон ва 
Туркистон замини жуда узоқ даврлардан озиқланиш жиҳатдан ривожланган, 
маданий мероси бой, маданий, қатламга эга бўлган жой бўлган. Бу даврда 
ўзбек давлатчилигининг тарихий асослари қарор топганига Амир Темур 
замонасида икки минг йилдан ошган эди.
Амир Темур шахси ҳақида Президентимиз шундай деган эди: 
«Халқимизнинг узоқ ўтмиш тарихида инсоний камолоти ва ижтимоий 

Download 453,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish