МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
85
Ҳолиқулов Б.Ж.
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Таянч сўзлар:
дифференциал, тенглама, математика, амалиёт, йўналтириш, ўргатиш, мето-
дика.
Ключевые слова:
дифференциал, уравнение, математика, практика, ориентация, обучение,
методика.
Key words:
differential, equation, mathematics, practice, orientation, teaching, methodology.
МАТЕМАТИК МОДЕЛЛАШТИРИШ ВА ДИФФЕРЕНЦИАЛ
ТЕНГЛАМАЛАРНИНГ АМАЛИЁТГА ЙЎНАЛТИРИЛГАНЛИГИ
Билимларни математиклаштириш даврида биз ўқувчиларимизга фақат расмий
билимларни бериш билан чекланиб қолмаймиз, балки уларга расмий натижалар
ортида муҳим амалий аҳамиятга эга бўлган натижаларни кўришга ўргатишимиз керак.
Шунингдек, математикани ўқитишни шундай ташкил қилиш лозимки: талабалар
асосий тушунчаларнинг келиб чиқиши ва илмий тараққиёт жараёни тўғрисида аниқ
тасаввурга эга бўлишлари учун атрофимиздаги олам қонуниятларини билишларига
кўмаклашиш ҳамда талабаларнинг назариядан амалий фойдаланиш кўникмаларини
эгаллашларига эришиш, бу эса назарий билимларни ривожлантиришнинг табиий
шарти бўлиши лозим; орттирган билимлари фойдасиз юк эмас, балки доимий
равишда амалиётда фойдаланилиши учун ўқитиш керак”.
«Амалиётга йўналтириш» атамаси қуйидагича талқин қилинган: «ўрта мате-
матик таълимнинг амалий йўналишининг моҳияти математиканинг мактаб курси
ва амалиёти ўртасида мақсадга мувофиқ, мазмунли ва методологик алоқани амалга
оширишда ётади, бу эса мактаб математика курсига амалий масалаларни математик
методлар билан ўрганишга хос бўлган аниқ фикрларни киритишни назарда тутади».
Мазкур ишда амалий математиканинг элементларини оддий мактаб ўқув дастурига
киритилгандир. Ушбу ишнинг мақсади математик фанни унинг иккита таркибий
қисми – назарий ва амалий математиканинг яхлитликда акс эттириш бўлган.
Ушбу атама қуйидагича изоҳланган: «амалиётга йўналтириш – ўқитишнинг
мазмуни ва методларининг математикани турдош фанлар ҳамда техникада,
шунингдек касбий фаолиятда, иқтисодиёт ва кундалик ҳаётда фойдаланишга
йўналтирилганликдир».
Математикани ўқитишнинг амалиётга йўналтирилганлиги математика тавсифида
бўлмаган масалаларни ечиш учун математикадан фойдаланишга ўргатишнинг маз-
муни ва методларига мўлжални олишдир.
Амалиётга йўналтирилганлик математик аппаратдан фойдаланишга ўргатиш -
математика курсининг ўзида ҳам, бошқа фанларда ҳам соҳадаги фаолиятга хос бўлган
усул ва методлардан фойдаланган ҳолда ўқитишдир.
Б.А. Наймановнинг диссертациясида олий таълимда дифференциал тенгламалар
курсининг амалиётга йўналтирилганлигининг учта компоненти ажратиб кўрсатилган:
•
абстракт тушунчалар ва назарий билимларни конкретлаштириш;
•
математиканинг назарий масалаларини математик назария дастурлари билан
реал жараёнларни ўрганиш билан боғлиқлиги;
•
талабаларга математиканинг амалий йўналиши билан қандай танишиш
лозимлигини ўргатиш.
Дифференциал тенгламаларни ўқитишнинг амалиётга йўналтириш дейилганда
Do'stlaringiz bilan baham: |