МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
82
вирлаш учун чизиқлар, диаграммалар, графикалар, анимация ва бошқа кўплаб воси-
талардан фойдаланишни ўз ичига олади. Визуаллаштириш натижаси янги тасвирлар
ва визуал моделларни яратиш бўлиши лозим. Бундай визуал тасвирлар динамик жара-
ёнлар таъсирида осонгина ўзгариб боради ва бундан ташқари, бир вақтнинг ўзида
ҳарқандай жараён натижасининг дастлабки, ҳозирги ҳамда келажакдаги ҳолатини
кўрсатишга имкон беради. Визуаллаштиришнинг аҳамияти шундаки, у маълумотни
дастлабки тасвирга йиғиш ва фикрлашнинг ҳақиқий жараёнига мос келадиган обра-
зини ўз ичига олади.
Ўқув материалларини тақдим этишда амалий қоидаларни ҳисобга олиш керак,
қўлланилган визуаллаштириш воситаси ўз вазифасини фақат қатъий эгаллаб олинган
билимларга таяниб, кейинги тақдимотни образли равишда очиб бергандагина бажа-
ради. Чунки, тушунарсиз ўқув материални бир хил даражада ноаниқ воситалар ёрда-
мида «тушунтириш» самарасиз ҳисобланади. Бу ўқув материални тақдим этишнинг
бундай тартибининг психологик асоссизлигини англатади, чунки ушбу тақдимот баъ-
зибир умумлаштирувчи қоидалар, таърифлар, формулалар ва бошқалар билан бош-
ланади. Шундагина уларнинг умумий маъноси очилади, асослар, далиллар, мисол-
лар келтирилади. Бу инсон билишининг табиий кетма-кетлигини бузилишига сабаб
бўлади ва шунинг учун ўқув материални тушунишда қўшимча қийинчиликларни
келтириб чиқаради.
Компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиш мавҳум математик
тушунчаларни визуаллаштиришда муҳим рол ўйнайди. Компьютер рақамларни тас-
вирларига ўзгартиришга имкон беради ва шу билан виртуал тасвирларни кўришга
имкон беради.
Аммо, дастурлашни ўқитиш тажрибаси шуни кўрсатадики, визуаллаштиририл-
ган тушунчалардан дастурлаш тилларининг синтактик конструкцияларига ўтиш учун
оралиқ босқич зарур – бу конструкцияларни талабалар учун тушунарли бўлган уму-
мий тилда тавсифлашдир.
Ушбу босқичда муаммони ҳал қилиш алгоритмини тузиш ва дастурни ёзишнинг
турли хил усулларини тақдим этиш муҳим аҳамиятга эга: оғзаки нутқдан оқим жад-
валларигача. Алгоритмни ёзиш тили қанчалик тушунарли бўлса, дастурлаш тилининг
синтактик тузилишини янада тезроқ англаш мумкин бўлади.
Кейинги босқич сифатида биз алгоритмик тушунчалар ва тузилмаларни узоқ вақт
ёдда сақлашга ҳисса қўшадиган воситалар ва усуллардан фойдаланишни таъкидлай-
миз.
Онг, яъни хотира одамдан одамга давомийлиги, тезлиги, аниқлиги, кучлилиги ва
ёд олиш ҳажми билан фарқ қилади. Ушбу хусусиятлар хотиранинг миқдорий хусу-
сиятлари деб аталади. Шу билан бирга, сифат жиҳатидан фарқлар ҳам мавжуд. Улар
хотиранинг маълум турлари - эшитиш, кўриш, ҳиссий ва бошқаларнинг устунлиги
ҳамда уларнинг ишлаши билан боғлиқ. Сезги органларининг устунлигига қараб,
визуал эшитиш, ҳиссий хотира ва уларнинг турли хил комбинациялари фарқланади.
Ўқув материални яхшироқ ёд олиш ва аниқ тасаввур қилиш учун ҳар ким уни ўз кўзи
билан ўқиши керак. Бошқача айтганда бирнеча марта эшитишдан кўра бир марта
кўрган яхшироқдир, чунки унда эшитиш ҳиссидан кўра акустик тасвирлар устунлик
қилади.
Психология ва физиологик адабиётларда олиб борилган тадқиқотлар шуни
Do'stlaringiz bilan baham: |