МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
81
SUMMARY
In article it is discussed the issue of continuity in teaching mathematical analysis in pedagogical
universities, is described the method of implementing continuity by adapting the student’s lexicon to
the thesaurus of the subject through a system of specially selected problems.
Эргашев Н.Ғ.
Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
Таянч сўзлар:
визуаллаштириш, дастурлаш, алгоритмлаш, ўқув материал, динамик эле-
мент, Java, Android studio, анимация, Flesh, мобил илова ва бошқалар.
Ключевые слова:
визуализация, программирование, алгоритмы, обучающие материалы,
динамический элемент, Java, студия Android, анимация, Flash, мобильное приложение и многое
другое.
Key words:
visualization, programming, algorithms, training material, dynamic element, Java,
Android studio, animation, Flash, mobile application and more.
ВИЗУАЛЛАШТИРИЛГАН ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИДАН ДАСТУРЛАШ
ТИЛЛАРИНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДЛАРИ
Кириш.
Жамиятнинг барча соҳаларида компьютер технологиялари ва телекомму-
никация воситаларини жадал ривожланиб бориши, ахборот тизимларини, дастурий
таъминотларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, табиий равишда компьютер технологи-
яларига хизмат кўрсатиш муаммоларини келтириб чиқаради. Натижада, жамиятнинг
компьютер технологиялари соҳасида ваколатли ва ўзгарувчан ахборот оқимларига тез
мослаша оладиган юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжи ортиб боради.
Мақсад.
Давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ техника олий ўқув юрти
мутаххассиликлари бакалавр босқичи талабалари замонавий дастурлаш тиллари ва
маълумотлар базалари, операцион тизимлар, электрон кутубхоналар ҳамда дастурий
таъминот пакетларини, тармоқ технологияларини ўз касбий фаолиятларида қўллаш
қобилиятига эга бўлишлари керак.
Бироқ, амалиёт шуни кўрсатадики, талабалар кўпинча аниқ операторлар ҳақидаги
билимларини намойиш қиладилар, аммо уларни мутахассилик масалаларини ҳал
қилишда амалда қўллай олмайдилар. Бунга асосий сабаб эса, дастурлаштириш алго-
ритмик конструкцияларнинг ажралмас хусусияти эканлиги ҳисобланади.
Дастурлашни ўрганиш ва дастурлашни ўқитиш тажрибаси шуни кўрсатадики,
қийинчиликлар дастурлаш масалаларини ҳал қилишнинг биринчи босқичида ҳам,
алгоритмлаштириш босқичида ҳам, дастурлаш тилининг синтаксисини ва асосий
конструкцияларини ўрганишда ҳам юзага келади. Бу қийинчиликлар талабаларнинг
абстракция ва мантиқнинг етарлича юқори даражадаги ўқув материалларини қабул
қилишни истамасликлари билан боғлиқ.
Илмий тадқиқодлар ва алгоритмик тилларни ўқитиш тажрибаси шуни
кўрсатадики, масалани ечиш бирнеча босқичда амалга оширилиши керак. Дастлаб,
дастурлаш тушунчалари ва алгоритмлаш кўникмларига эга бўлишдир. Кейинги
босқичда эса берилган масаланинг амалий қисмлари лойиҳалаштирилади.
Визуаллаштириш деганда биз инсоннинг билим жараёнларининг шундай сифа-
тини тушунамизки, бу тегишли тизимлардан маълумотларни олиш ва қайта ишлаш
жараёнида, визуал тасвир ва тасаввурларнинг онгда ҳосил бўлишидир.
Визуаллаштириш оддий тилда тасвирлаш жуда қийин бўлган муносабатларни тас-
Do'stlaringiz bilan baham: |