МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
86
Б.А. Найманов «талабаларни амалий масалаларни ечишга ўргатиш ва уларни бундай
масалаларни ечиш методикасини ўзлаштириш»ини тушунади .
“Амалий масала”тушунчасининг турли хил талқинларини учратишимиз мумкин.
Масалан, математик масаланинг амалий тавсифи дейилганда математика ва унга
алоқадор ўқув фанлари қўлланилиши, ундан замонавий ишлаб чиқаришни ташкил
этиш, технологияларда, иқтисодиётида, хизмат кўрсатиш соҳаси ва кундалик ҳаётда
фойдаланиш тушунилади.
Амалий масала –математикадан ташқарида қўйилган ва математик воситалар
ёрдамида ечиладиган муаммодир.
Тадқиқотларга кўра математикани ўқитишни ташкил этишда амалий муаммолар-
дан фойдаланиш:
•
талабаларни аниқ математик далиллардан фойдаланишга ўргатишга имкон
беради;
•
талабаларнинг математик қобилиятларини ривожлантиришга ҳисса қўшади;
•
талабаларга оламнинг илмий манзарасини яратиш ва реалликни билишнинг
илмий методлари тўғрисида тасаввурларини тўғри шакллантириш имкония-
тини амалга оширади;
•
мазкур масалаларни ечиш жараёнида таълим ва тадқиқот методлари ўртасида
диалектик боғланишни ўрнатиш мумкин;
•
ўрганилаётган жараёнларнинг ички қонуниятларини аниқлашга имкон
беради;
•
амалий масалалар – янги билимларни олишнинг энг самарали воситаларидан
биридир.
Амалий масалаларни уч босқичда ҳал қилиши керак:
1-босқич. Расмийлаштириш. Ечилиши керак бўлган амалий масаладан унинг
математик моделини тузишга ўтиш амалга оширилади;
2-босқич. Биринчи босқичда тузилган математик масалани ечиш амалга ошири-
лади;
3-босқич. Натижаларнинг талқини. Математик масалани ечими дастлабки амалий
масала тилига ўтказилади.
Амалий масалани ечиш босқичлари аслида математик моделлаштиришнинг асо-
сий босқичлари билан устма уст тушади: расмийлаштириш, масалани модел ичида
ечиш, олинган натижани талқин қилиш. Шундай қилиб, математик амалий масалани
ечишда маълум бир жараён ёки ҳодисани математик моделлаштириш амалга ошади.
Реал жараёнлар ёки ҳодисаларнинг математик моделларини қуриш кўникмаси,
ушбу моделларни ечиш ва натижани талқин қилиш кўникмаси ҳозирги пайтда
бўлғуси мутахассиснинг математик касбий тайёргарлигининг ажралмас қисмига
айланиб бормоқда, бу айниқса фаол математиклаштириш ва билимларнинг турли
тармоқларини компьютерлаштириш даврида унинг таълимий кўрсаткичидир,.
Модел дейилганда, билиш ёки ўрганиш жараёнида асл объектни ўрнини босади-
ган, ушбу тадқиқот учун муҳим бўлган баъзи типик хусусиятларини сақлаб қолгани
ҳолда моддий ёки фикрий тасаввур қилинадиган объект деб тушунилади . Моделни
яратиш ва ундан фойдаланиш жараёни моделлаштириш дейилади . Моделлаштириш
усуллари шартли равишда икки гуруҳга бирлаштирилиши мумкин: моддий (пред-
метли) ва идеал моделлаштириш.
Моддий моделлаштириш, ўрганилаётган объектнинг асосий геометрик, динамик
ва функционал хусусиятларини такрорлайдиган, тадқиқот ишлари моддий модель
асосида олиб борилиши билан тавсифланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |