МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
132
Мактабгача ёшдаги болаларда тасвирий фаолиятга ўргатишда
мактабгача таъ-
лим ташкилотларнинг ўрни беқиёс саналади. Мактабгача таълим ташкилотларда
болани ҳар томонлама ривожлантириш, уни ҳаётга тайёрлаш каби асосий фаолият-
лар амалга оширилади. Шу боисдан ҳам мактабгача ёшдаги болалар эгаллаши лозим
бўлган билим, малака ва кўникмалар “Илк қадам” мактабгача таълим муассасининг
давлат ўқув дастури бўлиб, бунда мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда ком-
петенциявий ёндашув ўсиб бораётган бола шахсини ҳаётга тайёрлаш, унда ҳаётий
муҳим масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган, ахлоқий меъёр ва қадриятларни
ўзлаштириш, бошқа инсонлар билан мулоқот қилиш, «Мен» образини қуриш билан
боғлиқ бўлган фаолият усулларини шакллантиришга тайёргарликни кўзда тутади.
Бошланғич муҳим компетенциялар боланинг фаолият ва ахлоқ субъекти сифатидаги
яхлит ривожланишини талаб этади. Компетенция боланинг билим, кўникма, малака
ва қадриятлари мажмуидир. Бошланғич
компетенциялар, ривожланиш соҳасидан
қатъи назар, бола шахси шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилади.
Мактабгача ёшдаги болаларда тасвирий фаолиятга ўргатишнинг аҳамияти бунда,
“Ижодий ривожланиш” соҳаси компетенциялари «Ижодкорлик» соҳасидаги ўқув-
тарбиявий фаолият якунига етганидан сўнг 6-7 ёшли бола:
•
санъат ва маданиятга қизиқиш намоён қилади;
•
миллий анъаналарни қадрлайди ва уларни кундалик ҳаётнинг бир қисми
сифатида идрок этади;
•
санъатнинг муайян турини афзал кўришини мустақил
равишда ифодалайди;
•
олинган билим ва кўникмалардан турли ҳаётий вазиятларда ўз ижодий режа-
ларини тузиш ва татбиқ қилиш учун фойдаланади;
•
инсоннинг дунёни ўзгартиришдаги яратувчанлик ролини тушунади.
Бугунги кунда ўргатиш методлари – педагогикада қабул қилинган таърифга
кўра қўйилган масалани ечиш учун танланган ягона йўл сифатида таърифланади. У
машғулотдаги боланинг ва тарбиячининг бутун фаолятини ўргатиш усуллари айрим
ёрдамчи восита бўлиб, машғулотдаги фаолиятнинг хусусиятини аниқламайди, у
таълимда тор маънодаги аҳамиятга эга. Айрим методлар машғулот ишининг умумий
йўналишини аниқламай, балки усул сифатида намоён бўлади.
Масалан: машғулот бошида шеър (ҳикоя) ўқиш бериладиган вазифага болалар-
нинг қизиқишини уйғотиш учун хизмат қилади, яъни машғулот
бошини ташкил
қилиш учун қўлланилади. Мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг мстақил
ишлари катта ўрин эгаллайди, фақат бу мустақил ишларга
болаларнинг мураккаб
муаммоли масалаларни ечиш кирмайди, чунки бундай мураккаб масалалар узоқ
вақтни талаб қилади. Қолган методлар мактабагча ёшдаги
болалар учун муракка-
блик қилади, чунки уларнинг деярли барчаси муаммоли масалаларни ечиш билан
боғлиқдир. Мактабгача таълим ташкилотлари учун ўзига хос бўлган асосий гуруҳни
ўйин усуллари ташкил этади ва бу ўйинлардан турли методлар ичида фойдаланиш
мумкин.
Кўргазмали метод ва ўрганиш усуллари: кузатиш
методи тасвирий фаолиятга
ўргатиш тизимининг умумий асосини ташкил қилади. Чунки, у атроф- муҳитни
ўрганишда, билиш ҳамда уни акс эттиришда муҳим омил сифатида хизмат қилади.
Болаларда қанчалик кузатиш, атроф-олам кўриниши билан алоқа ўрнатиш, умумий-
лик ва яккаликни ажратиш малакаси ривожланган бўлса, шунча болалар ижодий
қобилятининг ривожланиши боғлиқ бўлади. Лекин кузатишнинг ўзи кўрганини тас-
вирлаб беришга тўла имкон бермайди. Болаларни тасвирлашнинг муҳим усулларига,
турли тасвирлаш материаллардан фойдаланиш йўлларига ўргатиш зарур. Кўргазмали