МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
130
Агар бола ўз манфаатларини фарқлашни ўрганмагани ҳолда жамоанинг манфа-
атларига кўр-кўрона бўйсунса, жамоавий ва шахсий манфаатларнинг мос келиши
мавҳумдир. Биргина тарбияланувчининг қизиқишлари ва эҳтиёжлари нафақат жамоа
томонидан баҳам кўрилади, балки ўзига нисбатан салбий муносабатни ҳам келтириб
чиқаради. Бундай ҳолда, у ўртоқларини ўз манфаатлари дунёсига киритишга ҳаракат
қилмайди ва жамоа унинг индивидуаллигини ривожланишида салбий омилга айла-
нади.
Боланинг хатти-ҳаракатларида ижобий томонларидан кўра салбий нарсаларни
кўпроқ пайқаш натижасида, ўртоқлари унга ҳар доим ҳам объектив ва холисона баҳо
бера олмасликлари мумкин. Фақат тарбиячигина боланинг ўзига хослигини, ажойи-
блигини тезда пайқай олади. Шу сабабдан ҳам унинг ажойиб бола мақомини тарби-
ячи шакллантириши лозим. Катталаргина шахснинг фаол ижтимоий ривожланиши
учун шарт бўлган ижодкорлик истаги ва лаёқатини кўра олади. Боланинг ижодий
фаолияти кўп жиҳатдан у тушадиган ижтимоий муҳитга боғлиқ.
Жамоада боланинг ижодий индивидуаллиги турли ҳаётий таассуротларда, жамоа
томонидан бажариладиган вазифаларнинг мураккаблиги ва жозибадорлиги, ностан-
дарт ҳаракатларни талаб қиладиган турли хил вазиятларда ривожланади. Сўнггиси
айниқса муҳимдир, чунки ижодий йўналтириш асосан куч, ақлий ва эмоционал хара-
катларни талаб қиладиган вазиятларда намоён бўлади. Кўпинча бундай вазиятлар
тарбиячи томонидан жамоавий фаолиятда пайдо қилинади, чунки уларнинг ўз-ўзидан
пайдо бўлишининг эҳтимоли жуда камдир. Шу сабабли, тенгдошлар жамоасидаги
фаолият ёрқин, таасуротларга бой, мазмунли ва қизиқарли бўлиши, ҳар бир иштирок-
чининг хусусиятлари ва имкониятларига эътибор қаратилган бўлиши лозим.
Жамиятда маълум ижтимоий функциялар орқали ўзини ўзи тасдиқлашга ва ўзини
намоён қилишга интилиб, агар бу функциялар боланинг ривожланиши учун мақбул
бўлган фаолият билан боғлиқ бўлса, унинг лаёқатини ва қобилиятини ривожлан-
тиради. Ҳаракатларни танлашда, у бир томондан ўзининг қобилиятлари ҳақидаги
устун фикрларга, иккинчи томондан жамоанинг унга бўлган муносабатига эътиборни
қаратади. Тенгдошларнинг ўз-ўзини ишонтиришга бўлган уринишларига бўлган
муносабати шахснинг ўзини таниб олиш жараёнига тузатишлар киритади. Бундай
ўзаро боғлиқлик гуруҳдаги ҳар бир болага нисбатан дўстона муҳит яратилганида,
болаларнинг хусусиятлари жамоани маънавий-ахлоқий қадриятлари тизимининг эле-
ментларига айланган ҳолларда ижобий натижалар беради. Агар бирор киши жамоа
учун аҳамият касб этмаса ва боланинг ўзи ҳам буни англамаса, ўзини ўзи тасдиқлаш,
ўзини ўзи англаш жараёнида уни жамоага йўналтириш муваффақиятсиз тугатиши
мумкин. Шу муносабат билан гуруҳда мазмунли ва хайрихоҳ мулоқотни ташкил
этишда тарбиячининг ўрни ва масъулияти ортиб боради.
Тарбиялаш амалиёти шуни тасдиқлайдики, тарбиячилар болалар билан тарбия
ишларида болаларнинг манфаатларини, уларнинг лаёқати ва эҳтиёжларини етарлича
эътиборга олмасдан жамоани шакллантиришга мўлжални олсалар, у ҳолда улар ўз
олдиларига қўйган вазифаларини еча олмайдилар. Тарбиячи тарбия жараёнига инно-
вацион ёндошмаса, ижтимоий ахлоқий соҳада тарбиячи ва тарбияланувчилар бирга-
ликдаги ижодий ғояларини амалга оширмаса, у ҳолда эгоизм, шафқатсизлик, бошқа
одамларнинг қайғусига бефарқлик каби фазилатларни ривожлантиришга хос бўлган
муҳит пайдо бўлиши мумкин. Бундай муҳитда раҳм-шафқат, ҳамдардлик, бирор нар-
сада ёрдам бериш каби ҳиссиёт йўқ бўлади.
Шундай экан, бола жамоада маълум ижтимоий функциялар орқали ўз-ўзини
тасдиқлашга ва ўзини намоён қилишга интилиб, агар бу функциялар боланинг
ривожланиши учун мақбул бўлган фаолият билан боғлиқ бўлса, унинг лаёқатини ва
қобилиятини ривожлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |