Фанни ўқитиш воситалари
Расм ва костюм графикаси фанини ўқитишда қуйидаги техник воситалардан фойдаланилади:
Етук ўзбек ва хорижий тасвирий санъат усталарининг жаҳон миқёсидаги тан олинган асарларни намуналари ҳамда методик жиҳатидан мукаммал репродуктив ишлари.
Замонавий компьютер технологияларидан фойдаланилган ҳолда машғулотларни ташкил этиш.
Постановкаларни ташкил этишда сифат ёритгичлар сунъий ва табиий ёритгичлар билан ёритиш орқали конструктивлик тушунчасига реал ҳолатга бўлган жараённи босиб, ўтиш каби билимга эга бўлиши кўзда тутилади.
Альбом ва кўргазмали қуроллар:
Анатомик қўлланма, инсон қисмлари, хайкаллар, турли шакллар, шулар билан бир қаторда компьютер орқали турли шакллар фазовий ўлчамда бажариш интернет орқали бошқа давлатларда чизма тасвирни ўқитишни кузатиш орқали талаба тафаккурини ривожлантиришда ва янги ижодий ёндошишга ёрдам беради.
АСОСИЙ ҚИСМ
Талабалар ўқув жараёнида комплекс касб маҳорати ва касб малакасини эгаллайди, у бунда нафақат чизма тасвир фани савотхонлигини асосларини ўрганиб қолмай, бадиий дидни ривожлантиради, ҳамда касб маданиятини ошириш талаб этилади.
Расм ва костюм графикаси таълими асосларини ўрганиш жуссадан иборат ўқув топшириқлари – Ўқув топшириқларини бажариш жараёнида модел ўлчамлари пластик ечими мазмундорлигига ҳамда хаётийлигига ҳам катта эътибор бериш керак.
Расм ва костюм графикаси фанини ўрганишда ушбу топшириқлар вазифалар муносабатларни ва пластик алоқаси ечимига ёрдам беради.
Чизма тасвир
Тасвирий санъатга оид академик билимларни эгаллашнинг барча босқичларни ижодий масалаларни, ечими мавжуд воқеликни ўрганиб тафаккур этиши ва уларни бадиий образлар шаклида яратиш билан узвий боғлиқ бўлмоғи лозим.
Чизма тасвир – барча тасвирий санъат турларининг ранг тасвир, декоратив амалий санъат, графика, хайкалтарошлик ва хакозолар асоси ҳисобланади. Рассом тасвирий санъатнинг қайси бирида ижод қилишидан қатъий назар чизма тасвирга асосланади.
У ўзининг кузатишлари асар олдида композициялари устидаги изланишларини аввал қаламда дастлабки чизгилар билан ифодалайди. Катта санъат асарларини яратишда эса ушбу бажарилган чизгилар рассомга ёрдамчи манба бўлиб хизмат қилади.
Чизма тасвир машғулотларни кўриб – кузатиб тўғри тасвирлаш, борлиқни идрок этиш қўл онг ва сезгини ривожлантиришга хизмат қилади. Чизма тасвир дарслари талабаларга назарий ва амалий машғулотлар орқали олиб борилади.
Шуни таъкидлаш керакки, амалий машғулотлар билан бир қаторда назарий билимлар ҳам мухим ахамиятга эгадир. Бадиий маълумот беришда борлиқ ҳаққоний тасвирлаш талабаларга амалий билим берибгина қолмай, балки уларнинг умумий дунёқарашларини ўстиришда катта аҳамиятга эга.
Таълим жараёнида талабаларга жаҳон реалистик мактабларида бадиий меросига онгли равишда, ижодий ёндошишни тарбиялаш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |