ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЕНГИЛ САНОАТ ИНСТИТУТИ
«Либос дизайни» кафедраси
«Расм ва костюм графикаси» фанидан
лаборатория машғулотларини бажариш бўйича
УСЛУБИЙ КЎРСАТМА
Бакалавриат йўналиши: 5320900 “Енгил саноат буюмлари концруксиясини ишлаб чикиш ва технологияси” таълим йуналиши
Тошкент - 2013
АННОТАЦИЯ
Ушбу услубий кўрсатма бўйича олий ўқув юртларида тахсил
олаётган талабаларнинг «Расм ва костюм графикаси» фанидан 532090«Енгил саноат буюмлари концруксиясини ишлаб чикиш ва технологияси»таълим йуналиши лаборатория машгулотларини бажариш учун мўлжалланган.
Услубий кўрсатма «Расм ва костюм графикаси» фани мақсад ва вазифалари. мавзунинг қисқача баёни, лаборатория машғулотининг мазмуни, бажариш тартиби ва фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати берилган
ТТЕСИ илмий услубий
кенгашида тасдиқланган
«____» _________2013й.
____ рақамли баённома.
Тузувчи:
Собиров О.К.
|
«Либос дизайни » кафедраси ассистенти
|
|
Тақризчилар:
Абдуллаев С.А.
|
– ТТЕСИ, «Либос дизайни » кафедраси профессор
|
Косимов.Х
|
– К.Бехзод номидаги МРДИ «Дизайн» факультети декани
|
«Либос дизайни» кафедра мажлисида мухокама қилинган ва тасдиқлаш учун тавсия этилган
Баён № « » 2013 й
Услубий кўрсатма ТТЕСИ тлмий-услубий кенгашининг мажлисида мухокама қилинган ва тасдиқланган
Баён № « » 2013 й
КИРИШ
Расм ва костюм графикаси фанини ўқитиш, Республикамиздаги бадиий таълим ислоҳатларини янада чуқурлаштириш, малакали мухахассис кадрлар тайёрлаш борасидаги касбий хусусиятларни ривожлантирувчи, шунингдек касбий кўникмаларини ўзида намоён қилувчи ва соҳага қизиқиш уйғота олувчи, ўз йўлини топишда, айниқса ўргатувчи фан сифатида аҳамияти катта. Фанни ўрганишдан мақсад бўлғуси мутахассисни билимларини ўрганиш, ҳозирги замон талабига мувофиқ янги – янги поғоналарини эгаллашдан иборатдир. Расм ва костюм графикаси фанинининг ўқув топшириқларини бажаришда чизма тасвирнинг ўзига хос хусусиятларини англаш ва ўқув топшириқларини, , жуссадан иборат гуруҳли ўқув топшириқларни, танланган мавзуга доир бажарилган чизги , мавзу доирасидаги ташкил этувчи атрибутлар сингари тасвир ашёларни чизма тасвирда жамлаш, талабалар томонидан бажариладиган сифатида шаклланишда қоидаларини ўрганиш
Инсон қоматига қараб, тасвир чизиш жараёнида тасвир воситалари унсурларни ўзаро мутаносиб бўлишига, яъни композиция, чизма тасвир харакат ва сокинлик, нур ва соя нисбатлари тўғри акс этишига эътибор бериш лозим бўлади.
Дунёни жонли ҳис этиш, турли инсонлар шакл – шамоили, феъл – атвори, ҳолатини инсонни ифодалаб бериш, тасвир мавзуни ва тимсолининг асос моҳияти етакчи жиҳат ва хусусиятларини тўғри белгилаб ёрқин ифодалай билишга қаратилган.
Чизма тасвирнинг бутун тизими жумладан, синф вазифалари талабаларнинг бадиий тимсолий тафаккурини ривожлантиришга, унинг мустақил ижодкор бўлиб етишишига кўмаклашуви зарур.
Чизма тасвир фанининг ўргатиш жараёнида рассомлик мактаби ва олий таълим, тизимининг асосий вазифаси, миллий санъатимизнинг жаҳон андозалари даражасига баркамол маҳорат ва истедод билан юксалтира олувчи дизайнерларни етиштириб беришдан иборатдир.
Расм ва костюм графикаси фани пластик анатомия, перспектива, ашёлар технологияси фанлари билан узвий боғлиқдир. Мазкур фанни, ўзлаштиришда инсон шаклини ёруғлик ва соя одам анатомик пластик ҳолати ҳаракатда ва сокинликда рухий ҳолатда талаба тафаккур ила англаб ҳис этиб умумлаштирган ҳолда тасаввур этиб шундан сўнггина тасвирлашга киришади. Чизма тасвир тасвирий санъат асоси сифатида ўрни каттадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |